Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси хизматчиларининг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 23 декабрда 2145-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 13 сентябрдаги 164-Б-сонли «Ўзбекистон Республикаси хизматчиларининг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2145, 2010 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 354-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. АБДУҲАКИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 18 декабрь,
58-Б-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 639-модда)