18.03.2015 йилдаги 15-1410/11113-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 18.03.2015 йилдаги 15-1410/11113-сон
Кучга кириш санаси
18.03.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартли тузилган келишув битимини тасдиқлашга йўл қўйилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда — даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона шаҳар «Марказий деҳқон бозори» АЖ ҳудудида жойлашган «Имкон Эзгулик сари» хусусий корхонаси (бундан буён матнда — жавобгар)га тегишли бўлган литер 0001 (27,2 кв.м), литер 0002 (17,6 кв.м) гўзаллик салони биноси бузилиши муносабати билан даъвогар томонидан ажратилган ер майдонини ва «Марказий деҳқон бозори» АЖ томонидан тўлаб бериладиган компенсация пулларини олиш ҳамда бузиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2014 йил 17 июлдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида «Марказий деҳқон бозори» АЖ ҳамда Фарғона шаҳар «Ермулккадастр» хизмати ДУК жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2014 йил 28 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, Фарғона шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳудудида жойлашган гўзаллик салони бино ва иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланган шартлар бажарилган ҳолда, мазкур Низомда белгиланган тартибда мажбурий бузиш ҳақида қарор қилган. Даъвонинг бино-иншоотларни бузиш мажбуриятини мулкдорга юклаш ҳақидаги қисми қаноатлантиришдан рад этилиб, даъво талабларининг қолган қисми бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2014 йил 18 сентябрдаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган келишув битими, жавобгарга тегишли бўлган бозор ҳудудида жойлашган 2-қаватли гўзаллик салони ва савдо дўкони биносига ҳисобланган 50 970 301 сўм компенсация тўловини суднинг қарорига асосан дастлаб 50% 25 485 150 сўм маблағни «Деҳқон бозори» АЖ билан жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан мулкдорни танлашига асосан банкдаги ҳисоб рақами ёки очилган омонат ҳисоб рақами ўтказиб берилиши қолган маблағ бино-иншоотлари бузилишидан чиққан қурилиш материалларини мулкдор томонидан ўз ҳисобидан қолдирилиши муносабати билан бино-иншоотлардан чиққан яроқли қурилиш материаллари бозор маъмурияти томонидан баҳоланиб, компенсация тўловидан чегирган ҳолда тўлаб берилиши, жавобгар томонидан 3 кун муддат ичида ўзига тегишли бўлган бино-иншоотларини бузиш ҳамда «Деҳқон бозори» АЖ томонидан мулкдорга ҳисобланган компенсация тўловини ушбу келишув битими 3-бандида назарда тутилган компенсация тўловини 5 кун муддат ичида дастлаб 50% 25 485 150 сўм маблағини ўтказиб, ҳуқуқий ҳужжатсиз фойдаланиб келаётган литер 0001-икки қаватли гўзаллик салони ва савдо дўкони 12,21 кв.м, литер 0002-икки қаватли гўзаллик салони ва савдо дўкони майдони 17,6 кв.м. ер майдонида жойлашган 28 041 816 сўмлик бино-иншоотларига тўловлар «Марказий деҳқон бозори» АЖ томонидан тўлаб берилиши шарти билан тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанция судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказий деҳқон бозори» АЖ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, ҳал қилув қарори билан компенсация пулини олиш мажбуриятини юклаш талаби бўйича низо хўжалик суди судловига тегишли эмаслиги сабабли даъвонинг мазкур қисми бўйича иш юритиш тугатилган бўлсада, кейинчалик ҳал қилув қарорига зид равишда ундан жавобгарга компенсация пулини ундириш ҳақидаги келишув битими тасдиқланганлиги баён қилиниб, ажримни бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти прокуратураси кассация протести билан мурожаат қилиб, унда ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, келишув битимининг шартлари шартли бўлсада, тасдиқланганлиги баён қилиниб, ажримни бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестида баён қилинган ҳолатларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ажримини бекор қилиб, янги қарор билан келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги илтимосномани рад этишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона шаҳар «Марказий деҳқон бозори» АЖ ҳудудида жойлашган жавобгарга тегишли бўлган литер 0001 (27,2 кв.м), литер 0002 (17,6 кв.