Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2018 18.12.2015 йилдаги 367-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2018
Ҳужжат 28.12.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 108-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банкларни капиталлаштиришни янада ошириш ва уларнинг инвестиция фаоллигини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 26 октябрдаги ПҚ-2420-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тўғрисида» 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставининг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Банкнинг устав фонди устав фондини кўпайтиришга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўланган маблағлар ва Банк фойдасини капиталлаштириш маблағлари ҳисобига 79 000 000 000,00 (етмиш тўққиз миллиард) сўмни ва Марказий банкнинг маблағлар ўтказилган кундаги курси бўйича сўмга эквивалент бўлган 400 000 000,00 (тўрт юз миллион) АҚШ долларини ташкил қилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда улар ўртасида Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш дастурини амалга ошириш доирасида мақсадли кредит линияси бериш тўғрисида тузилган шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки банк Уставига ушбу қарорга мувофиқ киритилаётган ўзгартиришларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказий банкда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 18 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
367-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 634-модда)