31.03.2015 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судлари томонидан 2014 йил ва 2015 йилнинг биринчи чораги давомида апелляция инстанцияси судида ишларни қайта кўриш бўйича суд амалиётини умумлаштириш натижалари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2015 йил иш режасига асосан хўжалик судлари томонидан 2014 йил ва 2015 йилнинг биринчи чораги давомида апелляция инстанцияси судида ишларни қайта кўриш билан боғлиқ суд амалиёти умумлаштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вакилнинг суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ваколати вакил қилаётган шахс берган ишончномада махсус назарда тутилмаган бўлса, бундай вакил томонидан имзоланган апелляция шикояти ХПК 162-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оҳангарон шаҳар «Сувоқова» ИЧШК вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Г.Юлдашевадан 52 655 961,60 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилган. Апелляция шикояти ишончнома асосида ҳаракат қилувчи жавобгарнинг ишончли вакили И. Иманов томонидан имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПКнинг 52-моддасига кўра хўжалик судида иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битимини тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, протест келтириш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий тартибда ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулк ёки пулни олиш бундан мустасно. Вакилнинг ушбу моддада кўрсатиб ўтилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга оширишга бўлган ваколатлари вакил қилаётган шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, жавобгар томонидан унинг вакили И. Имановга берилган ишончномада вакилнинг суд ҳужжати устидан шикоят бериш ваколати ишончномада махсус назарда тутилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 162-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан апелляция шикояти (протести) имзоланмаган ёхуд уни имзолашга ҳуқуқи бўлмаган шахс ёки мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса судья апелляция шикоятини (протестини) қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, суд асоcли равишда жавобгарнинг апелляция шикоятини қайтарган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Апелляция шикоят (протест)ининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари нафақат тарафларга, балки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ҳам юбориши шарт. Ушбу нормага риоя қилинмасдан берилган апелляция шикояти (протести) ХПК 162-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар Ҳамза тумани ҳокимлиги вилоят хўжалик судига «Қибрай ҳамкор савдо» давлат унитар корхонасига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига у томонидан Ҳамза тумани, Чўлпон ва лойиҳадаги Г-40 кўчалари кесишувида ноқонуний қурилган савдо дўконларни бузиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими билан Ҳамза туман Ер ресурслари ва давлат кадастри хизмати, Тошкент шаҳар «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси, Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси ҳамда Қибрай туман «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси ишга даъво предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПКнинг 160-моддасида апелляция шикояти (протести) ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга шикоятнинг ва унга илова қилинган, бу шахсларда бўлмаган ҳужжатларнинг нусхаларини юборилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 162-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига биноан апелляция шикоятига (протестига) унинг нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга жўнатилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган бўлса, судья апелляция шикоятини (протестини) қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан апелляция шикоятига ушбу шикоятнинг нусхаси фақат даъвогар (Ҳамза туман ҳокимлиги)га жўнатилганлигини тасдиқловчи далил илова қилинган. Яъни апелляция шикоятнинг учинчи шахсларга жўнатилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда апелляция шикояти ХПК 162-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан қайтарилиши лозим бўлсада, судья апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат божини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги илтимоснома фақат объектив асослар бўлганда ва давлат божини тўлаш учун зарур бўлган миқдордаги пул маблағлари банк ҳисоб рақамида мавжуд эмаслиги ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳолларда қаноатлантирилиши мумкин. Бундай ҳужжатлар тақдим этилмаганида илтимосномани қаноатлантириш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Mediator-Agro» МЧЖ вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Қозоғистон Республикасида жойлашган «Muka Line» масъулияти чекланган хўжалик ширкатидан 55 470 АҚШ доллари асосий қарз ва 480 000 АҚШ доллари миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 55 470 АҚШ доллари асосий қарз ва 5 547 АҚШ доллари миқдорида пеня ундирилган. Шунингдек, жавобгардан республика бюджети (Суд ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси)га 5 345 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилган ва унда ўтказиб юборилган апелляция шикоятини бериш муддатини тиклаш ҳамда жавобгарнинг молиявий аҳволи оғирлиги сабабли давлат божи тўлашни кечиктириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими билан апелляция шикояти иш юритишга қабул қилиниб, иш апелляция инстанцияси судида кўришга тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 180-сон қарорининг 7-бандида ХПК 91-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, алоҳида ҳолларда хўжалик суди даъвогарнинг аризасига кўра унинг мулкий аҳволига қараб, давлат божини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат беришга ҳақлилиги, хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахслар апелляция ёки кассация шикоятлари билан мурожаат қилинганда ҳам давлат божини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат беришга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган. Ушбу Пленум қарорининг 7.2 ва 7.3-бандларида давлат божи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги илтимоснома фақат объектив асослар бўлганда ва тақдим этилган ҳужжатлар давлат божи тўлаш учун зарур бўлган миқдордаги пул маблағлари банк ҳисоб рақамларида мавжуд эмаслигини тасдиқлаган ҳолларда қаноатлантирилиши мумкинлиги, бундай ҳужжатлар бўлмаганида илтимосномани қаноатлантириш рад қилиниши, илтимосномани қаноатлантириш ҳақида даъво аризаси (ариза), апелляция ёки кассация шикоятини қабул қилиш тўғрисидаги ажримда, илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида даъво аризаси (ариза), апелляция ёки кассация шикоятини қайтариш тўғрисидаги ажримда кўрсатилиши, ажримда илтимосномани қаноатлантириш ёхуд уни қаноатлантиришни рад этиш асослари кўрсатилиши кераклиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо мазкур ҳолатда Пленум қарорининг ушбу талабига риоя қилинмаган. Жавобгар апелляция шикоятига давлат