Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
Қарори
Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 14 январда 2590-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2014 йил 8 майдаги 92/1 ва 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2590, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 274-модда) билан тасдиқланган Айрим турдаги ёввойи ўсимликларнинг тарқалишини ва уларнинг миқдорини тартибга солиш қоидаларининг 6-бандидаги «2000 йил 31 июлдаги 293-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида»ги» деган сўзлар «2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АБДУСАМАТОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 11 январь,
13-сон
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 11 январь,
20-сон
Келишилган:
Фанлар академияси Президенти Ш. САЛИХОВ
2016 йил 8 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 2-сон, 20-модда)