23.06.2009 йилдаги 18-0903/1297-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 23.06.2009 йилдаги 18-0903/1297-сон
Кучга кириш санаси
23.06.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«TEHCHORVASERVIS» таъминот жамоа корхонаси хўжалик судига мурожаат қилиб, АТ «Пахтабанк» ва АТ «Пахтабанк» Бешкент филиалидан 2999078,36 сўм дебет айланма тўлови, 2411000 сўм кредит фоизи, 541007 сўм пеня, 1352520 сўм жарима, 146100 сўм давлат божи ва 7000 сўм почта харажатлари, жами 7456705,36 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АТ «Пахтабанк» Бешкент филиали АТ «Пахтабанк» номидан қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «TEHCHORVASERVIS» таъминот жамоа корхонасидан 2324154 сўм фоиз, 1162077 сўм пеня, 349323 сўм давлат божи, 70000 сўм почта харажатлари, жами 3842554 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво ва қарши даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. АТ «Пахтабанк»дан «TEHCHORVASERVIS» таъминот жамоа корхонасига 2938535 сўм асосий қарз ва 293853 сўм пеня ундирилган. «TEHCHORVASERVIS» таъминот жамоа корхонасидан «АТ «Пахтабанк»ка 2324154 сўм кредит фоизи ва 232425 сўм пеня ундирилган. Даъволарнинг қолган қисми рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, дастлабки даъвони тўла қаноатлантириш, кассация шикояти юзасидан билдирилган ёзма фикрда эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, «TEHCHORVASERVIS» таъминот жамоа корхонаси (бундан буён матнда корхона деб юритилади) ва АТ «Пахтабанк» Бешкент филиали (бундан буён матнда банк деб юритилади) ўртасида 2008 йил 1 январда банк ҳисобварағи шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-иловасида банк корхонадан ҳисоб-тўлов операциялари учун тўлов суммасининг 0,01 фоизи миқдорида хизмат ҳақи олиши белгиланган. Корхона 2008 йил 1 январдан 16 декабргача бўлган вақт мобайнида жами 300821089 сўмлик дебет операцияларини амалга оширган. Шартномага кўра банк ушбу операциялардан 0,01 фоиз миқдорда, яъни 30082 сўм хизмат ҳақи олиши лозим бўлса-да, 2968617 сўм ушлаб қолган. Натижада банк корхонадан 2938535 сўмни асоссиз ундирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 5.2 бандида банкнинг айби билан электрон тўловлар нотўғри амалга оширилган тақдирда хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан нотўғри амалга оширилган сумма корхонанинг ҳисоб варағига ўтказилиши, кечиктирилган ҳар бир кун учун нотўғри амалга оширилган электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо шу сумманинг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. Шу сабабли АТ «Пахтабанк»дан корхона фойдасига асосли равишда 2938535 сўм нотўғри ундирилган сумма ва 293853 сўм пеня ундирилиб, даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, банк ва корхона ўртасида 2005 йил 18 августда 35-сон кредит шартномаси тузилиб, 2007 йилнинг августигача қайтариш шарти билан корхонага 30,0 млн. сўм кредит ажратилган. Кредитни қайтариш муддатларига риоя қилинмаганлиги оқибатида корхонадан 12039671 сўм кредит фоизи ҳисобланиши ва ундирилиши лозим бўлса-да, амалда 9715507 сўм ундирилган. Натижада корхонанинг ундирилмаган кредит фоизидан қарзи 2324164 сўмни ташкил этган. Шу сабабли корхонадан банкка 2324154 сўм тўғри ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қонун талабидан келиб чиққан ҳолда банкнинг корхонадан ундиришни талаб қилган 1162077 сўм пеня суммаси асосли равишда 232415 сўмга камайтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-0903/1297-сон