07.04.2009 йилдаги 10-0806/15714-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 07.04.2009 йилдаги 10-0806/15714-сон
Кучга кириш санаси
07.04.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво тартибида кўрилаётган ишда жавобгарга нисбатан банкротлик ишининг мавжудлиги аниқланса, хўжалик низоси бўйича иш юритиш тугатилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамза туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги 81634906,53 сўм солиқ қарзи ундирувини «Jahon-paypoq» масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулкига қаратишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш, кассация протестида эса ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят ва протест важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ҳамза туман давлат солиқ инспекцияси давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги 81634906,53 сўм солиқ қарзи ундирувини «Jahon-paypoq» масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулкига қаратишни хўжалик судидан сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, даъвони қаноатлантирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамза туман давлат солиқ инспекциясининг «Jahon-paypoq» масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича 2008 йил 21 ноябрдаги суд ажрими билан иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан банкротлик иши қўзғатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи қисмига биноан банкротлик таомили қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини ушбу Қонунга мувофиқ ташкил этиладиган кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритиш учун қабул қилиб олган пайтдан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини қондириш мақсадида якка тартибда мурожаат этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо биринчи инстанция суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза иш юритиш учун қабул қилинганидан кейин солиқ қарзи ундирувини унинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги даъвони иш юритиш учун қабул қилиб, ишни мазмунан кўрган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, агар банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза берилгунга қадар пайдо бўлган қарзни ундириш ҳақида кредитордан хўжалик судига даъво аризаси тушган бўлса, Хўжалик процессуал кодекси 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ даъво аризасини қабул қилиш рад этилади. Даъво тартибида кўрилаётган ишда жавобгарга нисбатан банкротлик ишининг мавжудлиги аниқланса, у ҳолда Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг 1-бандига асосан хўжалик низоси бўйича иш юритиш тугатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2006 йил 27 январдаги 142-сон қарори 6-бандининг иккинчи ва учинчи қисмларида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судида ишни кўриш билан боғлиқ 7200 сўм почта харажатлари даъвогар зиммасига юкланади. Кассация инстанцияси судида ишни кўриш учун тўланган 5000 сўм почта харажатлари даъвогардан жавобгарга ундирилади, ортиқча тўланган 2200 сўм почта харажатлари эса жавобгарга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-0806/15714-сон