Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018 14.04.2004 йилдаги 181-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018
Ҳужжат 17.12.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, унинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, Республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал қурилишда бозор принципларининг яхлит тизимини жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 6 майдаги ПФ–3240-сон Фармонида ва Ҳукуматнинг капитал қурилишда ислоҳотларга доир кейинги қарорларида белгиланган капитал қурилишда янги хўжалик муносабатларига самарали ўтишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, пудрат ва лойиҳалаш ишлари бозорининг шакллантирилиши бўйича доимий мониторингни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор принциплари ва механизмларини капитал қурилишда бошқарув, нарх белгилаш ва хўжалик муносабатлари тизимига кенг жорий қилишни, лойиҳалаш ва қурилиш ишларини бажаришга буюртмаларни жойлаштиришда танлов савдолари (тендерлар) ташкил этиш даражасини оширишни, пудрат шартномалари ролини кучайтиришни ҳамда уларнинг ижроси юзасидан буюртмачилар ва пудратчиларнинг жавобгарлигини оширишни, қурилишда лойиҳа, смета ва технология интизомини мустаҳкамлашни таъминлаш;

қурилишни ташкил этишнинг асосий шакли сифатида, қурилишда объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда барпо этишга ўтиш, марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган объектлар қурилишини ташкил этиш ва молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

лойиҳалаш ва пудрат қурилиш ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тугаллаш, улар негизида асосан хусусий ва қўшма корхоналар ташкил этиш, лойиҳалаш ва пудрат ишлари бозорида рақобат муҳитини шакллантиришни давом эттириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан мониторинг ўрнатиш;

Капитал қурилишда нарх белгилашнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш ва янгилаш дастурининг ўз вақтида амалга оширилиши, янги ишлаб чиқилган смета-норматив ҳужжатларни қурилиш жараёни қатнашчиларига етказиш устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;

қурилиш материаллари бозорини янада кенгайтириш, қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари биржа савдосини ташкил этиш ва ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

қурилиш соҳасида фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар бериш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ва лицензияларни бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қабул қилинган ҳужжатларнинг амалга оширилиши мониторинги бўйича Ҳукумат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 19 июндаги 278-сон қарори билан тузилган Ҳукумат комиссиясининг капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларга доир вазифалари ва функциялари Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссиясига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Ф. Файзуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
181-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ханов Н.М. —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг‎ ўринбосари, Комиссия раиси
Хўжаев Б.А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири, Комиссия раисининг ўринбосари
Мақсумов Н.Э. —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, Комиссия котиби‎