божи тўлаш учун зарур бўлган миқдордаги пул маблағлари банк ҳисоб рақамларида мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилмаган бўлсада, апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинган. Шунингдек, суднинг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримида жавобгарнинг илтимосномаси қаноатлантирилганлиги ва қайси даврга қадар давлат божини тўлаш кечиктирилганлиги ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат берилганлиги кўрсатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги 173-сон қарорининг 5-бандида апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича суд томонидан тикланиши мумкинлиги, илтимосномада апелляция шикоятини (протестини) берган шахс ҳавола этаётган муддатнинг ўтказиб юборилиши сабаблари кўрсатилиши ва асослантирилиши лозимлиги, бундай илтимосномани кўриш натижаси бўйича ажрим чиқарилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда суд томонидан жавобгарнинг ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномаси муҳокама қилинмаган ва унинг юзасидан ажрим чиқарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Апелляция шикоятига давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат ёки давлат божини тўлашни кечиктириб туриш ҳақидаги илтимоснома илова қилинмаган бўлса, суд апелляция шикоятини ХПК 162-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси «Турон Ангор» МЧЖ манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Ангор туман ҳокимининг 2012 йил 30 мартдаги 203-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, Ангор туман ҳокимининг 2012 йил 30 мартдаги 203-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ангор туман ҳокимлиги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Апелляция шикоятига давлат божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки давлат божини тўлашни кечиктириб туриш тўғрисидаги илтимоснома илова қилинмаган бўлсада, суд шикоятни иш юритишга қабул қилиб уни кўриб чиққан ва ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида қарор қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги 533-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат божи ставкалари» 2-бандининг «д»-кичик бандида хўжалик судларининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризалардан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ариза берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар суд берилган апелляция шикояти (протести)ни қайтаришни лозим топса, апелляция шикояти (протести)ни қайтариш тўғрисидаги ажримда шикоят (протест)ни беришда йўл қўйилган барча камчиликлар, яъни ХПК 162-моддасининг биринчи қисмида келтирилган асослардан қайси мавжуд бўлса, уларнинг барчаси тўлиқ кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғузор туман ДСИ хўжалик судига мурожаат қилиб, «Шўртан Газ кимё мажмуаси» шуъба корхонасидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 10 570 207 961 сўм қарздорликни унинг мол-мулкидан ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2014 йил 23 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 3 162 626 сўм солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорлик бўйича ундирув унинг мол-мулкига қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар ҳал қилув қароридан норози бўлиб, 2015 йил 14 январда апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Аммо апелляция шикояти суднинг 2015 йил 16 январдаги ажрими билан қайтарилган. Суд апелляция шикоятини қайтаришда шикоят нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далил илова қилинмаганлигини асос қилиб кўрсатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар ажримда кўрсатилган камчиликни бартараф этиб, апелляция шикояти билан қайта мурожаат қилган. Бироқ суд 2015 йил 5 февралда апелляция шикоятини қайтариш тўғрисида иккинчи марта ажрим чиқарган. Бунда, суд апелляция шикоятини қайтаришга апелляция шикоятини бериш учун тегишли тартибда ва миқдорда давлат божи тўланмаганлигини асос қилиб кўрсатган. Жавобгар биринчи марта апелляция шикояти билан мурожаат қилганда ҳам шикоят учун давлат божи тўланмаган ва уни тўлашни кечиктириб туриш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилинмаган бўлсада, суднинг дастлабки ажримида ушбу камчилик кўрсатилмаган. Натижада, жавобгар суд ажримларида кўрсатилган камчиликларни алоҳида-алоҳида бартараф этиб, янгидан апелляция шикояти билан мурожаат қилишига тўғри келган. Бу эса, апелляция шикояти бериш муддатини ўтказиб юборилишига сабаб бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, агар суд берилган апелляция шикояти (протести)ни ХПКнинг 162-моддасига асосан қайтаришни лозим топса, апелляция шикояти (протести)ни қайтариш тўғрисидаги ажримда шикоят (протест)ни беришда йўл қўйилган барча камчиликлар, яъни қайд этилган модданинг биринчи қисмида келтирилган асослардан қай бирлари мавжуд бўлса, уларнинг барчасини тўлиқ кўрсатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Апелляция шикояти (протести)ни бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномада апелляция шикояти (протести)ни берган шахс муддатнинг ўтказиб юборилиши сабабларини кўрсатиши ва асослантириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бекобод шаҳар «Сувоқова» ИЧШК вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 8 460 597,31 сўм асосий қарз ва 4 230 298,66 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими билан Тошкент вилоят Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 8 460 597,31 сўм асосий қарз ва 1 692 120 сўм пеня ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар томонидан апелляция шикояти берилган ва суднинг ажрими билан апелляция шикояти иш юритишга қабул қилиниб, иш апелляция инстанцияси судида кўришга тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанциясида кўрилиши жараёнида вилоят прокурори ўринбосари томонидан апелляция протести тақдим қилиниб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва янги қарор қабул қилиш сўралган. Шунингдек, апелляция протестини келтириш муддати узрли сабаларга кўра ўтказиб юборилган деб ҳисоблаб, муддатни тиклашни ва протестни иш юритишга қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг ажрими билан ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги илтимоснома қаноатлантирилиб, апелляция протести иш юритишга қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан апелляция шикояти ҳамда протест қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 99-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра, ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатнинг ўтказиб юборилиши сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклайди.Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида хўжалик судининг ҳал қилув қарорида, ажримида ёки қарорида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги 173-сон қарорининг 5-бандида апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича суд томонидан тикланиши мумкинлиги, илтимосномада апелляция шикоятини (протестини) берган шахс ҳавола этаётган муддатнинг ўтказиб юборилиши сабаблари кўрсатилиши ва асослантирилиши лозимлиги, илтимоснома шикоятда (протестда) ёки алоҳида аризада баён этилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги илтимоснома протестда баён этилган. Бироқ, илтимосномада муддатнинг ўтказиб юборилиши сабаблари кўрсатилмаган ва асослантирилмаган бўлсада, суд томонидан вилоят прокурори ўринбосарининг ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ХПК 99-моддасининг иккинчи қисмига зид равишда суднинг ажримида илтимоснома қаноатлантирилган бўлсада, аммо ўтказиб юборилган муддатни тиклаганлиги қайд этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яна бир мисол.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Original Grand Plast» МЧЖ вилоят хўжалик судига Зангиота туман ҳокимлигига нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, туман ҳокимининг 2014 йил 23 апрелдаги 373-сонли қарорининг МЧЖга тегишли қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан МЧЖнинг талаби қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилган ва апелляция шикояти иш юритишга қабул қилиниб, иш апелляция инстанцияси судида кўришга тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанциясида кўриш жараёнида вилоят прокурори ўринбосари томонидан апелляция протести тақдим қилиниб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган. Шунингдек, апелляция протестини келтириш муддатини узрли сабаларга кўра ўтказиб юборилган деб ҳисоблаб, муддатни тиклаш ва протестни иш юритишга қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг ажрими билан ишни қўриш бошқа кунга қолдирилган ва ушбу ажрим билан апелляция протести иш юритишга қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан апелляция шикояти тўлиқ, протести эса қисман қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 99-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра, ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатнинг ўтказиб юборилиши сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклайди.Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида хўжалик судининг ҳал қилув қарорида, ажримида ёки қарорида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги 173-сон қарорининг 5-бандида апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича суд томонидан тикланиши мумкинлиги, илтимосномада апелляция шикоятини (протестини) берган шахс ҳавола этаётган муддатнинг ўтказиб юборилиши сабаблари кўрсатилиши ва асослантирилиши лозимлиги, бундай илтимосномани кўриш натижаси бўйича ажрим чиқарилиши ҳақида тушунтириш берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда илтимосномада муддатнинг ўтказиб юборилиши сабаблари кўрсатилмаган ва асослантирилмаган, суд томонидан вилоят прокурори ўринбосарининг ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномаси муҳокама қилинмаган ва у юзасидан ажрим чиқарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрим у хўжалик судига келиб тушган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши шаҳар ДСИ хўжалик судига мурожаат қилиб, «SSM Sanoat Servis Markazi» хусусий корхонасидан электр энергияси истеъмолидан бўлган 112 430 000 сўм муддати ўтган қарзни унинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 108 846 000 сўм асосий қарз ва 358 400 сўм пеняни унинг мол-мулки ҳисобидан ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар ҳал қилув қароридан норози бўлиб, 2014 йил 18 июнда апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Апелляция шикояти шу куни қабул қилиниб, хўжалик суди девонхонасидан рўйхатдан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 163-моддасининг биринчи қисмига биноан судья апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги қарорининг 8-бандига кўра, апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш масаласи хўжалик суди судьяси томонидан якка тартибда, у хўжалик судига келиб тушган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, мазкур ҳолатда судья апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш ҳакидаги ажримни 2014 йил 30 июнда чиқарган, яъни апелляция шикоятини у келиб тушган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ муддат ўтгач уни иш юритишга қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Апелляция инстанцияси судида ишни кўриш пайтида ишда иштирок этувчи бошқа шахс томонидан апелляция шикояти берилганда (протест келтирилганда) апелляция шикояти (протести) иш юритишга алоҳида ажрим билан қабул қилиниб, кейин муҳокама қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«DALOL SAIDOLIMXON» МЧЖ вилоят хўжалик судига Тошкент вилояти Зангиота туман ҳокимлигига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Зангиота тумани «Қатортол» фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ўзига тегишли бўлган ер майдонида қурилган 560 кв.м.дан иборат бўлган бино-иншоотларга эгалик ҳуқуқини эътироф этишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими билан Зангиота туман ер ресурслари ва кадастр хизмати низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўриш жараёнида жавобгар ва учинчи шахс вакиллари даъвога нисбатан эътироз билдириб, ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларнинг орқа томонида яшовчи фуқаролар билан ўтиш йўли битта эканлиги ва даъвогарнинг талаби қаноатлантирилса, фуқаролар уйга кириш имкониятидан маҳрум бўлишини баён қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, суднинг ажрими билан низо хўжалик судига тааллуқли эмаслиги боис иш бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажримнинг устидан даъвогар томонидан апелляция шикояти берилган ва суднинг ажрими билан шикоят иш юритишга қабул қилиниб, суд мажлиси тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш кўрилиш жараёнида вилоят прокурори ўринбосари томонидан апелляция протести тақдим қилинган. Мазкур протест суд томонидан алоҳида ажрим билан иш юритишга қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протест иш юритишга қабул қилинганлиги ҳақида апелляция инстанцияси судининг қарорида кўрсатилиб, шикоят ҳамда протести қаноатлантирилган, суднинг ажрими бекор қилинган ва иш биринчи инстанция судига кўриш учун юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди протестни иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқишда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 163-моддасининг биринчи қисмига кўра судья апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқаради. Шу боис, судлов ҳайъати апелляция протестини иш юритишга алоҳида ажрим билан қабул қилиб, кейингина уни апелляция шикояти билан биргаликда муҳокама қилиши лозим эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Апелляция шикояти (протести)ни иш юритишга қабул қилиш масаласи судья томонидан якка тартибда ҳал этилади, кейинги барча суд ҳужжатлари эса ҳайъатда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро Э. Эрназаров вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Тўйтепа металл қурилмалари» АЖ зиммасига 6 113 дона акцияларни бозор қиймати бўйича 815 478 200 сўмга сотиб олиш мажбуриятини юклаш ҳамда жавобгардан 40 