18.03.2015 йилдаги 21-1307/1747-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 18.03.2015 йилдаги 21-1307/1747-сон
Кучга кириш санаси
18.03.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар даъвогарнинг даъводан воз кечиши, жавобгарнинг даъвони тан олиши ва тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, хўжалик суди даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни, даъвони тан олишни қабул қилмайди, келишув битимини тасдиқламайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«KAPITALBANK» АТБ хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг 2013 йил 8 февралдаги 2012/12-003-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2014 йил 17 апрелдаги ажрими билан ариза қаноатлантирилиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг 2013 йил 8 февралдаги 2012/12-003-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинчалик, «KAPITALBANK» АТБ хўжалик судига 2014 йил 16 октябрдаги 40/07421-сон ариза билан мурожаат қилиб, «KAPITALBANK» АТБ ва «SARDOBA PARRANDA» АЖ ўртасида 2014 йл 16 октябрда тузилган келишув битимини тасдиқлашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2014 йил 28 ноябрдаги ажрими билан келишув битимини тасдиқлаш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«KAPITALBANK» АТБнинг кассация шикоятида биринчи инстанция судининг 2014 йил 28 ноябрдаги ажримини бекор қилиб, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан кўринишича, «KAPITALBANK» АТБ хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хузуридаги Ҳакамлик судининг 2013 йил 8 февралдаги «SARDOBA PARRANDA» АЖ ҳамда «AGRO PARRANDA INVEST» МЧЖдан солидар тартибда банк фойдасига 671 702 390 сум ундириш, ундирувни гаров нарсаси (муомалада бўлган товар-моддий захирадаги товарлар: соя шроти, буғдой, маргарин, комбикорм, семечка шроти, витаминлар)га қаратиш тўғрисидаги 2012/12-003-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2013 йил 17 апрелдаги ажрими билан ариза қаноатлантирилиб, «KAPITALBANK» АТБ фойдасига «SARDOBA PARRANDA» АЖ ҳамда «AGRO PARRANDA INVEST» МЧЖдан солидар тартибда қарз суммасини ундириш, ундирувни гаров нарсаси (муомалада бўлган товар-моддий захирадаги товарлар: соя шроти, буғдой, маргарин, комбикорм, семечка шроти, витаминлар)га қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан 2014 йил 16 октябрда «KAPITALBANK» АТБ ва «SARDOBA PARRANDA» АЖ ўртасида келишув битими тузилиб, унга кўра «SARDOBA PARRANDA» АЖ амалдаги гаров нарсаси (муомалада бўлган товар-моддий захирадаги товарлар: соя шроти, буғдой, маргарин, комбикорм, семечка шроти, витаминлар)ни Кармана тумани Малик Работ қўрғонида жойлашган умумий ер майдони 267 085,0 м2, қурилиш майдони 6 646,02 м2 иборат бўлган кўчмас мулкка алмаштириб, бу ҳақда нотариал тартибда расмийлаштирилган гаров шартномасини тузиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Кўчмас мулк қийматини тарафлар ўзаро 671 702 390 сўмга баҳолаганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимининг 2-бандига кўра, «SARDOBA PARRANDA» АЖ «KAPITALBANK» АТБ олдидаги 671 702 390 сўм кредит қарздорликни 2015 йил 15 мартга қадар график асосида қуйидаги тартибда тўлаб беришни ўз зиммасига олган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 15 январга қадар – 223 900 000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 15 февралга қадар 223 900 000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 15 мартга қадар 223 902 390 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларига илова қилинган Кармана туман Суд ижрочилари бўлимининг Навоий вилоят хўжалик судига йўлланган 2014 йил 13 майдаги 4416-сонли аризасида амалдаги гаров нарсаси (муомалада бўлган товар-моддий захирадаги товарлар: соя шроти, буғдой, маргарин, комбикорм, семечка шроти, витаминлар) кўздан кечирилганда мавжуд эмаслиги сабабли, ундирувни жавобгарларнинг бошқа мол-мулклари – транспорт воситалари, бино ва иншоотларига қаратиш