17.06.2015 йилдаги 16-1302/10368-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 17.06.2015 йилдаги 16-1302/10368-сон
Кучга кириш санаси
17.06.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд санацияси режаси кредиторлар йиғилиши томонидан тасдиқланиши керак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда — ДСИ) ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар «Наманган қурт уруғи» масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда — МЧЖ) банкрот деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2013 йил 22 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖ банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ва тугатиш бошқарувчиси этиб Ш. Суюнов тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2014 йил 11 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2015 йил 11 февралдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2015 йил 13 мартдаги ажрими билан МЧЖга нисбатан суд санацияси эълон қилинган ва санация қилувчи бошқарувчи этиб Нишанова Муямхон Хожимирзаевна тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2015 йил 24 апрелдаги қарори билан ажрим бекор қилиниб, иш мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди иш бўйича бир томонлама хулосага келганлиги, суд санацияси жорий этилиши учун учинчи шахс билан кафиллик шартномаси тузилганлигига эътибор берилмаганлиги, иш хужжатларига тўлиқ ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, апелляция инстанция суди қарорини бекор қилиб, суднинг 2015 йил 13 мартдаги ажримини кучида қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида ДСИ вакили кассация шикоятида келтирилган важлар юзасидан ўз эътирозларини билдириб, МЧЖ кредиторларининг 2015 йил 5 мартдаги йиғилиши ДСИ вакилларининг иштирокисиз ўтказилганлигини баён қилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида МЧЖ тугатиш бошқарувчиси кассация шикоятида келтирилган важлар юзасидан ўз эътирозларини билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси вакили кассация шикоятида келтирилган важлар юзасидан ўз эътирозларини билдириб, МЧЖнинг санация бошқарувчиси сифатида М. Нишанова тайинланганлиги, аммо унда суд бошқарувчилик аттестати йўқлиги, кредиторларнинг йиғилиши ДСИнинг иштирокисиз ўтказилганлигини баён қилиб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва прокурорнинг апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги фикрини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, МЧЖнинг 2013 йил 22 июль ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан асосий қарзи 345 252 500 сўмни, устама қарз, 127 786 200 сўмни ташкил қилган. МЧЖнинг қарзларини тўлаш муддати қонунда белгиланган уч ой ўтган ва жами талаблар энг кам иш ҳақи миқдорининг беш юз бараваридан ортиқни ташкил этганлиги сабабли ДСИ судга ариза билан мурожаат қилиб, МЧЖни банкрот деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди 2015 йил 13 мартдаги ажрими билан МЧЖга суд санациясини эълон қилиб, санация қилувчи бошқарувчиси этиб М. Нишановани тайинлаб, барвақт хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, МЧЖ кедиторларнинг 2015 йил 5 мартдаги йиғилишида суд санациясини жорий этиш ҳақида хўжалик судига илтимоснома билан мурожаат қилиш масаласи муҳокама қилинган, аммо ушбу йиғилишда МЧЖнинг асосий кредитори, яъни ДСИнинг иштироки таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳолонки, «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда — Қонун) 10-моддасининг учинчи қисмида, кредиторлар, мажбурий тўловларга доир талаблар қисми бўйича эса давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар кредиторлар йиғилишининг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган иштирокчиларидир. Ушбу модданинг еттинчи қисмида кредиторлар йиғилиши, агар унда қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлари умумий суммасининг камида учдан икки қисми миқдорида талаблар билдираётган, овоз бериш ҳуқуқи бор кредиторлар ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланиши кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолаверса, кредиторлар йиғилишида суд санацияси режаси тасдиқланмаган. Ваҳоланки, Қонуннинг 83-моддасига кўра, қарздорнинг раҳбари, қарздор муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси томонидан тайёрланган суд санацияси режасида қарзни узиш жадвалига мувофиқ кредиторларнинг талабларини қондириш учун зарур бўлган маблағларни суд санацияси жараёнида қарздор томонидан олиш усуллари назарда тутилиши лозим. Суд санацияси режаси кредиторлар йиғилиши томонидан тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, суд 2015 йил 13 мартдаги ажрими билан МЧЖга суд санациясини эълон қилиб, санация қилувчи бошқарувчиси этиб М.Нишановани тайинлаган. Аммо суд томонидан М. Нишанова суд аттестатига эга ёки эга эмаслиги масаласи ўрганилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарори билан тасдиқланган «Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, суд санацияси тамоилини амалга ошириш учун 1 ёки 2 тоифали аттестатига эга бўлган суд бошқарувчилари санация бошқарувчиси этиб тайинланиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 77-моддасига мувофиқ қарздорнинг мажбуриятларни қарзни узиш жадвалига мувофиқ бажариши қонун ҳужжатларида назарда тутилган усулларда таъминланиши мумкин. Қарздорнинг қарзни узиш жадвалини бажариш юзасидан мажбуриятлари суд санациясини жорий этиш ҳақида хўжалик суди ажрим чиқарган пайтдан эътиборан таъминланган деб ҳисобланади. Мажбуриятларни бажариш таъминоти берилганлиги тўғрисидаги битим, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ёзма шаклда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ суд МЧЖнинг мажбуриятларини қарзни узиш жадвалига мувофиқ бажарилишини таъминлаш усули сифатида тарафлар ўртасида шартнома тузилган ёки тузилмаганлигига ҳуқуқий баҳо бермаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди ўз қарорида юқорида қайд этилган камчиликларни кўрсатиб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб ва ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда, судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилинган деб ҳисоблаб, апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида иш кўриш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатини МЧЖдан ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 17 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-1302/10368-сон