29.04.2015 йилдаги 15-1410/18830-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 29.04.2015 йилдаги 15-1410/18830-сон
Кучга кириш санаси
29.04.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона ва ташкилотлар пенсия ёшига еткунга қадар тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказадилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бағдод туман бўлими (бундан буён матнда — даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қўқон минтақавий темир йўл узели (бундан буён матнда — жавобгар)дан пенсия учун тўлаб берилган 30 688 225,6 сўмни регресс тартибда ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2014 йил 23 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига пенсия учун тўлаб берилган 26 759 547 сўм регресс тартибда ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2015 йил 18 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига пенсия учун тўлаб берилган 30 688 225 сўм регресс тартибда ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг кассация шикоятида, суд томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, қарздорлик мавжуд эмаслиги баён қилиниб, суд қарорларини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, қарорни эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуни 12-моддасининг «б» бандига кўра, меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (3-сонли рўйхат, I қисм) охирги иш жойидан қатъи назар, ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар корхонада ишлаган ходимлар М. Ахмадалиев 2012 йил 1 ноябрь кунидан, А. Усмонов 2010 йил 1 май кунидан, М. Мирахмедов 2009 йил 1 ноябрь кунидан Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасининг «б» бандига асосан Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсияга чиққанлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, мазкур фуқароларга белгиланган тартибда пенсия тайинланиб, уларга Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳисобидан 2014 йил 1 октябригача жами 30 688 225,6 сўм пенсия тўланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддаси иккинчи қисмига кўра, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш, шунингдек ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунга қадар ушбу Қонун 12-моддасининг «б»—«ж» бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, жавобгар томонидан фуқаролар М. Ахмадалиев, А. Усмонов ҳамда М. Мирахмедовга тўланган пенсия пулларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар М. Ахмадалиев, А. Усмонов ҳамда М. Мирахмедовга тўланган пенсия пулларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказиш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Натижада мазкур низо келиб чиққан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ««Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги Қарорининг 3-бандига кўра, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар меҳнатга ҳақ тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан ходим «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б»—«е» бандларига мувофиқ пенсиялар тўловига кетадиган харажатларни қоплайдиган ҳақни 1994 йилда тайинланадиган пенсиялар бўйича 80 фоиз миқдорида, 1995 йилда тайинланадиган пенсиялар бўйича 90 фоиз ҳамда 1996 йил ва ундан кейинги йилларда тайинланадиган пенсиялар бўйича 100 фоиз миқдорида Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳисобидан фуқаролар А. Усмонов ҳамда М. Мирахмедовга тўланган пенсия пулларини қоплаш учун жавобгар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказмаганлиги ҳолатидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан фуқаролар А. Усмонов ҳамда М. Мирахмедовга тўланган пенсия пулларини регресс тартибда ундириш ҳақида тўғри тўхтамга келган бўлсада, бироқ фуқаро М. Ахмадалиев бошқа корхонадан, яъни Қўқон локомотив депосида ишлаб нафақага чиққанлиги асосида даъвонинг 3 928 678 сўм қисмини рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, Қўқон локомотив депоси юридик шахс ҳуқуқ лаёқатига эга бўлмай, у жавобгарнинг таркибий бўлинмаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддасига кўра, филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, фуқаро М.Ахмадалиев Қўқон локомотив депосида ишлаб нафақага чиққанлиги, Қўқон локомотив депоси жавобгарнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланиши ва юридик шахс мақомига эга эмаслигидан келиб чиқиб, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг 2004 — 2014 йиллар давомида 123 902 659,54 сўм маблағ ҳисоботлар асосида тўлиқ тўланганлиги, қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақидаги важи асоссиз, чунки иш ҳужжатларида фуқаролар М. Ахмадалиев, А. Усмонов ҳамда М. Мирахмедовга тўланган пенсия пулларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказганлигини тасдиқловчи далил йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 10-бандига кўра, Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш қуйидаги тартибда амалга оширилади: ташкилотлар Пенсия жамғармасининг харажатларини қоплашга зарур бўлган суммаларнинг минимал миқдорини ҳар йили 15 январгача ўтказадилар; ташкилотлар томонидан ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга кетган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатларини тўлиқ қоплаш, Пенсия жамғармасига ўтказилган қоплашга зарур бўлган суммаларнинг минимал миқдорини чегириб қолган ҳолда, ҳисобот йилининг 1 февралигача амалга оширилади. Мазкур Низомнинг 13-бандига кўра, пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга кетган маблағларни, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд қилинганларга кўра судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, тўланган 7 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдириб, жавобгардан 153 441,12 сўм давлат божи ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-1410/18830-сон