03.09.2013 йилдаги 18-1307/8829-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 03.09.2013 йилдаги 18-1307/8829-сон
Кучга кириш санаси
03.09.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низо хўжалик судида кўриб чиқишга тегишли бўлмаса судья даъво аризасини қабул қилишни рад этади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Баширов Бобошер» хусусий корхонаси (бундан буён матнда — хусусий корхона) хўжалик судига мурожаат қилиб, Нишон туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда — ДСИ)га нисбатан 2012 йил 31 октябрдаги далолатномаси ҳамда 2012 йил 16 ноябрдаги қарорини бекор қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2013 йил 5 апрелдаги ажрими билан даъво аризани қабул қилиш рад қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2013 йил 22 майдаги қарори билан ажрим ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида мазкур тоифадаги ишлар хўжалик судларида кўриб чиқилганлиги, судлар томонидан сабабсиз чалғитиш мақсадида даъво ариза қабул қилишдан рад этилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд ҳужжатларини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2009 йил 21-апрелдаги ½-Г-сонли ва вилоят худудий комиссиясининг 2012 йил 19 октябрдаги 06/10378-сонли рухсатномаси ҳамда ДСИнинг 2012 йил 31 октябрдаги 253-ХС-сонли буйруғига асосан хусусий корхонада Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Махқамасининг савдога оид қарорлари ижросининг таъминланиши юзасидан қисқа муддатли текшириш ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда хусусий корхонага қарашли савдо дўкони раҳбари харидорга 1 литр пахта ёғини 4500 сўм нақд пулга сотиб, харидорга қилган хариди учун назорат касса машинаси чеки ёки унга тенглаштирилган квитанция бермаганлиги, 100 сўм миқдорида нақд савдо пуллари банк муассасасига кам топширганлик холатлари аниқланиб, бу ҳақида 2012 йил 31 октябрда далолатнома тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш якуни юзасидан ДСИ томонидан 2013 йил 16 ноябрда «Солиққа оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида»ги қарори чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий корхона текшириш натижаси бўйича тузилган далолатномага ва қабул қилинган қарорга норози бўлиб, хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб мазкур ҳужжатларни бекор қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда — ХПК)нинг 24-моддасида хўжалик судлари томонидан ҳал этиладиган низолар белгиланган бўлиб, ушбу низолар ичида давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар хўжалик суди томонидан ҳал этилади дейилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, мазкур моддада белгиланган низолар ичида ДСИнинг далолатномасини ёки қарорини бекор қилиш ҳақидаги низоларни ҳал этиш белгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПКнинг 117-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, низо хўжалик судида кўриб чиқишга тегишли бўлмаса, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, биринчи инстанция суди ХПК талабларини тўғри қўллаган ҳолда, ХПКнинг 117-моддаси биринчи қисми 1-бандига мувофиқ даъво аризани қабул қилишни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди эса юқорида қайд этилган ҳолатларга асосланган ҳолда суд ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги 136-сонли қарорининг 21-бандида хўжалик судининг шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлган ажримлари устидан кассация шикояти (протести) ХПКда назарда тутилган ҳолларда берилади (келтирилади). ХПК 191-моддасининг иккиничи қисмига мувофиқ, хўжалик судининг ажримларига нисбатан берилган кассация шикоятлари (протестлари) хўжалик судининг ҳал қилув қарори ва қарори устидан бериладиган кассация шикоятларини (протестларини) қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун белгиланган тартиб асосида қабул қилинади ва кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важлар асосида суд ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ почта харажатларини хусусий корхона зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 3 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-1307/8829-сон