25.09.2013 йилдаги 12-1307/4245-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 25.09.2013 йилдаги 12-1307/4245-сон
Кучга кириш санаси
25.09.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органи ёки бошқа орган томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қўзғатилган даъводан даъвогарнинг воз кечиши аризани кўрмасдан қолдиришга олиб келади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда — Палата) «Микрокредитбанк» ОАТБ Сирдарё вилоят филиали (бундан буён матнда — банк) манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Сокин унверсал бизнес» МЧЖ (бундан буён матнда — МЧЖ)дан 13 633 798 сўм кредит қарзи, 81 000 сўм фоиз қарзини ундиришни, ундирувни гаровга қўювчи «Сирдарё китоб» МЧЖга тегишли мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими билан банк даъводан воз кечганлиги сабабли даъво кўрмасдан қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протестда суд ажримининг давлат божи қисмини ўзгартириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ажримини қисман бекор қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Банк ва МЧЖ ўртасида 2010 йил 1 июль куни 21-сонли микролизинг шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан Банк МЧЖга 36 ой муддатга «мебель ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун» йиллик 5 фоиз устама тўлаш шарти билан 75 000 000 сўм миқдорда лизинг тўлови ажратган. Ажратилган лизинг тўловининг қайтарилишини таъминоти сифатида 2010 йил 6 июль кунги гаров шартномасига асосан «Сирдарё китоб» МЧЖга тегишли бўлган Янгиер шаҳар, Ш.Рашидов маҳалласи, Боғистон кўчаси, 4-уйда жойлашган умумий майдони 252,7 кв.метр, қурилиш майдони 252,7 кв.метрдан иборат китоб дўкони гаровга қўйилган. Бироқ, МЧЖ томонидан лизинг шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган тўлов жадвалига асосан лизинг тўловини қайтариш лозим бўлсада, 2013 йил 21 феврал ҳолатига 4 000 000 сўм асосий қарздорлик ва унга ҳисобланган 81 000 сўм фоиз қарздорлиги мавжуд бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, Палата банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖдан банк фойдасига жами 13 719 798 сўм ундиришни ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни биринчи инстанция судида кўриш жараёнида банк даъводан воз кечиш ҳақида ёзма равишда мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 44-моддасининг иккинчи қисмига кўра давлат органи ёки бошқа орган томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қўзғатилган даъводан даъвогарнинг воз кечиши аризани кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъводан воз кечиши ҳақидаги аризаси бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, даъвони кўрмасдан қолдириб тўғри хулосага келган бўлсада, МЧЖдан республика бюджети, суд ва адлия органларининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобига 137 147 сўм давлат божи ундириб хатога йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 180-сон қарорининг 15-бандида ишни кўриш даъвони (аризани) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримни чиқариш билан якунланганида давлат божи қайтарилмаслиги, тўланмаган давлат божи эса даъвогардан ундирилиши, 29-бандининг биринчи хатбошисида эса агар қонун бўйича хўжалик судига давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек юридик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсларнинг манфаатларида прокурор, давлат ва бошқа орган томонидан берилган даъво рад этилганда, манфаатлари ҳимоя қилиниб даъво берилган шахсдан давлат божи ундирилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация протестини қаноатлантириб, суд ажримининг давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-1307/4245-сон