24.06.2015 йилдаги 13-1503/5169-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 24.06.2015 йилдаги 13-1503/5169-сон
Кучга кириш санаси
24.06.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ХПКнинг 104-маддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган холда берилган бўлса аризани қабул қилиш рад этилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пахтакор тола базаси» МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, «Жиззахпахтасаноат» АБдан 230 269 585 сўм қарздорлик ундириш ҳақида суд буйруғи беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 22 аперль 2015 йилдаги ажрими билан, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан аризани қабул қилиш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пахтакор тола базаси» МЧЖ кассация шикоятида, 230 269 585 сўм ундириш талаби қарздор томонидан тан олинганлигини, қарздорликни тасдиқловчи барча ҳужжатлар тақдим қилинганлигига қарамасдан аризани қабул қилиш рад этилганлигини кўрсатиб, суднинг ажримини бекор қилиб, қарздорликни ундириш ҳақида суд буйруғи беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра суднинг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Пахтакор тола базаси» МЧЖ бажарувчи ва «Жиззахпахтасаноат» акциядорлик бирлашмаси буюртмачи ўртасида 2014 йил 19 сентябрда юклаш-тушириш ишларини ва пахта толасини сақлаш хизматларини кўрсатиш ҳақида 3-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан «Пахтакор тола базаси» МЧЖ томонидан 230 269 585 сўмлик юклаш-тушириш ишлари ва пахта толасини сақлаш хизматлари кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 4.5 бандида, кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш муддати ҳақида шарт мавжуд бўлиб, унга кўра буюртмачи бажарувчининг хизматлари ҳақини, пахта толаси ҳақиқатда реализация қилинган санадан 90 кунгача бўлган муддатда, бироқ пахта толаси учун пул маблағлари буюртмачи ҳисоб рақамига келиб тушган вақтдан 10 кунгача муддатда буюртмачи томонидан тўланиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома мазкур шарти «Пахтакор тола базаси» МЧЖнинг қарздордан пул мажбуриятини талаб қилиш муддатини белгилаган ва бу муддатнинг келганлиги ҳолати, «Пахтакор тола базаси» МЧЖнинг қарздордан пул мажбуриятини талаб қилиш асосларидан бирини ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундай бўлсада, «Пахтакор тола базаси» МЧЖ суд буйруғи бериш ҳақидаги аризасида, бажарилган ишлар ҳақини шартномага асосан талаб қилиш муддати келганлиги ҳолатларини уни тасдиқловчи далилларни кўрсатмаган. Шартноманинг ўзидан эса, бу муддат келганлигини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (кейинги матнларда ХПК) 104-моддасига мувофиқ суд буйруғи бериш ҳақидаги аризада кредиторнинг қонун ҳужжатларига асосланган талаби, талабга асос бўлган ҳолатлар ва уларни тасдиқловчи далиллар кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 107-моддасига асосан ариза ушбу кодекснинг 104-моддасида белгиланган талабларга риоя қилмаган ҳолда берилган бўлса судья суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда, судлов хайъати, суд томонидан суд буйруғи бериш ҳақидаги аризада талабга асос бўлган ҳолатлар ва уни тасдиқловчи далиллар кўрсатилмаганлиги тўғри аниқланган ва асосли равишда аризани қабул қилиш рад этилган деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан келиб чиқиб ҳамда ХПКга биноан суд буйруғи кассация инстанцияси суди томонидан берилмаслигини эътиборга олиб, судлов хайъати суднинг 2015 йил 22 апрелдаги ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатларини қоплашни аризачи зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 24 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-1503/5169-сон