Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларининг 4-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 январда 2416-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 921-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 27 декабрдаги 14 н-сон буйруғи (рўйхат рақами 2416, 2013 йил 29 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларининг 4-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҲКнинг юриш, кўтарилиш ва қўниш вақтида электрон ва алоқа воситаларидан фойдаланиши, жумладан ҲК бортида туриб фотосуратга ва видео тасвирга олиши;».
2. Мазкур буйруқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 8 январь,
67-Н-сон
Келишилган:
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори В. ТЯН
2016 йил 8 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 2-сон, 17-модда)