26.10.2009 йилдаги 12-0905/4031(8)-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 26.10.2009 йилдаги 12-0905/4031(8)-сон
Кучга кириш санаси
26.10.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар — «8-МКК» масъулияти чекланган жамияти хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар — «Саидали барака қурилиш» хусусий корхонасидан 10000000 сўм асосий қарз ва 5000000 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар — «Саидали барака қурилиш» ХКдан даъвогар — «8-МКК» МЧЖ фойдасига 10000000 сўм асосий қарз ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «8-МКК» МЧЖ билан «Саидали барака қурилиш» ХК ўртасида 2008 йил 11 мартда 11/1-сонли қурилиш хизмати кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома шартларига мувофиқ, «Бажарувчи» «Саидали барака қурилиш» ХК «Буюртмачи» «8-МКК» МЧЖнинг буюртмасига асосан К.Султонов номидаги касб-ҳунар коллежида қурилиш хизматлари кўрсатиш, «Буюртмачи» эса кўрсатилган қурилиш хизматлари ҳақини ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини зиммасига олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар «8-МКК» МЧЖ томонидан 2008 йил 13 мартдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси орқали жавобгарга 10000000 сўм пул маблағини ўтказиб берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, жавобгарнинг касб-ҳунар коллежида бажарган ишлари тўғрисида ҳужжатлар мавжуд эмас. Жавобгар даъвогар томонидан ўтказиб берилган 10000000 сўм пул маблағига қурилиш материаллари олиши лозим бўлса-да, лекин ушбу суммага қурилиш материаллари сотиб олганлиги тўғрисидаги далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш бўйича ягона буюртмачи инжиниринг компанияси томонидан тақдим этилган хулосада жавобгар томонидан касб-ҳунар коллежида қурилиш ишлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги қайд қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида тузилган 2008 йил 21 ноябрдаги таққослаш далолатномасига асосан жавобгар — «Саидали барака қурилиш» ХК даъвогар — «8-МКК» МЧЖ олдида 10000000 сўм қарздорлик акс эттирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъвогар — «8-МКК» МЧЖнинг асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида қонуний ва асосли тўхтамга келинган деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6-бандига кўра шартноманинг 1-бандидаги мажбуриятлар бажарилмаганлиги ҳолати юзасидан асосий қарзнинг 0,4 фоизи миқдорида, аммо тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 5000000 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг мазкур талабини қаноатлантиришни рад қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 324-моддасига кўра, қарздор мажбуриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказган зарарни тўлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекс 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар ўзи айбдор бўлган ҳолатда пенянинг вужудга келишининг олдини олмаган, яъни қурилиш объектида «Саидали барака қурилиш» ХК томонидан бажарилиши лозим бўлган қурилиш ишлари бажарилмаганлиги аниқ кўриниб турган бўлса-да, аванс тариқасида берилган пулни ўз вақтида қайтариб олиш чораларини кўрмаган, натижада пеня ҳисобланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг 5000000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талабини рад этиб, тўғри хулосага келинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 26 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-0905/4031(8)-сон