30.06.2008 йилдаги 14-0811/151-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 30.06.2008 йилдаги 14-0811/151-сон
Кучга кириш санаси
30.06.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанцияси судининг қарорини, агар қабул қилинган ҳал қилув қарори ва қарор етарлича асосланмаган бўлса, бекор қилиш ҳамда ишни ҳал қилув қарори ва (ёки) қарори бекор қилинган хўжалик суди инстанциясига янгидан кўриш учун юборишга ҳақли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нурбулоқ» МЧЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Нурбулоқ бальнеологик даволаш муассасаси» масъулияти чекланган жамияти томонидан 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидан ноқонуний фойдаланиш натижасида 2 Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидаги сув сатҳи камайиб кетиши оқибатида керакли бўлган сувни ололмаганлиги сабабли 46693630 сўм зарарни ундиришни ва 1Б минерал сув бурғу қудуғини ёпиқлигича сақланиши учун суд буйруғи беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгар — «Нурбулоқ бальнеологик даволаш муассасаси» МЧЖ 13088550 сўм бой берилган фойда (зарар) ундирилган ва муассаса зиммасига 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидан ноқонуний фойдаланишни тўхтатиб туриш мажбурияти юклатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони 46693630 сўм зарар ундириш қисми рад этилган, даъвонинг «Нурбулоқ бальнеологик даволаш муассасаси» масъулияти чекланган жамият зиммасига 1Б ер ости минерал сув бурғи қудуғидан ноқонуний фойдаланишни тўхтатиб туриш мажбуриятини юклаш қисми бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нурбулоқ» МЧЖ маъданли сув билан даволаш хусусий шифохонаси ўзининг кассация шикоятида апелляция инстанция суди қарорини бекор қилишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протестда суд қарорларини бекор қилиб ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати иш материалларини, кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Нурбулоқ бальнеологик даволаш муассасаси» МЧЖ мутассади ташкилотлар — Ўзбекистон Республикаси ГГП «Ўзбекгидрогеология» давлат геологик корхонаси, Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, минерал хом ашёларни қайта ишлашни ва геологик маркшейдерлик назорати инспекцияси, Самарқанд вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси сув ресурсларини муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан 2007 йил 28 февралда тузилган далолатнома асосида 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғини ёпиб (консервация қилиб) қўйиш ва уни назорат қилиш учун «Нурбулоқ» маъданли сув билан даволаш хусусий шифохонаси балансига бериш тўғрисида қарор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нурбулоқ бальнеологик даволаш муассасаси» МЧЖ 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидан фойдалангани учун 2Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидаги сув дебетига таъсир қилганлиги ҳақида низо келиб чиққан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи ва апелляция инстанция судлари томонидан 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғи қанча муддатга ёпиб қўйилганлиги, 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидан «Нурбулоқ бальнеологик даволаш муассасаси» масъулияти чекланган жамияти фойдаланиши натижасида 2Б ер ости минерал сув бурғу қудуғининг дебети қанчага камайганлиги, агар 2Б ер ости минерал сув бурғу қудуғининг дебети камаядиган бўлса «Нурбулоқ» маъданли сув билан даволаш хусусий шифохонасига зарар етиши мумкинлиги ҳақида мутахассислар фикри олинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳал қилув қарорида «Нурбулоқ бальнеологик даволаш муассасаси» МЧЖ 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидан рухсатномасиз фойдалангани ҳолати тўғри баҳоланган бўлса-да, 13088550 сўм бой берилган фойда қандай келиб чиққанлигига баҳо бермаган, фақатгина даъвогар томонидан тақдим этилган аудитор хулосасини асос қилиб олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанция суди қарорида ҳал қилув қарорини «Нурбулоқ бальнеологик даволаш муассасаси» МЧЖ зиммасига 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидан ноқонуний фойдаланишни тўхтатиб туриш мажбуриятини юклаш қисми бўйича, Хўжалик процессуал кодексининг 24 моддасига кўра, маълум бир объектдан ноқонуний фойдаланишни тўхтатиш ҳақидаги низо бу рўйхатга киритилмаган деб барвақт хулосага келган, чунки ушбу модданинг иккинчи қисмида хўжалик суди ўзининг ваколат доирасига киритилган бошқа низоларни ҳам ҳал қилиши кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 61-моддасининг биринчи қисмига кўра, хўжалик суди ишдаги мавжуд далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 187-моддасининг 3-бандига кўра кассация инстанцияси биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанциясининг қарорини, агар қабул қилинган ҳал қилув қарори ва қарор етарлича асосланмаган бўлса, бекор қилиш ҳамда ишни ҳал қилув қарори ва (ёки) қарори бекор қилинган хўжалик суди инстанциясига янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди баён этилган камчиликларни бартараф этиб, даъвогардан даъво суммасининг тўлиқ ҳисоб-китобини талаб қилиб олиб, лозим бўлса 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидан фойдаланганда 2Б ер ости минерал сув бурғу қудуғида сув дебети қанча миқдорга камайиши ва камайиш оқибатида даъвогар зарар кўриши мумкинлиги тўғрисида тегишли мутахассисларнинг хулосасини олиб, 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги талабномалар бажарилмаган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, уларни ўрганиб, тарафларнинг важларига баҳо бериб, ишдаги тўпланган далиллар йиғиндиси асосида қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-0811/151-сон