ёки қаратмаслик юзасидан тушунтириш бериш сўралган. Кармана туман Суд ижрочилари бўлимининг мазкур аризаси суднинг 2014 йил 16 майдаги ажрими билан қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги қайд этилган ҳолатда, тарафлар ўртасида келишув битими тузилиши амалдаги гаров нарсаси мавжуд эмаслиги сабаб бўлганлиги ҳамда ушбу вазиятни бартараф этиб, амалдаги гаров нарсасини ликвидли кўчмас мулк билан алмаштириш мақсад қилиб олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, аниқланишича ундирувчи «KAPITALBANK» АТБдан ташқари қарздор «SARDOBA PARRANDA» АЖда ундирувчи «Туронбанк» АТБ фойдасига 3 129 821 715 сўм, «Тянь Шань Инвест» МЧЖга 345 960 000 сўм, «Кармана парранда инвест» МЧЖга 1 240 004 052 сўм, «Карманатумангаз» филиалига 31 933 743 сўм, Кармана туман Давлат солиқ инспекциясига 211 764 608 сўм ҳамда 37 814 716 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари асосида қўзғатилган ишлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги «Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида»ги 204-сонли қарорининг 12 — 14-бандларида келишув битими шартларини кўриб чиқишда суднинг вазифаси тарафларнинг келишув битимини тузиш ва иш юритишни тугатишга бўлган ҳақиқий хоҳиш-иродасини, улар томонидан келишув битими тузилаётганида қонун талаблари бажарилганлигини аниқлаш ва келгусида келишув битимини суд ҳужжатлари билан тенг шартларда ижро қилинишини таъминлашдан иборатлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилаётганида тарафлар тақдим этган келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф эмаслигини ва у бошқа бирор-бир шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини, агар келишув битими кўчар ёки кўчмас мулкни бериш тўғрисидаги шартни ўз ичига олса, суд ушбу мулкка учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бор-йўқлигини (хатлаб қўйилганлигини, гаровга қўйилганлигини ва ҳ.к.) текшириши лозим. Кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, суд ХПК 40-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ келишув битимини тасдиқлашни рад этади ва ишни мазмунан кўриб чиқиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими ҳуқуқий табиатига кўра битим эканлигини ва келишувнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганишда уни тузиш тартибини ҳам текширишлари лозимлигини ҳисобга олишлари кераклиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар келишув битимининг тарафи акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият бўлса, мазкур келишув йирик битим белгиларига жавоб беришини, у «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибга мувофиқ тузилганлигини аниқлаш талаб қилиниши ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда, «KAPITALBANK» АТБ ва «SARDOBA PARRANDA» АЖ ўртасида тузилган келишув битимига асосан кўчмас мулклар фақатгина «KAPITALBANK» АТБ талабини қаноатлантириш учун унга гаровга берилиши ундирувлар навбатига риоя этилмаган ҳолда, бошқа ундирувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 40-моддасининг тўртинчи қисмига асосан агар даъвогарнинг даъводан воз кечиши, жавобгарнинг даъвони тан олиши ва тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, хўжалик суди даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни, даъвони тан олишни қабул қилмайди, вакелишув битимини тасдиқламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда биринчи инстанция суди, «KAPITALBANK» АТБ ва «SARDOBA PARRANDA» АЖ ўртасида тузилган келишув битимига асосан кўчмас мулклар фақатгина «KAPITALBANK» АТБ талабини қаноатлантириш учун унга гаровга берилиши ундирувлар навбатига риоя этилмаган ҳолда, бошқа ундирувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузишни эътиборга олган ҳолда, келишув битимини тасдиқлашни ҳақли равишда рад этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг 2014 йил 28 ноябрдаги ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-1307/1747-сон