09.06.2010 йилдаги 14-0907/16646(1)-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 09.06.2010 йилдаги 14-0907/16646(1)-сон
Кучга кириш санаси
09.06.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши ҳар қандай ҳолда ҳам биринчи инстанция хўжалик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгарлар — «Ўзбек чарми» АК Самарқанд вилоят савдо-тайёрлов корхонаси, «PAXTAKOR» МЧЖга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2003 йил 11 ноябрдаги 2З/208-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни, ноқонуний бегоналаштирилган давлат мулкларини давлат эгалигига қайтаришни, бино ва иншоотларнинг ноқонуний бегоналаштирилганлиги оқибатида етказилган зарарни айбдорлардан ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик даъвогар судга қўшимча даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабини ўзгартирган, 2003 йил 11 ноябрдаги 23/208-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни, ноқонуний бегоналаштирилган давлат мулкларини давлат эгалигига қайтаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2010 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 30 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш масаласи қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш лозим деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тўлиқ давлат мулки ҳисобланган «Ўзбек чарми» Самарқанд вилоят савдо-тайёрлов шуъба корхонаси директори томонидан корхонанинг оператив бошқарувида бўлган, Самарқанд шаҳри, У.Жўрақулов кўчаси, 82-манзилда жойлашган, давлат мулки бўлган умумий майдони 23649, 19 м2 майдондан иборат бино ва иншоотларни 2003 йил 11 ноябрдаги 2Р/208-сонли олди-сотди шартномасига асосан «Пахтакор» ХСТКга сотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгарлар — «Ўзбек чарми» АК Самарқанд вилоят савдо-тайёрлов корхонаси, «PAXTAKOR» МЧЖга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2003 йил 11 ноябрдаги 2З/208-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни, ноқонуний бегоналаштирилган давлат мулкларини давлат эгалигига қайтаришни, бино ва иншоотларнинг ноқонуний бегоналаштирилганлиги оқибатида етказилган зарарни айбдорлардан ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг жавобгарлар манзилларига юборилган ажримлари конвертларда манзиллар нотўғри кўрсатилганлиги сабабли судга қайтарилган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд алоқа бўлими далолатномалари билан ўз тасдиғини топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 124-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилинади. Ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судида низоли объект «PAXTAKOR» МЧЖ томонидан «Жума қум карьери» МЧЖга, яъни учинчи шахсга сотиб юборилганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди томонидан биринчи инстанция суди жавобгарларни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилмасдан, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилганлиги ҳақидаги хулосасини асосли деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарнинг даъво аризасида 2003 йил 11 ноябрдаги 2З/208-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни, ноқонуний бегоналаштирилган давлат мулкларини давлат эгалигига қайтаришни, бино ва иншоотларнинг ноқонуний бегоналаштирилганлиги оқибатида етказилган зарарни айбдорлардан ундириш ҳақида учта талаб қўйилган бўлса-да, биринчи инстанция суди томонидан даъвонинг бино ва иншоотларнинг ноқонуний бегоналаштирилганлиги оқибатида етказилган зарарни айбдорлардан ундириш ҳақидаги қисми муҳокама қилинмаган ҳамда даъвонинг ушбу қисми бўйича тегишли қарор қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 170-моддасининг иккинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши ҳар қандай ҳолда ҳам биринчи инстанция хўжалик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 9 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-0907/16646(1)-сон