000 000 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар зиммасига 6 113 дона акцияларни номинал қийматида 6 113 000 сўмга сотиб олиш мажбурияти юкланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарори устидан даъвогар апелляция шикояти бериб, суднинг 2014 йил 17 февралдаги ажрими билан апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинган ва суд мажлиси 2014 йил 4 мартга тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик судга вилоят прокурори ўринбосарининг апелляция протести келиб тушган ва унда ҳал қилув қарорини бекор қилиш, протест келтириш муддатини узрли сабаларга кўра ўтказиб юборилган деб ҳисоблаб, муддатни тиклаш ва протестни иш юритишга қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция протестини иш юритишга қабул қилиш масаласи судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилган ва 2014 йил 27 февралдаги ажрим билан ўтказиб юборилган муддатни тикланган, протест иш юритишга қабул қилинган ва иш кўриш учун 2014 йил 4 мартга тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан шикоят ҳамда протест қисман қаноатлантирилиб, суднинг ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги 173-сон қарорининг 8-бандида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш масаласи хўжалик суди судьяси томонидан якка тартибда, у хўжалик судига келиб тушган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда ҳал этилиши, апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан кейинги барча суд ҳужжатлари ҳайъатда қабул қилиниши ҳақида тушунтириш берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ мазкур ҳолатда даъвогарнинг апелляция шикояти судъя томонидан якка тартибда 2014 йил 17 февралдаги ажрим билан иш юритишга қабул қилиниб, ишни кўриш 2014 йил 4 мартга тайинланган бўлсада, апелляция протестини иш юритишга қабул қилиш масаласи ҳам судья томонидан якка тартибда ҳал қилинган. Ваҳоланки, апелляция шикояти қабул қилингандан сўнги барча процессуал харакатлар, шу жумладан апелляция протестни иш юритишга қабул қилиш ҳам, апелляция ҳайъати томонидан амалга оширилиши лозим эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яна бир мисол.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пойариқ туман ДСИ «Пайариқ қурилиш савдо» хусусий корхонасига нисбатан хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 2 484 400 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан ариза рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ апелляция инстанцияси суди томонидан ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пойариқ туман ДСИ апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Шикоят апелляция инстанцияси судининг 2014 йил 15 апрелдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилиниб, ишни кўриш 2014 йил 24 апрель кунга тайинланган. 2014 йил 24 апрелдаги суд мажлисида «Пайариқ қурилиш савдо» хусусий корхонаси вакили иштирок этмаганлиги сабабли, ишни кўриш 2014 йил 28 апрелга қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги 2014 йил 24 апрелдаги ажрим судьянинг якка ўзи томонидан қабул қилинган. Ваҳоланки, апелляция шикояти (протести)ни иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримдан кейинги барча суд ҳужжатлари судлов ҳайъати томонидан қабул қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПКнинг 15-моддаси учинчи қисмига кўра апелляция, кассация, назорат инстанцияларида барча ишлар хўжалик суди томонидан ҳайъатда кўрилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли қарори 8-бандида апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан кейинги барча суд ҳужжатлари ҳайъатда қабул қилиниши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан апелляция протести келтирилган бўлиб, ушбу протест суд мажлисида муҳокама қилинган бўлсада, уни иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, ХПКнинг 163-моддасида судья апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқариши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ўн кун ичида берилади ва ушбу апелляция шикояти (протести) хўжалик судига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах шаҳар ДСИ хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор У.Абдурасуловга нисбатан Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига асосан 1 810 240 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2015 йил 14 январдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 158-моддасининг иккинчи қисмига кўра хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоят прокурорининг ўринбосари томонидан 2015 йил 2 февралда, яъни ҳал қилув қарори қабул қилинганидан 21 кундан сўнг апелляция протести берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протестда муддатнинг ўтказиб юборилиши сабаблари баён қилинмаган ҳамда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома бўлмасада, апелляция протести судья томонидан 2015 йил 12 февралда иш юритишга қабул қилинган ва ишни кўриш 2015 йил 4 мартга, яъни апелляция протести келиб тушган кундан эътиборан 30 кунига тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, ХПК 167-моддасининг иккинчи қисмига асосан хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) хўжалик судига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яна бир мисол.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулистон туман ДСИ хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, «Диёрбек Рухшона Орзуси» хусусий корхонасига нисбатан 2 745 900 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанция судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги ариза бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ апелляция инстанция суди томонидан низони ҳал этишда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПКнинг 167-моддаси иккинчи қисмига кўра, хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) хўжалик судига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Диёрбек Рухшона Орзуси» хусусий корхонасининг апелляция шикояти Сирдарё вилоят хўжалик судига 2014 йил 18 июнь куни келиб тушган. Суднинг 2014 йил 23 июндаги ажрими билан ишни кўриш 2014 йил 9 июлга тайинланиб, тегишли қарор қабул қилинган. Яъни, апелляция инстанция суди томонидан 15 кунлик ишни кўриш муддати бузилган ҳолда қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Апелляция инстанцияси суди фақат ХПК 170-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилган асослар мавжуд бўлган тақдирдагина ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси транспорт прокуратураси «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК манфаатида вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Ангрен бурғулаш ва портлатиш ишлари» корхонасидан 507 547 425 сўм асосий қарз ва 37 254 843 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 223 892 452 сўм асосий қарз, 283 654 973 сўм жарима ва 37 254 843 сўм пеня ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ҳал қилув қарори устидан Тошкент вилоят прокурори ўринбосари томонидан апелляция протести келтирилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган. Бунга