09.02.2015 йилдаги 18-1107/30169-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 09.02.2015 йилдаги 18-1107/30169-сон
Кучга кириш санаси
09.02.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўла ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёхуд даъво тўла ёки қисман кўрмасдан қолдирилса, хўжалик суди бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўла ёки қисман бекор қилиш тўғрисида суд ҳужжати қабул қилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]

Қарши шаҳар «Сувоқава» корхонаси (бундан буён матнда — даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Қарши темир йўл сув қувур таъмир» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда — жавобгар)дан 215.023.014 сўм асосий қарз, 107.511.507 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2013 йил 6 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 215.023.014 сўм асосий қарз, 10.751.150 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Иш апелляция инстанция судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2013 йил 19 августдаги қарори билан суднинг ҳал қилув қарорининг 215.023.014 сўм асосий қарз удириш қисми 10.996.454 сўмга ўзгартирилган. 204.026.560 сўм асосий қарз, 10.751.150 сўм пеня ундириш қисми рад этилган.

Суднинг 2014 йил 17 июндаги ажрими билан даъвогар фойдасига жавобгардан 73.717.718 сўм ундириш тўғрисида қайтарма ижро варақаси берилган.

Апелляция инстанция судининг 2014 йил 9 декабрдаги қарори билан ажирим ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар суднинг 2014 йил 17 июндаги ажрими ҳамда 9 декабрдаги қароридан норози бўлиб кассация шикояти келтирган, унда суд томонидан бир неча хўжалик иши бўйича ундириши кўзда тутилган ижро ҳужжатлари юзасидан битта қайтарма ижро ҳужжати чиқарилганлиги, бунга асосан ижро органи илгари қабул қилинган суд қарорларига асосан ижро бўлган маблағларни қайтараётганлигини баён қилиб ажримни ва қарорни бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси давомида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суднинг ажрими ва қарорини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси давомида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, ажримни ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари ва прокурорнинг суд қарорларини бекор қилиш ҳақидаги фикрини эшитиб, кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суднинг 2014 йил 17 июндаги ажрими ҳамда 9 декабрдаги қарорини бекор қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 215.023.014 сўм асосий қарз, 107.511.507 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2013 йил 6 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 215.023.014 сўм асосий қарз, 10.751.150 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2013 йил 19 августдаги қарори билан суднинг ҳал қилув қарорининг 215.023.014 сўм асосий қарз удириш қисми 10.996.454 сўмга ўзгартирилган. 204.026.560 сўм асосий қарз, 10.751.150 сўм пеня ундириш қисми рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар судга 2014 йил 21 апрелдаги 15-сонли ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг мол-мулки бўлган Қарши шаҳар Зохирамарон маҳаласида жойлашган маъмурий бино ва ёрдамчи биноларни қайтаришни ёки 70.939.717 сўм фарқни қайтариб ундириш ҳақида ажрим чиқариб, ижро варақасини беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2014 йил 17 июндаги ажрими билан даъвогар фойдасига жавобгардан 73.717.718 сўм ундириш тўғрисида қайтарма ижро варақаси берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 219-моддаси иккинчи қисмида агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўла ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёхуд даъво тўла ёки қисман кўрмасдан қолдирилса, хўжалик суди бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўла ёки қисман бекор қилиш тўғрисида суд ҳужжати қабул қилади деб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, суд томонидан ажрим қабул қилишда ижро органида мавжуд бўлган бир неча ижро ҳужжатларини муҳокама қилиб, айнан қанча миқдорда қайси ижро ҳужжати ижро қилинганлиги ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бермаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2013 йил 6 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 215.023.014 сўм асосий қарз, 10.751.150 сўм пеня ундирилган бўлиб кейинчалик ушбу ҳал қилув қарор кассация инстанция судининг қарори билан ўзгартирилган бўлсада, ажрим қабул қилишда суд ундирилган 365.497.416 сўм суммани муҳокама қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан кўриниб турибдики, суд ушбу хўжалик иши доирасидан ташқарига чиқиб, суд ҳужжати қабул қилишда ҳатоликка йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш» тўғрисидаги Қонуннинг 37-моддаси тўртинчи қисмида ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд қонунга кўра ижро ҳужжати бўлган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда ижро иши юритиш суд томонидан тугатилади деб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 14-банди биринчи қисмида баён этилган тушунтиришларга кўра, кассация инстанцияси суди ишни кўриб чиқишда суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ текширилганлигини, суд аниқланган деб топган ҳолатларнинг исботланганлигини, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланганлигини текширади. Бунда суд кассация шикоятида баён этилган важлар билан чекланмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолда судлов ҳайъати, кассация шикоятини қаноатлантириб, суднинг 2014 йил 17 июндаги ажрими ҳамда 9 декабрдаги қарорини бекор қилишни, видеоконференцалоқа режимида иш кўрилиши муносабати билан 30.000 сўм алоқа ҳаражатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 9 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-1107/30169-сон