16.02.2015 йилдаги 10-1420/17146-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 16.02.2015 йилдаги 10-1420/17146-сон
Кучга кириш санаси
16.02.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПКнинг 86-моддасида назарда тутилган иш юритишни тугатиш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишга йўл қўйилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«SMNU» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда — МЧЖ) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Бино йўл умум қурилиш» шўбъа хўжалик жамияти (бундан буён матнда — жамият)дан 15.000.000 сўм асосий қарз, 7.500.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2014 йил 14 октябрдаги ажрими билан иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида даъво аризаси бўйича суд асоссиз иш юритиш тугатилганлиги, шартнома тарафлари Ўзбекистон Республикасида жойлашганлиги, шартноманинг 5.1 банди хато ёзилганлиги, низо хўжалик судига тегишли эканлиги сабабли, суд ажримини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протестда тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.1 бандида низо қаерда кўрилиши белгиланмаганлиги, балки қайси қонун хужжатлари билан тартибга солиниши кўзда тутилганлиги, шу сабабли даъво жавобгар жойлашган жойда кўрилиши лозимлигини баён қилиб, суд ажримини бекор қилиб даъвони кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати прокурорнинг ажримни бекор қилиб, даъвони кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақидаги фикрини эшитиб, кассация шикояти ва протестдаги важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ажримини бекор қилишб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, МЧЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жамиятдан 15.000.000 сўм асосий қарз, 7.500.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан 2014 йил 14 октябрдаги ажрим билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда — ХПК) нинг 86-моддаси биринчи қисмига асосан, яъни низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаганлиги важи билан иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунга тарафлар ўртасидаги 2013 йил 7 февралдаги 1с/13-сонли шартноманинг 5.1 бандини асос қилган. Шартноманинг ушбу бандида шартнома бўйича мажбуриятни бажармаслик Россия Федерациясининг амалдаги қонунларига асосан жавобгар бўлиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчии инстанция суди ХПКнинг 27-моддасига асосан даъволар жавобгар жойлашган ердаги хўжалик судига тақдим этилиши белгиланган бўлишига қарамай иш юритишни тугатиш ҳақида барвақт хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик прцессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги Қарорнинг 19-бандига кўра, хўжалик суди ХПКнинг 86-моддасида белгиланган асосларга кўра иш бўйича иш юритишни тугатади. Иш юритишни тугатиш низонинг моҳияти бўйича суд қарорини чиқармасдан иш юритишни тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. Ушбу моддада назарда тутилган иш юритишни тугатиш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишга йўл қўйилмайди деб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги 136-сонли қарорининг 14-бандида кассация инстанцияси суди ишни кўриб чиқишда суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ текширилганлигини, суд аниқланган деб топган ҳолатларнинг исботланганлигини, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланганлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман, протестни тўлиқ қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажримини бекор қилишни ҳамда ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди даъво аризасида қўйилган талабларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ва ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаб, ундириши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 16 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-1420/17146-сон