асос қилиб, Транспорт прокуратураси жавобгардан 507 547 425 сўм асосий қарз ва 37 254 843 сўм пеня ундиришни сўраганлигини, бироқ биринчи инстанция суди даъво талабларидан четга чиққан ҳолда даъво аризасида кўрсатилмаган 283 654 973 сўм миқдоридаги жаримани ундирганлигини, жавобгар раҳбарининг судга берган тушунтириш хатида даъвогар томонидан корхонага 262 123 980 сўм миқдорда жарима қўйилаётганлигини билдирганлигини, аммо суд иш ҳужжатларидаги далилларга етарлича баҳо бермасдан, ҳақиқатдан жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлигини ўрганмаганлигини, суд Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарорининг 3-бандига зид равишда биринчи инстанция суди жавобгардан пеня ҳамда жарима ундирганлигини кўрсатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан протест қаноатлантирилган ва ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарорида даъвогар томонидан даъво талабларини қисқартириш ҳақида ариза бўлмасада, биринчи инстанция суди иш бўйича жавобгардан 223 892 452 сўм асосий қарз ва 283 654 973 сўм жарима ундириш тўғрисида асоссиз хулосага келганлиги, ХПКнинг 169-моддасига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, хўжалик суди аниқланган деб ҳисоблаган иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши баён қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 168-моддасининг 5-бандига кўра хўжалик суди ишни апелляция инстанциясида кўргач ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ушбу Кодекс 170-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда бундай ХПК 170-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлмасада, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборган ва бу билан процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яна бир мисол.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«BULOK» МЧЖ манфаатида вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар УЯ 64/65-муассасасидан 1 926 500 сўм асосий қарз ва 963 250 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими билан Тошкент вилоят Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 926 500 сўм асосий қарз ва 385 300 сўм пеня ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилиб, унда даъво қилинаётган қарздорликнинг вужудга келганига 5 йилдан зиёд вақт ўтганлиги ва жавобгарда ушбу кредитор қарздорликни тасдиқловчи бирон-бир асосли ҳужжат йўқлигини кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан апелляция шикояти қаноатлантирилган ва ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарорида биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, шунингдек суд шартнома бўйича судловга тегишлилик қоидаларини бузганлиги, даъво талаби тарафлар ўртасида тузилган 3 та шартномадан келиб чиққанлиги, унинг бирида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган барча низолар Тошкент шаҳар хўжалик судида кўриб чиқилиши белгиланганлиги, бундай ҳолатда суд ХПКнинг 33-моддасига асосан ишни бошқа судга ўтказиши лозимлиги, суд эса ишни бошқа судга ўтказиши ўтказмаганлиги, ХПК 169-моддасининг 4-бандига биноан моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши баён қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 168-моддасининг 5-бандига кўра хўжалик суди ишни апелляция инстанциясида кўргач ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ушбу Кодекс 170-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ мазкур ҳолатда ХПК 170-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар бўлмасада, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборган ва бу билан процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, кассация инстанцияси судининг қарори билан апелляция инстанциясининг қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ажрим устидан берилган апелляция шикояти (протести)ни кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Жиззах вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги Жиззах туманида доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан «Элус» ИИЧК ва «Сардорбек Нури» МЧЖ ўртасида тузилган келишув битими тасдиқланган. Ушбу келишув битимига кўра «Элус» ИИЧК даъвогар МЧЖга 147 000 000 сўм қарздорлик суммасини ҳамда 735 000 сўм ҳакамлик йиғими ва 7 000 сўм почта харажатини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ «Элус» ИИЧК томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ихтиёрий бажарилмаган ва шу боис МЧЖ вилоят хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижрога қаратиш учун ижро варақасини беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими билан ариза қаноатлантирилиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) вилоят хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатини тиклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими билан Палатанинг аризаси қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими устидан «Элус» ИИЧК томонидан апелляция шикояти берилган ва унда ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатини тиклаш ҳақидаги ариза билан фақат ундирувчи мурожаат қилиши мумкинлиги, бироқ Палата ундирувчи эмаслиги ва ишда иштирок этувчи шахс ҳисобланмаслиги баён қилиниб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни ва Палатанинг аризаси бўйича иш юритишни тугатишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг ажрими билан апелляция шикояти қаноатлантирилиб, суднинг ажрими бекор қилинган ва Палатанинг аризаси бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 171-моддасининг биринчи қисмига биноан апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилиниб, у барча судьялар томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги 173-сон қарори 21-бандининг тўртинчи хатбошисида ажрим устидан берилган апелляция шикояти (протести)ни кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси қарор қабул қилиши ҳақида тушунтириш берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси ажрим устидан берилган апелляция шикоятини кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилиш ўрнига ажрим чиқарган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жавобгар томонидан апелляция шикояти учун тўланган давлат божи, агар шикоят қаноатлантирилган бўлса, давлат божини тўлашдан озод этилган даъвогар ҳисобидан жавобгарга қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро М. Холматова «Қўйлиқ» агрофирмада меҳнат фаолиятини олиб бораётган вақтда майибланган. Тиббий меҳнат экспертиза комиссияси томонидан берилган маълумотномага асосан М. Холматова 2-гуруҳ ногиронлик нафақасига чиқарилган. Шу боис, фуқаро М. Холматова Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан 1995 йилдан бошлаб ҳар ойда пенсия олиб келган. М. Холматовага Пенсия жамғармаси ҳисобидан 2013 йилнинг июнь ойидан 2014 йилнинг июнь ойига қадар жами 4 939 178 сўм тўланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу суммани ихтиёрий тўлаб бериш учун Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зангиота туман бўлими «Қўйлиқ» агрофирмага талабнома билан мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 