12.10.2015 йилдаги 10-1505/9986-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 12.10.2015 йилдаги 10-1505/9986-сон
Кучга кириш санаси
12.10.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Mister Lider» МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «BITI PRODUCTION» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонадан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 3 781 123 сўм асосий қарз ва 756 224 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 3 781 123 сўм асосий қарз, 200 000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг кассация шикоятида суд мажлисида унинг иштироки таъминланмаганлиги, бунинг оқибатида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилинишидан маҳрум этилганлиги, ишдаги далилларга баҳо берилмаганлиги, ишлар кечикиб бажарилганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш бўйича янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2011 йил 26 октябрь куни «Қурилиш — монтаж ишларини олиб бориш тўғрисида»ги 26/02-сонли шартнома тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома шартларига кўра, даъвогар Тошкент шаҳар, А.Навоий кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган объектда қурилиш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва уларнинг қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2011 йил 26 октябрдаги «Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш тўғрисида»ги 26/02-сонли шартнома тузилган 2011 йил 26 декабрда 1-сонли қўшимча келишувга кўра бажариладиган ишларнинг умумий қиймати 150 000 000 сўм ҳамда 2011 йил 30 декабрдаги 2-сонли қўшимча келишувга кўра 350 000 000 сўм этиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар шартнома шартларига мувофиқ 302 770 159 сўмлик ишларни бажарган ва бажарилган ишларни жавобгарга топширган, жавобгар эса бажарилган ишлар бўйича даъвогарга 298 989 036 сўмлик тўловни амалга ошириб, даъвогар олдида 3 781 123 сўм қарздор бўлиб қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 638-моддасига биноан агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш пудрати шартномасида ишларга объект буюртмачи томонидан қабул қилинганидан сўнг бир йўла ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг даъвогардан 3 781 123 сўм қарздорлиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, биринчи инстанция суди даъвогарнинг 3 781 123 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартноманинг 12.3-бандида «Бош пудратчи» бажарилган ишлар учун тўловларни кечиктирадиган бўлса, ҳар бир кечиктирилган кун учун тўланмаган маблағнинг 0,1 % миқдорида, лекин тўланмаган маблағнинг 20 % дан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар 3 781 123 сўм тўловни кечиктирилганлиги учун даъвогар асосли равишда ундан ундириш учун 756 224 сўм пеня ҳисоблаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, биринчи инстанция суди асосли равишда мажбуриятни бажарилиш даражасини муҳокама қилиб, ундирилиши сўралган 756 224 сўм пеняни 200 000 сўмгача камайтирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг ишлар кечиктириб бажарилганлиги, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаганлиги тўғрисидаги важларини эътиборга олиб бўлмайди, чунки иш даъвогарнинг даъвоси асосида кўриб чиқилган, агарда ишлар кечиктириб бажарилган бўлса жавобгар даъвогарга нисбатан судга даъво аризаси тақдим этиш ҳуқуқига эга, иш ҳужжатларида жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи қисмида моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлиши назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда, суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанция судида кўриш билан боғлиқ давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 12 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-1505/9986-сон