Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг
буйруғи
«Бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 4 январда 2447-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сонли «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2013 йил 4 мартдаги 203-сонли «Бир марталик гастроль-концерт гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2447, 2013 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 190-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. АХМЕДОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 25 декабрь,
26-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 1-сон, 7-модда)