28.09.2009 йилдаги 10-0913/8476-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 28.09.2009 йилдаги 10-0913/8476-сон
Кучга кириш санаси
28.09.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатлари ёки шартномага мувофиқ қарз банк ёки бошқа кредит муассасаси орқали ундириб олиниши шарт бўлишига қарамай даъвогар жавобгардан қарзини ундириб олиш учун банк ёки бошқа кредит муассасасига мурожаат этмаган бўлса, хўжалик суди даъвони кўрмасдан қолдиради
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Эдем Энерго Инвест» шуъба корхонаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар — Коллектор ва дренажларни таъмирлаш ва ишлатишга ихтисослашган бошқармадан 20908270 сўм неустойкани ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ажрими билан даъво кўрмасдан қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ажримни бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ажримни ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъво қилинаётган қарз суммаси 2008 йил 1 июндаги 160-сонли электр энергияси етказиб бериш ва ундан фойдаланиш ҳақидаги шартномадан келиб чиққан бўлиб, ушбу шартнома иш ҳужжатларига илова қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида 160-сон билан тузилган электр энергияси етказиб бериш ва ундан фойдаланиш ҳақидаги шартноманинг 3.7-бандида узил-кесил ҳисоб-китоб белгиланган муддатда амалга оширилмаган тақдирда, «таъминотчи» «истеъмолчи»га электр энергия беришни тўхтатиши, бир вақтнинг ўзида «таъминотчи» электр энергияси етказиб бериш шартномасининг далолатномаси асосида амалга оширилган тўловлар суммасини чиқариб ташлаган ҳолда хизмат кўрсатувчи банк орқали ҳисобот ойида етказиб берилган электр энергияси суммасига акцепт билан тўлов талабномасини қўйиши ҳақида келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энаргияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида»ги низомнинг 10-бандида истеъмолчилар ой давомида етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тартибда 30 кун мобайнида узил-кесил ҳисоб-китоб қилишлари, узил-кесил ҳисоб-китоб кўрсатилган муддатларда амалга оширилмаган тақдирда, энергия билан таъминловчи ташкилот истеъмолчиларга электр энергияси беришни тўхтатиши, бир вақтнинг ўзида энергия билан таъминловчи ташкилот электр энергияси етказиб бериш далолатномаси асосида амалга оширилган тўловлар суммасини чиқариб ташлаган ҳолда хизмат кўрсатувчи банк орқали ҳисобот ойида етказиб берилган электр энергияси суммасига акцепт билан тўлов талабномаси бериши лозимлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 16-бандида эса, энергия билан таъминловчи ташкилот жарима санкциялари бўйича алоҳида ҳисобни юритиши, улар бўйича алоҳида тўлов талабномаларининг расмийлаштирилиши ва тақдим этилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда даъвогар — «Эдем Энерго Инвест» ШК жавобгардан электр энергияси истеъмоли бўйича қарздорлик ҳамда жарима суммаларини ундириш учун банк муассасасига мурожаат қилиши лозим бўлган. Бироқ, даъвогар томонидан бундай ҳаракатлар амалга оширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Републикаси Хўжалик процессуал кодекси 88-моддасининг 4-бандига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартномага мувофиқ қарздор банк ёки бошқа кредит муассасаси орқали жавобгардан қарзини ундириб олиш учун банк ёки бошқа кредит муассасасига мурожаат этмаган бўлса, хўжалик суди даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун биринчи инстанция суди даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати суд ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 28 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-0913/8476-сон