11.02.2009 йилдаги 10-0817/13681(30)-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 11.02.2009 йилдаги 10-0817/13681(30)-сон
Кучга кириш санаси
11.02.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низони судгача ҳал қилиш тартиби қонунда ёки шартномада назарда тутилмаган бўлса, ишни шу асосда кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Fayzbaland baxt» МЧЖ ва «Талаба таом» хусусий фирмаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Fayzbaland baxt» МЧЖ, «Талаба таом» хусусий фирмаси ва «Талаба савдо» хусусий корхонасига тегишли бўлган кўчмас мулк чегарасини белгилаб, Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати» давлат унитар корхонасига кўчмас мулкни «Талаба таом» хусусий фирмаси номига давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 31 октябрдаги ажрими билан кўчмас мулкни «Талаба таом» хусусий фирмаси номига давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги талаб бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган. «Fayzbaland baxt» МЧЖ, «Талаба таом» хусусий фирмаси ва «Талаба савдо» хусусий корхонасига тегишли бўлган кўчмас мулк чегарасини белгилаш ҳақидаги талаб бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд ажримини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш, кассация протестида эса суд ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят ва протест важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ажримини бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судига кўриш учун юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган ҳолда ишни кўриб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 88-моддасининг 8-бандига асосан юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ариза кўрилаётганда ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиққан бўлса, даъво кўрмасдан қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, даъвогар кўчмас мулкка нисбатан юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисида эмас, балки кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги талаб билан даъво тақдим қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, суд даъвони кўрмасдан қолдиришда даъвогар низони судгача ҳал этиш тартибига риоя қилмаганлигини асос қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 88-моддасининг 5-бандига биноан даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, даъво кўрмасдан қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Fayzbaland baxt» МЧЖ ва «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати» давлат унитар корхонаси ўртасида 2008 йил 4 мартда тузилган 8-1368-08П-сонли шартномада ёки шу тоифадаги низолар учун қонунда низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолаверса, «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати» давлат унитар корхонаси 2008 йил 20 майда 4411/Д-сон хати билан кўчмас мулклар чегараси тасдиқланмагунича рўйхатга олиш ишлари вақтинча тўхтатилишини маълум қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд ажримини бекор қилиб, ишни кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўришда биринчи инстанция суди тарафларнинг важларига ва ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 11 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-0817/13681(30)-сон