19.04.2010 йилдаги 22-0905/7118-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 19.04.2010 йилдаги 22-0905/7118-сон
Кучга кириш санаси
19.04.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар апелляция, кассация шикоятлари ва бошқа ҳужжатлар алоқа ташкилотига муддатнинг охирги кунида соат йигирма тўртга қадар топширилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган ҳисобланмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Урганч махсус қурилиш сервис» ЁАЖ даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, «Урганч уй-жой қурилиш-монтаж сервис» хусусий корхонасидан 32317359 сўм асосий қарз, 16158670 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилоят хўжалик суди томонидан даъво аризаси иш юритишга қабул қилиниб, хўжалик иши қўзғатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Урганч уй-жой қурилиш-монтаж сервис» хусусий корхонаси ҳам даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, «Урганч махсус қурилиш сервис» ЁАЖдан 13376167 сўм асосий қарз, 6688083 сўм пеня, 2006425 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2009 йил 14 июлдаги ажрими билан мазкур хўжалик иши бирлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори билан «Урганч махсус қурилиш сервис» ЁАЖ даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, «Урганч уй-жой қурилиш-монтаж сервис» хусусий корхонаси ҳисобидан «Урганч махсус қурилиш сервис» ЁАЖ фойдасига 32317359 сўм асосий қарз, 4524430 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми ҳамда «Урганч уй-жой қурилиш-монтаж сервис» хусусий корхонасининг даъво талаби тўлиқ рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 15 январдаги ажрими билан апелляция шикояти қайтарилган. Ушбу суднинг 2010 йил 10 февралдаги ажрими билан апелляция шикоятини қабул қилиш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 10 февралдаги ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанция судига юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, апелляция инстанцияси суди ажримларини бекор қилишни, апелляция шикоятини кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди томонидан 2010 йил 15 январда апелляция шикоятини қайтаришда қуйидаги камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Урганч уй-жой қурилиш-монтаж сервис» хусусий корхонаси 2009 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб ёзган апелляция шикоятини 2010 йил 9 январда почта орқали (почта квитанцияси и/в 181 мавжуд) Хоразм вилоят хўжалик судига юборган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 97-моддасининг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳаракат белгиланган муддатнинг охирги куни то соат йигирма тўртгача бажарилиши мумкин. Агар апелляция, кассация шикоятлари ва бошқа ҳужжатлар алоқа ташкилотига муддатнинг охирги кунида соат йигирма тўртга қадар топширилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, апелляция инстанцияси суди томонидан «Урганч уй-жой қурилиш-монтаж сервис» хусусий корхонасининг апелляция тартибида шикоят бериш муддати ўтганлиги ҳамда муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома бўлмаганлиги учун апелляция шикоятини қайтариш ҳақида барвақт хулосага келинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Урганч уй-жой қурилиш-монтаж сервис» хусусий корхонаси апелляция шикоятини у билан мурожаат қилишнинг охирги куни, яъни 2010 йил 9 январда почта орқали юборганлиги суд эътиборидан четда қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, «Урганч уй-жой қурилиш-монтаж сервис» хусусий корхонаси Хоразм вилоят хўжалик судига апелляция шикояти ва муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилган. Аммо, апелляция инстанцияси суди томонидан 2010 йил 10 февралдаги ажрим билан апелляция шикоятини қабул қилишни рад этиш ҳақида ҳам барвақт хулосага келинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан хусусий корхонанинг шикоят важлари ўрганилмаган. Cуд юзаки асослар билан шикоятни қайтариб, хатога йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли қарорининг 14-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ишни кўриб чиқишда суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ текширилганлигини, суд аниқланган деб топган ҳолатларнинг исботланганлиги, моддий ва процессуал нормалари тўғри қўлланилганлигини текширади. Бунда суд кассация шикоятида баён этилган важлар билан чекланмаслиги кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, апелляция инстанцияси суди ажримларини бекор қилишни ҳамда апелляция шикоятини кўриш учун апелляция инстанциясига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартномани ҳамда даъво талабларини асословчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини талаб қилиб олиб, ишга қўшиб ўрганиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилиши ва ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаб, ундириши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 19 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-0905/7118, 22-0902/7880-сон