09.02.2015 йилдаги 13-1409/2996-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 09.02.2015 йилдаги 13-1409/2996-сон
Кучга кириш санаси
09.02.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳеч ким суднинг ҳукми бўлмай туриб жиноят содир қилишда айбли деб топилиши ва қонунга хилоф равишда жазога тортилиши мумкин эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«AGROSTROYKARER» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда — даъвогар) Жиззах вилоят хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, «MS-VOSTOK» шуъба корхонаси (бундан буён матнда — жавобгар) га нисбатан Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Тошкент шаҳар филиали ҳузуридаги Ҳакамлик судининг 2014 йил 19 мартдаги 10/14-01-0014-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижрога қаратиш учун ижро варақаси беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ажрими билан ариза қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ажрим устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилган бўлиб, унда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори сохта ҳужжатлар асосида қабул қилинганлиги, қарздорлик мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар сохталаштирилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги баён қилиниб, суднинг ажримни бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Ҳакамлик судлари ассоциацияси Тошкент шаҳар филиали ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 2014 йил 19 мартдаги ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига 106.943.436 сўм асосий қарз, 10.694.343 сўм пеня, 588.189 сўм ҳакамлик йиғими ва 7000 сўм почта харажатлари ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳал қилув қарори иҳтиёрий ижро этилмаганлиги сабабли даъвогар хўжалик судига мурожаат қилиб, Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2014 йил 4 декабрдаги ажрими билан ариза қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 1559-моддасига асосан хўжалик суди ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф қуйидагиларни исботловчи далилларни тақдим этган ҳоллардагина рад этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ҳакамлик битими қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмаслигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича ҳулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларни бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалардан ажратиб олиш мумкин бўлса, хўжалик суди ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосалар бўлган қисми учун ижро варақаси беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳакамлик суди таркиби ёки ҳакамлик муҳокамаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафлари учун ҳали мажбурий бўлмаганлигани ёки бекор қилинганлигини ёхуд унинг ижроси хўжалик суди ёки фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан тўхтатиб турилганлигини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса, хўжалик суди ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этади деб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди қонун талабларига риоя қилган ҳолда ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, асослантирилган ажрим қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар ўз кассация шикоятида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори соҳта ҳужжатлар асосида қабул қилинганлиги, қарздорлик мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар соҳталаштирилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги важини келтирган ва Тошкент шаҳар, Яшнаобод туман прокуратурасининг 2015 йил 19 январдаги 16/1842а, 1872а-14-сонли, яъни тарафлар ўртасидаги алоқа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлигии ҳақидаги хатни тақдим қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати, жавобгарни ушбу важини суднинг ажримини бекор қилиш учун асос қилиб қабул қилиб бўлмайди деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 4-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳеч ким суднинг ҳукми бўлмай туриб жиноят содир қилишда айбли деб топилиши ва қонунга хилоф равишда жазога тортилиши мумкин эмас. Жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахс қонунда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 2012 йил 15 июндаги 238-сонли Қарорининг 1-банди иккинчи қисмида судларга тушунтирилсинки, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишлар ХПКда назарда тутилган умумий қоидалар асосида ушбу Кодекснинг 20-1 ва 20-2-бобларида белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда кўриб чиқилади деб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати суд ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан, жавобгар томонидан кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган давлат божини ва почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 9 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-1409/2996-сон