02.03.2010 йилдаги 18-0903/8085-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 02.03.2010 йилдаги 18-0903/8085-сон
Кучга кириш санаси
02.03.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]

Нишон туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «Фармонов З.» фермер хўжалигига 15655100 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 28 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 22 сентябрдаги суд ажрими билан янги очилган ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарори бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони тўла қаноатлантириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Нишон туман прокуратурасининг 14-21/2009-сонли жиноят иши юзасидан ҳужжатли тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарори ҳамда Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2009 йил 4 мартдаги 150-хс-сонли ҳамда 2009 йил 19 мартдаги 186-хс-сонли буйруқларига асосан «Фармонов З.» фермер хўжалигининг 2006 — 2008 йиллардаги молиявий-хўжалик фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш натижасида тузилган далолатномада фермер хўжалиги томонидан маҳсулот реализациясидан тушган тушумлар 2006 йилда 6662000 сўмга, 2007 йилда 4530300 сўмга, 2008 йилда 4462800 сўмга камайтириб кўрсатилганлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг 2009 йил 1 августдаги ҳукми билан З. Фармонов, У. Мустафаев ва Х. Фармоновнинг айбидан маҳсулот реализациясидан тушган тушумларни яширганлик ҳолати бўйича қўйилган айблар чиқарилиб, ишнинг шу қисми ҳаракатдан тугатилган. Мазкур ҳолат «Фармонов З.» фермер хўжалиги реализациядан тушган тушумни яшириш ҳолатини содир этмаганлигини исботлайди ва Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ хўжалик суди учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, суднинг хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 5000 сўм почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилади, ортиқча тўланган 5000 сўм почта харажатлари унга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 2 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-0903/8085-сон