24.03.2015 йилдаги 11-1408/15632-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 24.03.2015 йилдаги 11-1408/15632-сон
Кучга кириш санаси
24.03.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолиятни тўхтатиш тадбиркорлик субъекти томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузиш ҳолларида қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чорасидир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қибрай тумани Давлат санитария эпидемиология назорати маркази (бундан буён матнда – марказ) хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор «Собиров Ринат Магданинурович» (бундан буён матнда — тадбиркор)га нисбатан текширишда аниқланган камчиликларни бартараф қилингунга қадар унинг фаолиятини тўхтатишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида судлар томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 2015 йил 3 февралдаги қарори билан маъмурий жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент вилояти Қибрай тумани назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиясининг 2014 йил 25 октябрдаги рухсатномаси, марказнинг 2012 йил 25 октябрдаги 01/354-сонли буйруғига асосан тадбиркорга тегишли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида санитария гигиена қоидаларига риоя қилиниши юзасидан текширув ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш натижаларига кўра тузилган далолатномада тадбиркор фаолияти давомида санитария қоидалари ва меъёрлари талабларига зид равишда автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонаси ташкил қилинганлиги, шунингдек гигиена талаблари бузилганлиги, яъни санитария ҳимоя минтақаси йўқлиги, устахона ва унинг атрофи ифлослиги, ушбу ҳудудда итларнинг тўкилган юнглари мавжудлиги каби бир қатор қоидабузарликлар мавжудлиги кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мақсадида марказнинг 2012 йил 25 октябрдаги 12-сонли қарорига асосан тадбиркорнинг иш фаолияти 10 кун муддатга тўхтатилган. Текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома ва қарор тадбиркорга топширилган, бироқ тадбиркор белгиланган муддат давомида далолатнома ва қарорда қайд этилган камчиликларни бартараф этилмаганлиги сабабли, марказ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, тадбиркорнинг фаолиятини камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасида оилавий корхона иштирокчиларига мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш, хўжалик бинолари ва бошқа иморатлар оилавий корхона фаолияти амалга ошириладиган жой эканлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2006 йил 22 декабрдаги «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркинлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисда»ги 12/149-сонли қўшма Пленум қарорининг 14-бандига кўра тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ариза (тақдимнома) назорат қилувчи орган томонидан фаолиятни тўхтатиш имконияти қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардагина берилиши мумкин. Фавқулодда ҳолатлар, эпидемия ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун реал хавф вужудга келишининг олдини олиш муносабати билан фаолиятни 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиш ҳоллари бундан мустасно. Фаолиятни тўхтатиш тадбиркорлик субъекти томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузиш ҳолларида қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чорасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария қоидалари ва меъёрлари (СанҚваМ № 0246-08)нинг 7.4-банди V-бўлимига кўра енгил автомобилларга техник хизмат кўрсатиш фаолият тури билан шуғулланишда санитария-ҳимоя зонаси 50 метр белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қибрай туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш инспекцияси томонидан эса юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъекти бўлган тадбиркорга автомобилларга техник хизматини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун гувоҳномани беришда Санитария қоидалари ва меъёрлари (СанҚваМ № 0246-08)нинг 7.4-банди V-бўлими талаблари бузилганлиги, яъни ушбу фаолият тури билан шуғулланишда санитария-ҳимоя зонаси 50 метр белгиланганлигига қарамасдан ушбу фаолият билан Янгиобод қишлоқ фуқаролар йиғини, Н. Кадирханов кўчаси, 1-уйда тадбиркорга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлмаган хонадонда шуғулланиш учун рухсат берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда тадбиркор ўз фаолияти давомида санитария қоидалари ва меъёрлари (СанҚваМ № 0246-08)нинг 7.4-банди V-бўлими талабларига зид равишда автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонаси ташкил қилганлиги, шунингдек СанҚваМ № 0226-07нинг 3-банди 3.1 -кичик банди гигиена талаблари бузилганлиги сабабли, тадбиркорнинг фаолиятини текширувчилар томонидан тузилган далолатнома ва қарорда кўрсатилган санитария гигиена қоида бузилишлари тўлиқ бартараф этилгунга қадар тўхтатиш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳужжати ушбу Пленум қарори талабларига риоя қилган ҳолда расмийлаштирилган бўлиб, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, суднинг хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида»ги 173-сонли қарорининг 15-банди талаблари асосида ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослантирилганлигини ишдаги мавжуд ҳужжатлар бўйича текшириб, ҳал қилув қарорининг қонунийлигига баҳо берган ҳолда уни асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати юқорида кўрсатилганларга асосан кассация шикоятида келтирилган важларни қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация инстанцияси судида ишни кўриш учун тадбиркордан 538 135 сўм давлат божи ва 7 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-1408/15632-сон