09.02.2015 йилдаги 10-1413/11222-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 09.02.2015 йилдаги 10-1413/11222-сон
Кучга кириш санаси
09.02.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи шахслар ишни юритиш вақтида ўз манзилларининг ўзгарганлиги ҳақида хўжалик судига хабар беришлари шарт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент сув таъминоти» шуъба корхонаси (бундан буён матнда — даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Порлоқ қурилиш» МЧЖ профессионал бошқарув компаниясидан (бундан буён матнда — жавобгар) 6 053 769 сўм асосий қарз, 1 861 130 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2014 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 053 769 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар кассация шикоятида, суд томонидан иш жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқилганлиги, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор этилмаганлиги, даъвогар сўраётган асосий қарз суммаси ҳисоб-китобини даъво аризасида кўрсатмаганлиги, жавобгарнинг даъво аризаси юзасидан берган эътирозига суд баҳо бермаганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризани ХПКнинг 112-моддасига асосан даъвогарга қайтариш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, корхонанинг манзили ўзгарганлиги, лекин даъвогар даъво аризасида эски манзилини кўрсатганлиги, шу сабабли суд томонидан иш жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқилганлиги, корхонада қоровул А.Одилов ишламаслигини, корхонани манзили ўзгарганлиги тўғрисида даъвогарга хабар берилмаганлиги, текширишда корхонага қарашли 10 та объектда қоидабузилиш ҳолатлари аниқланганлиги юзасидан далолатномалар тузилганлигини, лекин даъвогар ушбу далолатномаларга асосан қилинган ҳисоб-китобини жавобгарга тақдим этмаганлиги, даъво аризасида ҳам асосий қарзнинг ҳисоб-китоби кўрсатилмаганлигини баён қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, жавобгарга қарашли 10 та объектда текшириш ўтказилганлиги, текширишда 9 та объектда сув ҳисоблагич ўрнатилмасдан сувдан фойдаланиб келаётганлиги, 1 та ҳолатда ҳисоблагич ишламаётганлиги аниқланиб, корхона раҳбари А.Эргашев иштирокида далолатномалар тузилиб, формула асосида қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги, жавобгарга ҳисоб-китоб қилинган 6 053 770 сўм асосий қарзни тўлаб бериш ҳақида юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги, жавобгар манзили ўзгарганлиги ҳақида хабар бермаганлиги, суднинг иш кўришни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги ажримини корхона қоровули қабул қилиб олганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ҳамда прокурорнинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2013 йил 1 майда тузилган 301507-сонли шартномага асосан даъвогар жавобгарни ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларини қабул қилиш, жавобгар эса ўз вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Респуликаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда — ФК) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар ходимлари томонидан 2013 йил 1 майда жавобгар томонидан сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши текширилган. Текширишда жавобгарга қарашли 10 та объектда қоида бузилиш ҳолатлари, яъни 9 та объектда сув ва канализациядан сув ҳисоблагич ўрнатмасдан фойдаланиб келаётганлиги, 1 та объектда ҳисоблагич ишламаётганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш натижаси юзасидан даъвогар ходимлари ва жавобгар раҳбари А.Эргашев иштирокида далолатномалар тузилиб, жавобгарга 30 кун ичида камчиликларни бартараф этиш тавсия этилган ва сарф қилинган сув миқори корхона фаолиятини бошлаган вақтдан, яъни 2013 йил 1 апрелдан ҳисоблагич ўрнатилган вақтгача 2014 йил 28 февралга қадар бўлган даврларга 6 053 769 сўм қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ушбу суммани жавобгарга ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар ҳисобланган ушбу суммани ихтиёрий равишда тўлаб бермаганлиги боис, даъвогар судга мурожаат қилиб, 6 053 769 сўм асосий қарз, 1 816 130 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвонинг 6 053 769 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, шартноманинг 4-бандида «истеъмолчи» бир ой муддат ичида ўз ҳисобидан сув сарфини ҳисоблаш ускунаси ўрнатиши шартлиги, белгиланган муддатда сув сарфини ҳисоблаш ускунаси ўрнатилмаган тақдирда истеъмол қилинган сув сарфи шартноманинг 2-бўлим 12-бандига асосан ҳисоб-китоб қилиниши, 12-бандида сув тармоғидан олинган сув миқдори мавжуд қувурнинг кесими бўйича ойнинг календарь кунлари учун формула (Q = M x F x √ 2g H x t ) асосида ҳисобланиши белгиланган. Шу сабабли даъвогар ҳисоб-китобни шартноманинг ушбу бандига асосан формула асосида 6 053 769 сўм ҳисоблаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда, суд жавобгарнинг «даъвогар томонидан текшириш далолатномаларига асосан қайта ҳисоб-китоб тақдим этилмаган, даъво аризасида ҳам ҳисоб-китоб кўрсатилмаган» деб келтирган важини асоссиз деб ҳисоблайди. Қолаверса, жавобгар даъвогарнинг ҳисоб-китобига эътироз билдирган бўлсада, қанча миқдорда сув сарфи ҳисоб-китоб қилиниши мумкинлиги бўйича ўзининг ҳисоб-китобини ҳам судга тақдим эта олмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, ХПКнинг 55-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари даъвогар талабида Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддасига асосан тўлов муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида 1 816 130 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар 6 053 769 сўм қарзини ўз вақтида тўлаб бермасдан, тўлов муддатини кечиктирган. Шу сабабли суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, ФКнинг 326-моддасига асосан жавобгарнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда пеня миқдорини 300 000 сўмга қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, ФКнинг 326-моддасига асосан суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гарчанд, жавобгар кассация шикоятида «иш жавобгар вакили иштирокисиз кўрилганлиги, корхона бошқа манзилда жойлашган бўлсада, даъвогар даъво аризасида жавобгарнинг эски манзилини кўрсатганлиги, корхонада А.Одилов деган қоровул ишламаслиги, суднинг ажрими жавобгарга етказилмаганлиги» ҳақида важлар келтирган бўлсада, суд ушбу важларни қабул қилмайди. Чунки, жавобгар манзили ўзгарганлиги ҳақида даъвогарга ҳамда судга хабар бермаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, ХПКнинг 121-моддасида ишда иштирок этувчи шахслар ишни юритиш вақтида ўз манзилларининг ўзгарганлиги ҳақида хўжалик судига хабар беришлари шарт. Бундай хабар берилмаган тақдирда процессуал ҳужжатлар хўжалик судига маълум бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ёки яшамаётган бўлса ҳам, етказиб берилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонани давлат рўйҳатидан ўтганлиги тўғрисида берилган 001458-сонли гувоҳномада манзили Тошкент шаҳри, Ҳамза тумани, 58-Ҳарбийлар шаҳарчаси, 16 уй деб кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра даъвогар даъво аризасида ушбу манзилни кўрсатган. Бундан ташқари, жавобгар 2014 йил 20 июнда Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво аризаси юзасидан ўзини эътироз хатини юборган бўлсада, манзили ўзгарганлиги ҳақида судга хабар бермаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПКнинг 186-моддасига кўра хўжалик суди ишни кассация инстанцияси ва апелляция инстанцияси судида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини текширади. ХПКнинг 188-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига кўра моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблаб, суд томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган суд ҳужжати қабул қилинган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 61 293 сўм, кассация тартибида кўриш билан боғлиқ 24 882 сўм давлат божини ундиришни, тўланган 53 817 сўм давлат божи ва 7200 почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 9 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-1413/11222-сон