27.10.2015 йилдаги 17-1508/6680-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 27.10.2015 йилдаги 17-1508/6680-сон
Кучга кириш санаси
27.10.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚарорИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасининг 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Избоскан туман давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда — ДСИ) хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, АТ «Агробанк» Пойтуғ филиалига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 53-моддасига асосан 375 877 900 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2015 йил 12 майдаги ажрими билан ишга АТ «Агробанк» (бундан буён матнда — банк) жавобгар сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси АТ «Агробанк» Избоскан филиали (бундан буён матнда — филиал) манфаатида ДСИнинг 2015 йил 20 февралдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарши даъвоси қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2015 йил 12 июндаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2015 йил 15 июлдаги ажрими билан апелляция шикояти бўйича апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, 23210-сонли ҳисобварақ ундирув қаратилмайдиган ҳисобварақлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарори ва ажримни бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарори ва ажримни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистан Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Андижон вилоят Избоскан бўлимининг 1214-2014-186-сонли жиноят иши юзасидан «Ҳужжатли текшириш тайинлаш ва ҳужжатларни олиш ҳақида» 2014 йил 27 ноябрдаги қарорига ҳамда ДСИнинг 2014 йил 16 декабрдаги 162-хс-сонли, 2014 йил 31 декабрдаги 168-хс-сонли, 2015 йил 16 январдаги 004-хс-сонли ҳамда 2015 йил 22 январдаги 008-хс-сонли буйруқларига асосан банк филиалининг молия-хўжалик фаолияти юзасидан ҳужжатли текширув ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда филиал томонидан 47 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 15 мартда 2342-сон билан рўйхатга олинган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома талаблари бузилиб, филиалнинг айби билан 490 293 300 сўм пул маблағлари бюджетга тўланиши кечиктирилганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра мижозларнинг ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириқномалари банк филиалининг айби билан ўз вақтида ижро қилинмаганлиги сабабли жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 53-моддаси талабларига асосан тўлов кечиктирилган кунлар учун жами 375 877 900 сўм устама жарима ҳисобланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш натижалари бўйича 2015 йил 26 январда якуний далолатнома тузилиб, унинг бир нусхаси банк филиали раҳбариятига таништирилиб топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДСИ томонидан солиқ текшируви материаллари 2015 йил 13 февралда кўриб чиқилиб, 2015 йил 20 февралда қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жарима ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли ДСИ хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 53-моддасига асосан 375 877 900 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк филиалининг 47 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 15 мартда 2342-сон билан рўйхатга олинган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома талабларини бузиб 490 293 300 сўм пул маблағлари бюджетга тўланишини кечиктирганлиги ишдаги далиллар, жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг 2015 йил 22 апрелдаги ҳукми билан ўз тасдиғини топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 53-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасини 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти ишда иштирок этувчи шахс бўлмаган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан берилганлиги сабабли апелляция шикояти бўйича апелляция инстанциясида иш юритишни тугатиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важлар билан келишмайди. Чунки, бюджетга тўланиши лозим бўлган пул маблағлари банк филиалининг айби билан кечиктирилганлиги жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг 2015 йил 22 апрелдаги ҳукми билан ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати ҳал қилув қарори ва ажримни ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 592 000 сўм давлат божи, 7 000 сўм почта харажатлари, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатларини банк зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 27 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-1508/6680-сон