03.11.2009 йилдаги 14-09-12/9229(27)-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 03.11.2009 йилдаги 14-09-12/9229(27)-сон
Кучга кириш санаси
03.11.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «SAYOHAT» хусусий корхонасига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 375621,9 минг сўм, 119-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан «SAYOHAT» хусусий корхонасига 1402000 сўм молиявий жарима қўлланилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, «SAYOHAT» хусусий корхонасига 375621900 сўм молиявий жарима ҳам қўлланилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 32/28416-сонли жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоят бошқармасининг ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақида 2009 йил 6 февралдаги қарорига ҳамда Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 6 мартдаги 345-сон буйруғига асосан «SAYOHAT» хусусий корхонасининг молиявий-хўжалик фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ҳужжатли текшириш ўтказилган. Текшириш натижаси юзасидан далолатнома тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш далолатномасида «SAYOHAT» хусусий корхонаси томонидан 2007 йил 106854,4 минг сўмлик, 2008 йил 239938,0 минг сўмлик ялпи тушум ва 28829,3 минг сўмлик нақд пуллар тушуми яширилганлиги, шунингдек назорат-касса машинасининг қўлланилиш тартиби бузилганлиги аниқланганлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан Солиқ кодексининг 119-моддасига асосан 1402000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган. Аммо суд 375621900 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақидаги талабни асоссиз равишда рад қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига кўра, кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2009 йил 12 июндаги ҳукми билан «SAYOHAT» хусусий корхонаси томонидан 2007-2008 йилларда жами 375621900 сўмлик тушум яширилганлиги тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгартирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 3 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-09-12/9229(27)-сон