19.05.2010 йилдаги 11-1027/3243-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 19.05.2010 йилдаги 11-1027/3243-сон
Кучга кириш санаси
19.05.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар — «Айри-сой» фермер хўжалиги жавобгарлар — Оҳангарон туман ҳокимияти, «Қора сирт» фермер хўжалиги ҳамда даъво предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар — Тошкент вилоят ҳокимияти ва Тошкент вилоят ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармасига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Оҳангарон туман ҳокимининг 2009 йил 4 августдаги 323-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Оҳангарон туман ҳокимининг 2008 йил 17 ноябрдаги 406-61-сонли қарори билан «Айри-сой» фермер хўжалигига туман ҳокимлиги захира ери ҳисобидан қўшимча 273,8 гектар ер ажратиб берилган ва фермер хўжалигининг умумий ер майдони 892,6 гектарни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими билан «Айри-сой» фермер хўжалиги ўртасида 2009 йил 24 апрелда 892,6 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида 128-сонли шартнома тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оҳангарон туман ҳокими протест асосида 2009 йил 4 августдаги 323-сонли қарори билан ўзининг 2008 йил 17 ноябрдаги 406-61-сонли қарорини бекор қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Айри-сой» фермер хўжалиги ушбу қарор қонунга зид равишда чиқарилганлигини билдириб, уни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ушбу модда биринчи қисмининг 1 — 11-бандларида кўрсатилган ҳолларда ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига мувофиқ ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларга асосан тегишинча туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур модданинг бешинчи қисмига кўра, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 — 10, 12-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оҳангарон туман ҳокимлиги низоли қарор Ер кодекси 36-моддасининг юқорида қайд этиган талабларига риоя этган ҳолда қабул қилинганлигини, жумладан, низоли қарор фермер хўжалигининг ер участкасига нисбатан бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан қабул қилинганлигини исботлаб бермаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Давлат органлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар кўрилганда ушбу ҳужжатларнинг қабул қилинишига асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти ҳужжатни қабул қилган орган зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасида тузилган ер ижара шартномаси қонуний кучда бўлиб, ушбу шартнома бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган. Бу эса, туман ҳокимининг 2009 йил 4 августдаги 323-сонли қарори қонун талабларига риоя этилмаган ҳолда қабул қилинган деган хулосани беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важлар билан келиша олмайди. Чунки, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши керак. Ижара шартномасини бекор қилиш эса Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 24-моддасининг тўққизинчи қисми талабига риоя этилган ҳолда, яъни тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолаверса, «Айри-сой» фермер хўжалигига туман ҳокимининг 2008 йил 17 ноябрдаги 406-61-сонли қарори билан «Қора сирт» фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдони эмас, балки туман ҳокимлиги захира ери ҳисобидан 273,8 гектар ер майдони ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, биринчи инстанция суди асосли равишда даъвони қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини «Қора сирт» фермер хўжалиги зиммасига юклашни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 19 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-1027/3243-сон