07.07.2014 йилдаги 22-1403/3001-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 07.07.2014 йилдаги 22-1403/3001-сон
Кучга кириш санаси
07.07.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хоразм йўл индустрия» ихтисослашган саноат корхонаси (бундан буён матнда — даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Дружба» фирмасидан (бундан буён матнда — жавобгар) 10 316 748 сўм асосий қарз ва 5 158 374 пеня ундириб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даьво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 10 316 748 сўм асосий қарз, 515 383 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд томонидан шартнома шарти тўлиқ ўрганилмаганлиги, шартнома қонун талабига зид равишда тузилганлиги, шартномада бажарилган техника хизмати ҳисобга олинмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2013 йил 11 июнда 60 000 000 сўмлик бетон маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида 41-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан даъвогар маҳсулот етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига асосан жавобгар 100 фоиз тўловни амалга ошириши, 3.1-бандига асосан маҳсулотни ўз транспорти орқали амалга ошириши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда — ФК) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар томонидан 10 316 748 сўмлик бетон маҳсулотлари қабул қилиб олинган бўлсада, уни ҳақи тўлаб берилмаган. Тарафлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб далолатномасига кўра 2013 йил 1 октябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 10 316 748 сўмни ташкил қилганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъвонинг 10 316 748 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 5.1-бандида «харидор» олган маҳсулоти учун кўрсатилган муддатда пулини тўламасдан маҳсулотни олиб кетганида ҳар бир ўтказган кун учун «маҳсулот тайёрлаб берувчи»га олиб кетилган маҳсулотнинг 0,5 фоизи миқдорида (пеня) жарима тўлаши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг 5 158 378 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ФКнинг 326-моддасига асосан тарафлар мажбуриятни қай даражада бажарганлигини, уларнинг мулкий аҳволини инобатга олиб талаб қилинаётган пеняни 515 383 сўм миқдорида қаноатлантириб, асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарорининг 4-бандида суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар кассация шикоятида суд томонидан шартнома шартлари ўрганилмаганлиги, шартнома қонун талабларига зид равишда тузилганлиги, шартномада бажарилган техника хизмати ҳисобга олинмаганлиги ҳақида келтирган важларни келтирган, бироқ суд жавобгарнинг ушбу важларини қабул қилмайди. Чунки, шартнома шартлари тарафларнинг ўз ихтиёрий келишуви асосида белгиланган бўлиб, шартноманинг қонунга зид равишда тузилганлигини жавобгар асослаб бера олмаган. Шунингдек шартномада маҳсулот етказиб бериш назарда тутилган бўлиб, техника хизмати кўрсатиш назарда тутилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган ҳал қилув қарор қабул қилинган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган 77 375 сўм давлат божи ва 7 000 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 7 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-1403/3001-сон