03.08.2015 йилдаги 10-1503/3118-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 03.08.2015 йилдаги 10-1503/3118-сон
Кучга кириш санаси
03.08.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судига мурожаат этилгандан кейин жавобгар томонидан даъвогарнинг талаби ихтиёрий қаноатлантирилганда, давлат божи жавобгарга юклатилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда — палата) «Андижонпахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси (бундан буён матнда — даъвогар)нинг манфаатини кўзлаб, «Ўзмарказимпекс» давлат акциядорлик ташқи савдо компанияси (бундан буён матнда — жавобгар)дан 46 860 882 333 сўм асосий қарз, 527 903 566,66 сўм пеня, 1 589 065 873,11 сўм зарар, 3 044 754 027,47 сўм тўланган кредит фоизини ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 39 276 097 470 сўм асосий қарз ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида суд ишни кўриш натижаси бўйича давлат божини нотўғри тақсимланганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисмини даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мос ҳолда ўзгартириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2012 йил 16 августда 30/2012-66-сонли ва 2013 йил 3 июлда 30/2013-1-сонли хорижий ва республика ички истеъмолчиларга сотиш учун пахта толаси етказиб бериш ҳақида шартномалар тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномаларнинг 4.2-бандига асосан харидор етказиб бериладиган пахта толаси учун олдиндан ҳақ тўлаш ҳамда аккредитив усулида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган, жавобгар томонидан тўлов усулинининг фақат олдиндан ҳақ тўлаш шартларида тўловлар амалга ошириб келинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмасдан, 2012 йил ҳосили бўйича етказиб берилган маҳсулотнинг 12 215 960 208 сўмга, 2013 йил ҳосили бўйича етказиб берилган маҳсулотнинг 34 644 992 124,60 сўмга тенг қисми тўлаб берилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 46 860 882 333 сўмни ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қарздорлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ходимларининг 2014 йил 26 декабрдаги даъвогар манзилида ўтказган текширув натижалари бўйича тузилган далолатномаси билан ўз тасдиғини топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 39 276 097 470 сўм асосий қарз, 7 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 468 608 823,30 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига 30 000 сўм суд харажати ундириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган «ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисмидаги 468 608 823,30 сўм давлат божи ўрнига 392 760 974,7 сўм давлат божи ундирилиши лозим эди» деган важи билан келишмайди. Чунки, даъвода сўралган асосий 46 860 882 333 сўм қарздорликнинг 7 584 784 862,6 сўм қисми даъво аризаси судга тақдим этилганидан кейин тўланганлиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли Қарорининг 21.4-бандида Хўжалик судига мурожаат этилгандан кейин жавобгар томонидан даъвогарнинг талаби ихтиёрий қаноатлантирилганда, давлат божи жавобгарга юкланиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 186-моддасига кўра, хўжалик суди ишни кассация инстанциясида кўрганида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судида тўғри қўлланилганлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўришда биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли Қарорининг 4.6-бандига кўра, агар апелляция ва кассация шикоятлари берилганда суд ҳужжатининг фақат ундириш ёки ундиришни рад этиш қисми шикоят қилинаётган бўлса, давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиқиб ҳисобланади, суд ҳужжати фақатгина давлат божини ундириш қисмида шикоят қилинаётган ҳолда, давлат божи тўланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 7000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, олдиндан тўланган 379 239,24 сўм давлат божини жавобгарга қайтаришни ва бу тўғрисида маълумотнома беришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 3 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-1503/3118-сон