м) гўзаллик салони биноси бузилиши муносабати билан даъвогар томонидан ажратилган ер майдонини ва «Марказий деҳқон бозори» АЖ томонидан тўлаб бериладиган компенсация пулларини олиш ҳамда бузиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2014 йил 28 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, Фарғона шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳудудида жойлашган гўзаллик салони бино ва иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланган шартлар бажарилган ҳолда, мазкур Низомда белгиланган тартибда мажбурий бузиш ҳақида қарор қилган. Даъвонинг бино-иншоотларни бузиш мажбуриятини мулкдорга юклаш ҳақидаги қисми қаноатлантиришдан рад этилиб, даъво талабларининг қолган қисми бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 10 сентябрда даъвогар, жавобгар ва «Марказий деҳқон бозори» АЖ ўртасида келишув битими тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан кейин даъвогар хўжалик судига мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимининг 3-бандида жавобгарга тегишли булган бозор худудида жойлашган 2-каватли гўзаллик салони ва савдо дўкони биносига ҳисобланган 50 970 301 сўм компенсация тўловини суднинг қарорига асосан дастлаб 50 % фоиз 25 485 150 сўм маблағни «Марказий деҳқон бозори» АЖ билан жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан мулкдорни танлашига асосан банкдаги ҳисоб рақами ёки очилган омонат ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши қолган маблағ бино-иншоотлари бузилишидан чиққан қурилиш материалларини мулкдор томонидан ўз ҳисобидан қолдирилиши муносабати Билан бино-иншоотларидан чиққан ярокли қурилиш материаллари бозор маъмурияти томонидан далолатнома асосида эскиришини ҳисобга олган ҳолда баҳоловчи томонидан баҳоланиб, компенсация тўловидан чегирган ҳолда тўлаб берилиши ҳамда ҳозирда ҳуқуқий ҳужжатсиз фойдаланиб келаётган литер 0001-икки каватли гўзаллик салони ва савдо дўкони 12,21 кв.м, литер 0002-икки қаватли гўзаллик салони ва савдо дўкони майдони 17,60 кв.м ер майдонида жойлашган бино-иншоотларига мулк ҳуқуқини суд томонидан эътироф этилганидан сўнг белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг компенсация тўлови «Марказий деҳқон бозори» АЖ томонидан тўлаб бериш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, келишув битимининг 4-бандида келишув битими суд томонидан тасдиқлангандан сўнг мулкдор жавобгар томонидан 3 кун муддат ичида ўзига тегишли бўлган бино-иншоотларини бузиш хамда «Марказий деҳқон бозори» АЖ томонидан мулкдорга ҳисобланган компенсация тўловини ушбу келишув битими 3-бандида назарда тутилган компенсация тўловини 5 кун муддат ичида дастлаб 50% фоиз 25 485 150 сўм маблағини ўтказиб, ҳуқуқий ҳужжатсиз фойдаланиб келаётган литер 0001-икки қаватли гўзаллик салони ва савдо дўкони 12,21 кв.м, литер 0002-икки қаватли гўзаллик салони ва савдо дўкони майдони 17,60 кв.м. ер майдонида жойдашган 28 041 816 сўмлик бино-иншоотларига мулк ҳуқуқини суд томонидан эътироф этилиб, бино-иншоотлари тўлиқ бузилгандан сўнг тўлаб беришга келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда келишув битими шартли тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги «Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида»ги 204-сонли қарорининг 7-бандида келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги, шартли тузилган келишув битимини тасдиқлашга йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунча берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 40-моддасининг учинчи қисмига кўра тарафлар ҳар қандай инстанцияда ишни келишув битими билан тамомлашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, келишув битими судга тақдим қилинган пайтда мазкур хўжалик иши ҳеч қайси инстанцияда бўлмаган, ижро иши юритилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи қисмига кўра моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд ажримини бекор қилиб, янги қарор билан Фарғона шаҳар ҳокимининг 2014 йил 12 сентябрдаги келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги 2581-01-22-сонли аризасини рад этишни, тўланган почта харажатини «Марказий деҳқон бозори» АЖ зиммасида қолдиришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-1410/11113-сон