18.03.2015 йилдаги 18-1406/24816-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 18.03.2015 йилдаги 18-1406/24816-сон
Кучга кириш санаси
18.03.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасида воз кечилаётган ҳуқуқни келтириб чиқарувчи мажбурият аниқ кўрсатилмаган бўлса, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси тузилмаган деб ҳисобланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«BEXATAR KARVON» МЧЖ жавобгарлар АТБ «Agrobank», АТБ «Agrobank» Қашқадарё вилоят филиали ҳамда учинчи шахс «Сирдарёпахтасаноат» ХАБга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, АТБ «Agrobank»дан 152 078 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қарорларига нисбатан «BEXATAR KARVON» МЧЖ томонидан кассация шикояти берилиб, унда суд қарорларининг асослантирилмаганлиги ҳақида важ келтирилиб, уларни бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати прокурорнинг суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатлардан кўринишича, «Сирдарёпахтасаноат» ХАБ 2011 йил 31 июлдаги 1632-сонли тўлов топшириқномаси орқали АТБ «Agrobank» Қашқадарё вилоят вилоят филиалига 2 дона «ТТЗ-80» русумли трактор сотиб олиш учун 152 078 000 сўм миқдорида пул маблағлари ўтказиб берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 17 сентябрда «Сирдарёпахтасаноат» ХАБ — «Кредитор» ва «BEXATAR KARVON» МЧЖ — «Янги кредитор» ўртасида «Талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисида» шартнома тузилиб, унга асосан ўз навбатида «Сирдарёпахтасаноат» ХАБнинг АТБ «Agrobank» Қашқадарё вилоят филиалидан 152 078 000 сўмни ундириш ҳамда ушбу сумма бўйича неустойкалар ундириш ҳукуқи «BEXATAR KARVON» МЧЖга ўтказилганлиги билан асослаб, «BEXATAR KARVON» МЧЖ АТБ «Agrobank»дан 152 078 000 сўм қарзни ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу кодекс 313-моддасининг биринчи қисмига асосан мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур кодекснинг 364-моддасига асосан агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 28 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 110-сон Қарори 1 ва 4-бандларида талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасига асосан дастлабки кредитор асосий мажбурият бўйича талаб қилиш ҳуқуқини топшириш, янги кредитор эса бу ҳуқуқларни қабул қилиш мажбуриятини олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасида қандай талаблар қайси мажбуриятларга асосан ўтаётганлиги аниқ кўрсатилган бўлиши лозимлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилаётган талаблар ҳажмини белгилашда у қандай мажбуриятдан келиб чиққанлиги кўрсатилиб, ҳар қандай шартноманинг муҳим шарти ҳисобланган шартнома предмети ҳам битим иштирокчилари томонидан белгиланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасининг предмети унинг муҳим шартларидан бири ҳисобланиб, тарафлар (дастлабки ва янги кредитор) шартномада ўтказиладиган ҳуқуқ предметини аниқ, равшан тарзда асосий мажбуриятга боғлаган ҳолда кўрсатишлари шартлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасида воз кечилаётган ҳуқуқни келтириб чиқарувчи мажбурият аниқ кўрсатилмаган бўлса, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси тузилмаган деб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланишича, «Сирдарёпахтасаноат» ХАБ 2011 йил 31 июлдаги 1632-сонли тўлов топшириқномаси орқали АТБ «Agrobank» Қашқадарё вилоят филиалига 2 дона «ТТЗ-80» русумли трактор сотиб олиш учун 152 078 000 сўм миқдорида пул маблағларини тарафлар ўртасида фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтирувчи шартнома мавжуд бўлмагани ҳолда ўтказиб берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасига асосан дастлабки кредитор асосий мажбурият бўйича талаб қилиш ҳуқуқини топшириш, янги кредитор эса бу ҳуқуқларни қабул қилиш мажбуриятини олади. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасининг тузилишнинг зарурий шарти сифатида воз кечилаётган ҳуқуқни келтириб чиқарувчи асосий мажбуриятни вужудга келтиришга қаратилган — шартноманинг мавжудлиги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, низони ҳал қилишда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, у томонидан аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар исботланиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллагани ҳолда даъвони рад этиш ҳақида хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳақли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, мазкур иш бўйича чиқарилган суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-1406/24816-сон