13.01.2015 йилдаги 18-1407/22191-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 13.01.2015 йилдаги 18-1407/22191-сон
Кучга кириш санаси
13.01.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низо хўжалик судига тааллуқли бўлмаганлиги учун низо бўйича иш юритиш тугатилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар «Uz CLAAS Service» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда — МЧЖ) хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда — Бошқарма) ва Миришкор туман суд ижрочилари бўлими (бундан буён матнда — Бўлим) суд ижрочиларига нисбатан суд ҳужжатларини ижро этмаганлиги учун мансабдор шахсларни жавобгарлигини ҳал этишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида Бошқарма ва бўлим суд ижрочилари томонидан суднинг ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун талаблари асосида ижро этилмаганлиги биринчи инстанция суди томонидан инобатга олинмаган ҳолда арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилганлиги важ қилиб келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протестда эса, мазкур талаб хўжалик судларига тааллуқли бўлмаганлиги сабабли, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва арз қилинган талаб бўйича иш юритишни тугатиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва мазкур иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент шаҳар хўжалик судининг 10-1408/265-сонли хўжалик иши бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан 2014 йил 3 мартда ижро варақаси берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ижро ҳужжатига кўра, жавобгар Миришкор туманидаги «Миришкор Турон Агротехсервис МТП» МЧЖ ҳисобидан Тошкент шаҳридаги МЧЖ фойдасига 334 085 113 сўм асосий қарз, 15 000 000 сўм пеня ва 4 016 221,36 сўм суд харажатлари ундириш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖнинг 2014 йил 2 апрелдаги 335-сонли суд ижро варақасини мажбурий ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномаси Бошқармага 19 август куни тақдим этилган ва Бошқарма вакили И.Пирназаров томонидан қабул қилинганлиги имзоси билан тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор 2014 йил 27 август куни чиқарилган ва қарздор тарафга юборилган. 2014 йилнинг 12 сентябрида қарздорнинг мол-мулкларини хатлаш тўғрисида далолатнома тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, мансабдор шахсларга нисбатан моддий, интизомий турдаги чоралар қўллаш тўғрисидаги талаблар корхона ёки ташкилотларнинг рахбарияти ёки юқори турувчи органи томонидан амалга оширилади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 152-моддасига кўра, низони кўриш вақтида ташкилотлар, давлат органи ва бошқа орган, мансабдор шахс ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилгани аниқланган тақдирда хўжалик суди хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, судлар томонидан барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган бўлиб, суд томонидан мазкур Пленум қарори талабларига риоя этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди моддий ҳуқуқ нормаларига эътибор қаратмасдан ҳамда иш ҳолатларига аниқлик киритмаган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли қарорининг 14-бандида кассация инстанцияси суди ишни кўриб чиқишда суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ текширилганлиги, суд аниқланган деб топган ҳолатларнинг исботланганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланганлигини текширишда суд кассация шикоятида баён этилган важлар билан чекланмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 162-сонли қарорининг 25-бандида, даъво аризасини қабул қилишни рад этиш асослари ХПКнинг 117-моддасида назарда тутилган ва ушбу рўйхат кенгайтирилган тарзда талқин қилинмаслиги, агар ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида назарда тутилган асослар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш юритиш ХПК 86-моддаси биринчи қисмининг тегишинча 1 ва 3-бандларига асосан тугатилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан арз қилинган талабга нотўғри баҳо берилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юзасидан янги қарор қабул қилишни, мазкур низо хўжалик судларига тааллуқли бўлмаганлиги сабабли Хўжалик процессуал кодексининг 86-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан иш юритишни тугатишни, олдиндан тўланган суд харажатини МЧЖ зиммасида қолдиришни, ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида олиб борилганлиги билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатини МЧЖ ҳисобидан Олий хўжалик судининг депозит ҳисобига ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 13 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-1407/22191-сон