18.06.2008 йилдаги 11-0821/2047-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 18.06.2008 йилдаги 11-0821/2047-сон
Кучга кириш санаси
18.06.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ХAMIDULLA-SOBIR» фермер хўжалиги хўжалик судига мурожаат қилиб, Бўка туман ҳокимининг 2007 йил 30 октябрдаги 568-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2008 йил 22 февралдаги ажрими билан «Суюн ота» фермер хўжалиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бўка туман ҳокимлигига хусусий ажрим киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати, кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бўка туман ҳокимининг 2006 йил 26 январдаги 43-сонли қарори билан «XAMIDULLA-SOBIR» фермер хўжалиги ташкил этилиб, унга жами 24,7 га ер майдони ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимлиги билан «XAMIDULLA-SOBIR» фермер хўжалиги ўртасида 2006 йил 31 январда ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси тузилиб, ушбу шартнома 2006 йил 1 февралда 827-рақам билан туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида рўйхатдан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўка туман ҳокими томонидан 2007 йил 30 октябрда даъвогарга ажратилган ер майдонини туман захира фондига қайтариш ҳақида 568-сонли қарор қабул қилинган. Мазкур қарорда «XAMIDULLA-SOBIR» фермер хўжалигининг аризасига асосан фермер хўжалигига ажратилган ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш, танлов ўтказилгунга қадар ушбу ер майдонини «Суюн ота» фермер хўжалигига ажратиш ва «XAMIDULLA-SOBIR» фермер хўжалигини тугатиш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасига кўра ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига кўра, фермер хўжалиги фермер хўжалиги бошлиғининг қарорига биноан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўка туман ҳокимлиги томонидан юқорида қайд этилган қонун нормаларига зид равишда, яъни фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилмасдан ва фермер хўжалигини тугатиш ҳақида фермер хўжалиги бошлиғининг қарори қабул қилинмасдан туриб, даъвогарга ажратилган ер майдонини туман захирасига қайтариш ва фермер хўжалигини тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун биринчи инстанция суди Бўка туман ҳокимининг 2007 йил 30 октябрдаги 568-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўка туман ҳокимининг 2007 йил 30 октябрдаги 568-сонли қарорида ушбу қарор фермер хўжалигининг аризаси асосида қабул қилинганлиги кўрсатилган бўлса-да, жавобгар фермер хўжалиги ерини қайтариш ва фермер хўжалигини тугатиш ҳақида ариза берганлиги ҳолатини исботлаб бермаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарга ажратилган ер майдони ҳозирда «Болбек-Карвон» фермер хўжалигига ажратиб берилганлиги учун ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги кассация шикоятида келтирилган важларни инобатга олиб бўлмайди. Чунки, биринчидан, мазкур низо даъвогар ва Бўка туман ҳокимлиги ўртасида бўлиб, ҳақиқий эмас деб топилган туман ҳокимининг қарори «Болбек-Карвон» фермер хўжалигининг манфаатига таъсир қилмайди. Иккинчидан, Бўка туман ҳокимининг «Болбек-Карвон» фермер хўжалигига дастлаб даъвогарга ажратилган 24,7 гектар ер майдонини ажратиш ҳақидаги 2008 йил 17 январдаги 44-сонли қарори Тошкент вилоят хўжалик судининг 2008 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 18 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-0821/2047-сон