23.09.2008 йилдаги 17-0411/4449-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 23.09.2008 йилдаги 17-0411/4449-сон
Кучга кириш санаси
23.09.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда суднинг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги ажрими устидан шикоят қилиш (протест келтириш) назарда тутилмаган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтаобод тумани «Ўзбекистон» ширкат хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Охун» чорва-фермер хўжалигидан қўйхона ва турар жой биноларини ҳамда улар эгаллаб турган ер майдонларини олиб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2004 йил 30 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2005 йил 25 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2005 йил 25 майдаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган келишув битими тасдиқланиб, иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2007 йил 23 мартдаги ажрими билан 2005 йил 25 майдаги ажрим янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилиб, бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2008 йил 17 мартдаги ажрими билан «Ўзбекистон» ширкат хўжалиги ҳуқуқий ворис — «Оқ йўл техника» ММТП билан алмаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида 2007 йил 23 мартдаги, 2008 йил 17 мартдаги, 2008 йил 21 июлдаги ажримларни бекор қилиш, 2005 йил 25 майдаги ажримни ўз кучида қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ажримларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 2004 йил 27 майдаги Р 42-сонли қарори билан 17-02-06/1237-сонли хўжалик иши юзасидан Олий хўжалик суди кассация инстанцияси судининг 2003 йил 5 мартдаги қарори бекор қилиниб, Андижон вилоят хўжалик судининг 2002 йил 2 августдаги ҳал қилув қарори ва 2002 йил 26 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят хўжалик судининг 2002 йил 2 августдаги ҳал қилув қарори билан «Барака» ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти билан «Охун» фермер хўжалиги ўртасида 2001 йил 12 октябрда тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас, деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2004 йил 30 декабрдаги ҳал қилув қарорини ижро этиш жараёнида тарафлар ўртасида 2005 йил 27 апрелда тузилган келишув битими тасдиқланиб, иш юритиш тугатилган. Мазкур келишув битимига мувофиқ «Охун» фермер хўжалиги «Ўзбекистон» ширкат хўжалиги ҳудудида жойлашган 39-сонли ўрта мактабга бир ой муддат ичида 4605000 сўм миқдорида ҳомийлик ишларини бажариш, даъвогар эса мулкларни фермер хўжалигига ўтказиб бериш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Охун» фермер хўжалиги томонидан келишув битимида кўрсатилган ҳомийлик ишларини амалга оширганлиги ҳақидаги ҳужжатлар сохталаштирилганлиги сабабли фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жавобгарликка тортилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун биринчи инстанция суди Андижон вилоят прокуратурасининг аризаси асосида келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги суд ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб, уни асосли равишда бекор қилган. Жавобгар келишув битимида қайд этилган ҳомийлик ёрдами кўрсатилганлиги ҳақидаги ҳужжатлар сохталаштирилганлигини инкор этувчи далилларни судга тақдим этмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 208-моддасининг иккинчи қисмида суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хўжалик судининг ажрими устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкинлиги қайд этилган. Ушбу ҳуқуқ нормасида суднинг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги ажрими устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартиби белгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун жавобгарнинг 2007 йил 23 мартдаги ажримни бекор қилиш ҳақидаги талаби асоссиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 39-моддасининг биринчи қисмига кўра, тарафлардан бири низоли ёки хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган тақдирда (қайта ташкил этилиш, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва бошқа ҳолларда) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштириб, бу ҳақда ўз ажрими, ҳал қилув қарори ёки қарорида кўрсатади. Ҳуқуқий ворислик процесснинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтаобод туман ҳокимининг 2006 йил 4 февралдаги 43-к-сонли қарори билан «Ўзбекистон» ширкат хўжалиги негизида «Оқ йўл техника» муқобил машина-трактор парки давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон» ширкат хўжалигини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича қайта ташкил этиш комиссиясининг 2006 йил 26 апрелдаги қарори билан ширкат хўжалигининг 163713500 сўмлик мол-мулклари «Оқ йўл техника» муқобил машина-трактор паркига ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун биринчи инстанция суди даъвогарни унинг ҳуқуқий вориси — «Оқ йўл техника» муқобил машина-трактор парки билан алмаштириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2008 йил 17 мартдаги ажрими асосида ижро варақаси бериш ҳақида 2008 йил 21 июлда ажрим қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд ажримларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 23 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-0411/4449-сон