4 939 178 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 939 178 сўм асосий қарз ва 5 000 сўм почта харажати ҳамда республика бюджети (Суд ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси)га 96 105 сўм давлат божи ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилган ва унга 48 053 сўм давлат божи ҳамда 5 000 сўм почта харажати тўланганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 95-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг бешинчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти беришлари билан боғлиқ суд харажатлари ушбу моддада баён қилинган қоидаларга мувофиқ тақсимланиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилганда 48 053 сўм давлат божи ҳамда 5 000 сўм почта харажатларини тўлаган. Шу боис апелляция инстанцияси суди даъвони рад этганлиги учун даъвогардан жавобгарга ушбу суд харажатлари ундириб берилиши лозим эди. Аммо, апелляция инстанцияси суди Солиқ кодекси 330-моддасининг 12-бандида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари хўжалик судида зарар етказувчидан қуйидаги суммаларни ундириш тўғрисидаги регресс даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озод этилганлиги сабабли жавобгарга у томонидан сарф қилинган суд харажатларини ундирмай, хатоликка йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Апелляция шикояти (протести)ни иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрим ва апелляция шикояти (протести)ни кўриш натижалари бўйича қабул қилинган қарор ишда иштирок этувчи шахсларга ХПКнинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент электр тармоқлари» АЖ вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Қибрай тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимидан 51 140 184,28 сўм асосий қарз ва лимитдан ортиқча электр энергиясидан фойдаланганлиги учун 29 615 131,28 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими билан Тошкент вилоят Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 16 217 187,53 сўм асосий қарз, 7 668 144,60 сўм жарима ва 1 921 192,28 сўм пеня ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарори устидан жавобгар апелляция шикояти берган, суднинг ажрими билан шикоят иш юритишга қабул қилиниб, суд мажлиси тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПКнинг 163-моддасига кўра судья апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқаради. Ажримда апелляция шикоятини (протестини) кўриш вақти ва жойи кўрсатилади. Ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда ушбу процессуал ҳуқуқ нормасига талабига риоя қилинмаган ва суднинг апелляция шикояти иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрим учинчи шахс (Тошкент вилоят Ғазначилик бошқармаси)га юборилмаган, натижада апелляция инстанцияси суди ишни учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиққан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ХПК 171-моддасининг тўртинчи қисмига биноан апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қабул қилинган қарор беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, қарор ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.Аммо апелляция инстанцияси судининг қарори учинчи шахсга юборилмасдан хатоликка йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яна бир мисол.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар «219-сонли махсус қурилиш» МЧЖ хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар «Қурилишмашсервис» хусусий корхонасидан 19 465 514 сўм асосий қарз ва 9 732 757 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ апелляция инстанцияси судининг қарори ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далил ишда мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, ХПК 171-моддасининг тўртинчи қисмига асосан қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, қарор ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агар даъво юридик шахснинг ўзига эмас, балки унинг алоҳида бўлинмасига нисбатан тақдим этилиб, юридик шахснинг ўзи ишда иштирок этишга жалб қилинмаган бўлса, бу ҳолат ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нишон туман ДСИ хўжалик судига мурожаат қилиб, «Савдоэнерго» АЖ Талимаржон филиалига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-605-сонли қарорига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари, яъни 12 584 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, «Савдоэнерго» АЖ Талимаржон филиалига нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари, яъни 12 584 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг қарори билан тасдиқланган режа ҳамда ДСИнинг буйруқларига асосан «Савдоэнерго» АЖ Талимаржон филиалининг молиявий хўжалик фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда «Савдоэнерго» АЖ Талимаржон филиали томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари бузилган ҳолда 2012 йил июнь-июль ойларида 13 653 500 сўмлик алкоголли маҳсулотлар сотилиб, 650 400 сўм фойда олинганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланган ҳолат бўйича ДСИнинг «Савдоэнерго» АЖ Талимаржон филиалига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-605-сонли қарорига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари, яъни 12 584 000 сўм миқдорида молиявий жарима ундириш тўғрисида қарори қабул қилинган. Ушбу қарор «Савдоэнерго» АЖ Талимаржон филиали томонидан ихтиёрий ижро қилинмаганлиги сабабли, ДСИ судга мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди «Савдоэнерго» АЖ Талимаржон филиали юридик шахс мақомига эга бўлмасада, АЖни ишга жалб қилмасдан ишни кўриб чиқиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳолангки, Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 9-бандига кўра,агар даъво юридик шахснинг ўзига эмас, балки унинг алоҳида бўлинмасига нисбатан тақдим этилган бўлса, у ҳолда юридик шахснинг ўзини ишда иштирок этишга жалб қилиш суд томонидан ХПКнинг 38-моддасига мувофиқ ҳал этилади. Даъво қаноатлантирилган тақдирда, ундириладиган сумма ишга тегишли жавобгар сифатида жалб қилинган юридик шахсдан ундирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, апелляция инстанция суди биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда йўл қўйилган хатоликларга эътибор бермасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ва апелляция инстанцияси судининг қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида қарор қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Биринчи инстанция судида давлат божини тўлашдан озод этилган даъвогарнинг даъвоси рад этилиб, давлат божи ундирилмаган бўлса ва кейинчалик апелляция инстанцияси суди томонидан ҳал қилув қарори ўзгартирилса ёки янги қарор қабул қилинса, давлат божи биринчи инстанция суди учун ҳам ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят бошқармаси «Хоразмпахтасаноат» ХАБнинг манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Узпроммашимпекс» ДАТСКдан 10 007 579 000 сўм асосий қарз ва 10 007 579 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2013 йил 18 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган. Даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги учун давлат божи ундирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2015 йил 9 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, «Узпроммашимпекс» ДАТСКдан «Хоразмпахтасаноат» ХАБ фойдасига 2 087 318 241 сўм асосий қарз ва 100 075 790 сўм давлат божи ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди давлат божини ундиришда хатоликка йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судида даъво рад этилиб, даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги боис давлат божи ундирилмаган бўлса, апелляция инстанциясида ҳал қилув қарори ўзгартирилса ёки даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилинса, апелляция инстанцияси суди давлат божини биринчи инстанция суди учун ҳам ундириши лозим эди. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат божи ставкалари»нинг 2-банди «а» кичик бандига кўра мулкий тусдаги даъво аризаларидан даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Суд эса ушбу суммани ундирмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, иш апелляция инстанцияси судида кўрилганлиги учун давлат божи даъво талабининг 1 фоизи миқдорида (100 075 790 сўм) ундирилган. Ваҳолангки, Вазирлар Маҳкамасининг1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат божи ставкалари»нинг 2-банди «д» кичик бандига мувофиқ, хўжалик судларининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризалардан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ариза берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий тусдаги низолар бўйича эса талашилаётган суммадан келиб чиқиб давлат божи ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яъни жавобгардан иш апелляция инстанцияси судида кўрилганлиги учун 50 037 895 (10 007 579 000 х 1% = 100 075 790 : 2) сўм ҳамда биринчи инстанцияси судида кўрганлиги учун100 075 790 сўм, жами 150 113 685 сўм давлат божи ундириши лозим эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Апелляция шикоятида янги талабнинг билдирилганлиги уни қабул қилишни рад этиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси «Агробанк» ОАТБ Самарқанд вилоят ҳудудий филиали манфаатида «Сам авангард строй сервис» МЧЖ ва «Ўзвинсаноат-холдинг» компаниясига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарз олувчи ва банк ўртасида тузилган 2012 йил 20 июндаги 37-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ва 1 224 580 672 сўм кредит қарзини ундиришни ҳамда ундирувни уларга тегишли бўлган бошқа ликвидли мол-мулкларига қаратишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, қарз олувчи ва банк ўртасида кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниб, «Сам авангард строй сервис» МЧЖ ва «Ўзвинсаноат-холдинг» компанияси ҳисобидан банк фойдасига 1 215 349 191 сўм ундирилган ва ундирув жавобгарларнинг барча ликвидли мол-мулкларига қаратилган. Даъво талабининг 9 236 481 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзвинсаноат-холдинг» компанияси ХПКнинг 159-моддасида белгиланган тартибда апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, «Агробанк» ОАТБ Самарқанд вилоят ҳудудий филиали (кредит берувчи) ва «Сам авангард строй сервис» МЧЖ (кредит олувчи) ҳамда «Ўзвинсаноат-холдинг» компанияси (кафил) ўртасида 2012 йил 20 июндаги (рақамсиз) кафиллик шартномасини бекор қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПКнинг 166-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш биринчи инстанцияда кўрилганда тақдим этилмаган янги талаблар апелляция инстанциясида қабул қилинмайди ва кўрилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли қарори 11-бандига асосан апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судида кўришда тақдим этилмаган янги талабларни қабул қилишга ёки кўриб чиқишга ҳақли эмас (ХПК 166-моддасининг учинчи қисми). Бунда янги талаблар деганда, биринчи инстанция судида кўриб чиқилмаган моддий-ҳуқуқий талаблар ҳамда биринчи инстанция судида ишни кўришда иштирок этмаган шахсга нисбатан тақдим этилган талаблар тушунилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга асосан, суд апелляция шикоятини қабул қилишни рад этишни лозим топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, апелляция шикоятида янги талабнинг билдирилганлиги уни қабул қилишини рад этиш учун асос бўлмайди. Мазкур ҳолатда апелляция шикояти ХПКнинг 159-моддасида белгиланган тартибда берилганлиги учун, шикоят иш юритувга қабул қилиниб, у мазмунан кўрилиб, тегишли қарор қабул қилиниши лозим эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Апелляция инстанцияси суди ишни мавжуд ва қўшимча тақдим этилган далиллар бўйича қайта кўриши сабабли, ушбу инстанция суди ҳам ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига асосан экспертиза тайинлашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ «Агробанк» Шаҳрихон филиалининг манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Нўъмон хожи» фермер хўжалигидан 88 236 000 сўм асосий қарз, 1 001 000 сўм фоиз, 4 163 150 сўм пеня ундириш ва ундирувни жавобгарнинг гаровдаги мол-мулкига қаратишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими билан АТБ «Агробанк» ишга даъвогар сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланишича, АТБ «Агробанк» Шаҳрихон филиали билан «Нўъмон хожи» ФХ ўртасида кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига асосан жавобгарга паррандачиликни ривожлантириш учун 100 000 000 сўм миқдорида 36 ой муддатга, йилига 14 фоиз қўшимча ҳақ тўлаш шарти билан кредит ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит маблағини қайтарилишини таъминлаш мақсадида жавобгарга тегишли бўлган 1988 йилда ишлаб чиқарилган трактор, 1988 йилда ишлаб чиқарилган тиркама ҳамда Шахрихон ҚФЙ, Тегирмонбоши қишлоғида жойлашган бино ва иншоотлар гаровга қўйилган. Тарафлар ўртасида гаровга қўйилаётган мол-мулкларнинг қийматини белгилаш тўғрисида келишув далолатномаси тузилиб, унга кўра гаровга қўйилаётган трактор 5 000 000 сўм, тиркама 2 000 000 сўм ҳамда кўчмас мулк 118 000 000 сўмга баҳоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар томонидан кредит шартномасида белгиланган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига риоя қилинмаган, натижада у 2013 йил октябрь ойи ҳолатига кредит қарзидан 46 736 000 сўм қайтариши лозим бўлсада, 11 764 000 сўм қайтарилган. Муддатида тўланмаган фоизлар 1 001 000 сўмни ҳамда ҳисобланган пеня 4 163 150 сўмни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли даъвогар 88 236 000 сўм кредит суммасини муддатидан олдин қайтариб беришни ҳамда унга ҳисобланган 1 001 000 сўм кредит фоизи ва шартнома шартларини бузганлик учун 4 163 150 сўм пеня ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг мажлисида жавобгар вакили қатнашмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 279-моддасига мувофиқ, гаровга олувчининг талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу моддалар ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга таянган ҳолда, даъво талаблари қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 