‎‎‎Комиссия аъзолари:‎‎

лавозимига кўра —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг мудири
Обидов О.О.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ‎
Асқаров М.А. ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раиси ‎
Тохтаев А.Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ‎
Ҳасанов С. С.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари‎
Абдуллаев И.Б.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари ‎
Абдураҳмонов М.С.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари ‎
Гадоев Э.Ф. ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ‎
Рогозникова Т.А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ‎
Улашов Б.С. ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси раисининг ўринбосари ‎
Хоназаров Б.Д.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари ‎
Исаев А.Н.‎ —‎‎ «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси раиси ‎
Акрамов Э.М.‎ —‎‎ «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси раиси ‎
Жумагелдиев М.Р.‎ —‎‎ Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари ‎
Шораҳбаров Р.Қ. —‎‎ «Ипотека» - банк» акциядорлик тижорат ипотека банки раиси
Рустамов Қ.Қ.‎ —‎‎ «Ўзсаноатқурилишбанк» Бошқаруви раиси ‎
Ҳафизов Б.Я.‎ —‎‎ «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари ‎
лавозимига кўра —‎‎ «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари ‎
Ғуломов Б.В. —‎‎ «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг бошлиғи
Тешабоев Б.М.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг бош директори ‎
Миртемиров Р.М.‎ —‎‎ Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати ходимлари касаба уюшмалари марказий қўмитаси раиси ‎
Шайхов А.Э. —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси
лавозимига кўра ‎ —‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолияти тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия ўз фаолиятини қурилиш муносабатларини ислоҳ қилишни таъминлашни ташкил этиш, қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини чуқур таҳлил қилиш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича ташаббус кўрсатиш ва таклифлар тайёрлаш мақсадида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ҳукумат қарорларига ва ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органларининг ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг бажариши учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳудудий комиссияларнинг низомлари ва таркиблари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Комиссиянинг вазифалари ва фаолият йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини ва қурилиш соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 6 майдаги ПФ–3240-сон Фармонини ва Ҳукуматнинг қурилишда ислоҳотлар бўйича қарорларини, шунингдек капитал қурилишни ислоҳ қилишга йўналтирилган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бажаришни таъминлашга доир ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларида ҳамда Ҳукумат қарорларида баён қилинган талаблар ва қоидаларнинг ўз вақтида, тўлиқ бажарилиши мониторингини мунтазам равишда амалга ошириш, қурилиш соҳасида ягона давлат сиёсати изчил амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор принциплари ва механизмларини капитал қурилишда бошқарув, нарх белгилаш ва хўжалик муносабатлари тизимига кенг жорий қилишни, лойиҳалаш ва қурилиш ишларини бажаришга буюртмаларни жойлаштиришда танлов савдолари (тендерлар) ташкил этиш даражасини оширишни, пудрат шартномалари ролини кучайтиришни ҳамда уларнинг ижроси юзасидан буюртмачилар ва пудратчиларнинг жавобгарлигини оширишни, қурилишда лойиҳа, смета ва технология интизомини мустаҳкамлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш жараёни қатнашчиларининг жорий хўжалик фаолиятига маъмурий аралашувга йўл қўймаслик чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш соҳасидаги бошқарув органлари ташкилий тузилмасини хўжалик юритишнинг бозор шакллари талабларига мувофиқ такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни мунтазам равишда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш ва пудрат қурилиш ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тугаллаш, улар негизида асосан хусусий ва қўшма корхоналар ташкил этиш, лойиҳалаш ва пудрат ишлари бозорида рақобат муҳитини шакллантиришни давом эттириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан мониторинг ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишни ташкил этишнинг асосий шакли сифатида, қурилишда объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда барпо этишга ўтиш, марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган объектлар қурилишини ташкил этиш ва молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизимининг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал қурилишда нарх белгилашнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш ва янгилаш дастурининг ўз вақтида амалга оширилиши, янги ишлаб чиқилган смета-норматив ҳужжатларни қурилиш жараёни қатнашчиларига етказиш устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал қурилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларининг аҳволини таҳлил қилиш, капитал қурилишни янада ислоҳ қилиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси мониторингини олиб бориш, уларни қурилиш жараёни қатнашчиларига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш материаллари бозорини янада кенгайтириш, қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари биржа савдосини ташкил этиш ва ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишдаги иқтисодий ислоҳотларни доимий равишда методик ва ҳуқуқий таъминлашни, қурилиш ва қурилиш бизнеси соҳасида хўжалик юритишнинг замонавий методларини эгаллаган кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш соҳасида фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар бериш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ва лицензияларни бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Комиссиянинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли идоралар ва ташкилотлар, шунингдек ҳудудий комиссиялар раҳбар ходимларининг қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича улар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз қурилиш ташкилотлари ва корхоналарини қайта ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларидан Комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур ахборотларни сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар мутахассисларини, институтларнинг олимларини ҳамда қурилиш йўналишидаги олий ўқув юртлари ўқитувчиларини материаллар тайёрлаш учун жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг лавозимига лойиқлигини ва амалий фаолияти натижаларини баҳолаш, ўз ваколатлари доирасида қурилиш комплексини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияланган фаолият соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссияга Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тайинланадиган раис раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси Комиссия ишларини бошқаради, мажлисларини олиб боради, мажлислар протоколларини, иш режаларини ва Комиссиянинг бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия мажлислари тасдиқланган иш режасига мувофиқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссиянинг кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарори унинг учун Комиссия аъзолари оддий кўпчилиги овоз беришган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ёзма равишда ўз фикрини билдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия раиси билан келишувга кўра Комиссиянинг объектив сабаблар билан мажлисда қатнашмаётган аъзолари ўрнига уларнинг ваколатли вакиллари мажлисда овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия раиси қарорларни тезкорлик билан қабул қилиш мақсадида Комиссия аъзолари билан келишилган айрим масалалар бўйича Комиссия қарорларини сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Зарурат бўлганда Комиссия мажлисига кўриб чиқилаётган масалалар характерига қараб, вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, жамоат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Комиссия ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Комиссия мажлисига материалларни тайёрлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Комиссия мажлисига материаллар ишчи органлар томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек Комиссиянинг уларни тайёрлаш учун масъул бўлган аъзолари билан биргаликда Комиссиянинг иш режасига мувофиқ тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Комиссия мажлиси кун тартибининг ҳар бир масаласи бўйича ҳужжатлар пакетида Комиссия қарорини қабул қилиш учун зарур бўлган материаллар (таҳлилий маълумотномалар, жадваллар ва бошқалар) ҳамда Комиссия қарори лойиҳаси мавжуд бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Комиссиянинг ишчи органлари ва котиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Давлат мулки қўмитасининг юқори малакали мутахассисларидан 5 кишидан иборат доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Комиссиянинг ишчи органлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги бўйича ишчи гуруҳнинг шахсий таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Комиссиянинг капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги бўйича ишчи органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг навбатдаги давр учун иш режаси лойиҳасини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларни ўз вақтида тайёрлашни таъминлайди ва вазирликлар, идоралар, юридик шахслар бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари, корхоналар ҳамда Комиссия аъзоларидан зарур материалларни ва эксперт хулосаларни олиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлашни ва Комиссия мажлисларини ўтказишни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнлари мониторинги бўйича ахборотлар ва таҳлилий материалларни кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларга борган ҳолда ҳудудий комиссиялар фаолиятини ва Комиссиянинг қабул қилинган қарорлари бажарилишини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни, тегишли материалларни юборган ҳолда, мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга унинг қарорларига мувофиқ бошқа материалларни кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ишчи орган Комиссия қарорларига мувофиқ лицензияларни расмийлаштиради, қайта расмийлаштиради, лицензия битимлари тузади, лицензиялар реестрини юритади, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туради ва тиклайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ишчи орган ишлари Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарорига мувофиқ ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Комиссия котиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи органлар ишларига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорларининг ижроси мониторингини юритади ва унинг натижаларини Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи органларнинг Комиссия мажлисига материалларни тайёрлашга доир ишларини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси билан мажлиснинг ўтказиладиган муддатлари ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни Комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишни бошқариш тузилмасини янада қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 13 апрелдаги 144-сон қарорининг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган комиссиялар ва кенгашлар таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2000 йил 30 сентябрдаги 374-сон қарорига 23-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 87-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банд ва 7-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1—6-иловаларнинг 2-бандларидаги «Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш комиссияси» сўзлари «Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларга иловалар сифатида берилган схемалардаги «Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш комиссияси» сўзлари «Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й.,8-9-сон, 67-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 177-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда, 8-9-сон, 67-модда, 22-сон, 159-модда; 2006 й., 30-сон, 289-модда; 2009 й., 52-сон, 574-модда; 2010 й., 51-сон, 486-модда; 2012 й., 8-9-сон, 82-модда; 2014 й., 17-сон, 196-модда; 2016 й., 18-сон, 198-модда, 52-сон, 602-модда)