88 236 000 сўм кредит суммаси, унга ҳисобланган 1 001 000 сўм фоиз, 4 163 150 сўм пеня ҳамда 5 000 сўм почта ҳаражатлари ундирилган, ундирув гаровдаги мол-мулкларга қаратилиб, уларни сотувга чиқаришдаги бошланғич нархи тарафлар ўртасида тузилган келишув далолатномасига асосан белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, кредит маблағлари шартномада белгиланган муддатдан кечиктириб ўтказилганлиги, кўчмас мулкка нисбатан белгиланган бошланғич нархдан норози эканлиги, орадан вақт ўтиб кўчмас мулклар нархининг ошганлиги, бундан ташқари, бино ва иншоотларда қўшимча қурилиш-монтаж, таъмирлаш ишлари олиб борилганлигини инобатга олиб, унинг ҳақиқий бозор нархини экспертиза тайинлаш орқали аниқлашни сўраган ҳамда қўшимча далилларни тақдим этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лекин апелляция инстанцияси суди томонидан экспертиза тайинлаш тўғрисидаги масала умуман муҳокама қилинмаган ва илтимоснома оқибатсиз қолдирилган ҳамда тақдим этилган қўшимча далиллар ўрганилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳолангки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги «Хўжалик судлари томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида»ги 261-сонли сонли Қарорининг 7-бандида апелляция инстанцияси суди ишни мавжуд ва қўшимча тақдим этилган далиллар бўйича қайта кўриши сабабли, ушбу инстанция суди ҳам ишда иштирок этувчи шахснинг оғзаки ёки ёзма илтимосномасига кўра экспертиза тайинлашга ҳақли эканлиги тўғрисида судларга тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг 23-банди иккинчи қисмида гаровга қўйилган мол-мулкнинг қиймати юзасидан низо вужудга келган ҳолларда, тарафларнинг илтимосномаси бўйича тайинланган мутахассис (эксперт)нинг хулосасига кўра белгиланиши таъкидланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси гаровга қўйилган кўчмас мулк билан боғлиқ низо келиб чиққанлиги боис, жавобгарнинг экспертиза тайинлаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириб, экспертиза тайинлаши ва эксперт хулосасини ҳар томонлама, тўлиқ ва холис баҳолаб, кўчмас мулкнинг ҳақиқий нархини белгилаши лозим эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. ХПК 166-моддасининг иккинчи қисмига асосан суд апелляция шикоятида (протестида) баён этилган важлар билан чекланиб қолмайди ҳамда ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослантирилганлигини тўла ҳажмда текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Урганчсувқурилишмонтаж» унитар корхонаси Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти Хоразм вилоят худудий бошқармаси ва Хозарасп туман суд ижрочилари бўлимига нисбатан хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, Суд ижрочилари Хозарасп туман бўлимининг қарорини ноқонуний деб топиб, уни бекор қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди унитар корхона томонидан ариза судга тақдим этилгандан кейин Суд ижрочилари Хозарасп туман бўлимининг қарори Суд департаменти Хоразм вилоят худудий бошқармаси томонидан бекор қилинганлигини асос қилиб, аризани рад этган ва Суд департаменти Хоразм вилоят худудий бошқармаси ҳисобидан 961 050 сўм давлат божи ундирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд департаменти Хоразм вилоят худудий бошқармаси апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорининг 961 050 сўм давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай қарорни қабул қилишда апелляция инстанцияси суди қуйидагилардан келиб чиққан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПКнинг 166-моддаси иккинчи қисмига кўра, суд апелляция шикоятида (протестида) баён этилган важлар билан чекланиб қолмайди ҳамда ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослантирилганлигини тўла ҳажмда текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалари ҳақида»ги 06/196-сонли қарорининг 16-банди бешинчи хатбошисига кўра суд ижрочисининг у ёки бу қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза хўжалик суди томонидан кўриб чиқилмайди ва бундай аризалар ХПК 117-моддасининг 1-бандига асосан қабул қилинмайди, қабул қилинганлари эса, ХПК 86-моддасининг 1-бандига асосан тугатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳолангки биринчи инстанцияси суди талаб хўжалик судига тааллуқли бўлмасада, уни қабул қилиб мазмунан кўриб чиққан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги хўжалик судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси «Қаршисаноатуйжойқурилиш» МЧЖ манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Муборак таъминот базаси»дан 32 967 480 сўм асосий қарз, 16 483 740 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 32 967 480 сўм асосий қарз ва 3 000 000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, иш апелляция инстанцияси судида кўрилган вақтда суд мажлиси баённомаси юритилмаган. Ваҳоланки, ХПКнинг 188-моддаси 8-бандига кўра ишда суд мажлиси баённомасининг бўлмаслиги ҳал қилув қарори ёки қарорни бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли кассация инстанция суди томонидан апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Апелляция шикоятини қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан берилган апелляция шикоятини Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексининг 117-моддаси 1-бандига асосан қабул қилиш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Денов шаҳар «Бободеҳқон бозори» ОАЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, бозор ҳудудида 309 кв.м майдондан фойдаланиб келаётган «Дилмуродова Нозима» ХКдан бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун 10 488000 сўм йиғимни ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб берган апелляция шикояти, шикоятни бериш муддатини тиклаш ҳақида илтимоснома илова қилинмаганлиги сабабли суднинг ажрими билан қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар апелляция шикоятини қайтариш ҳақидаги ажримдан норози бўлиб апелляция инстанцияси судига қайтадан апелляция шикояти билан мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажрими билан апелляция шикояти Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексининг 162-моддаси учинчи қисмига асосланиб қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳолангки Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси 162-моддасининг учинчи қисмида шикоятни қайтариш асослари эмас, балки шикоят қилиш тартиби белгиланган. Унга кўра, апелляция шикояти (протести)ни қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан кассация шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Яъни ХПК қоидаларига кўра апелляция шикоятини қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан фақатгина кассация инстанцияси судига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Апелляция шикоятини қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят апелляция инстанция судида кўрилмайди. Шу сабабли суд шикоятни Хўжалик процессуал кодексининг 117-моддасининг 1-бандини қўлланган ҳолда қабул қилишни рад этиши лозим эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 31 март.