13.04.2011 йилдаги 10-1014/17965-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 13.04.2011 йилдаги 10-1014/17965-сон
Кучга кириш санаси
13.04.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар — «Тitan-MMK» МЧЖ жавобгарлар — МЧЖ шаклидаги «Nur-Maks» Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонаси (бундан буён матнда Қўшма корхона деб юритилади), «Оybek-Marjona-Fayz» кўп тармоқли ишлаб чиқариш хусусий корхонаси (КТХИЧК), ОАТБ «Savdogarbank» Қашқадарё вилоят бўлимига (бундан буён матнда Банк деб юритилади) нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2009 йил 25 ноябрда тузилган кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2010 йил 10 ноябрдаги ажрими билан ишга ОАТБ «Savdogarbank» жавобгар сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2010 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2011 йил 4 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2002 йил 17 сентябрдаги 97-сонли қарори билан рўйхатга олинган Қўшма корхона Низомининг 8.2-бандида жамият устав фонди 254030 АҚШ долларини ташкил этиши қайд этилган. Унда «Amid LTD» компаниясининг улуши 177820 АҚШ доллари — Қўшма корхона устав фондининг 70 фоизини, «Mikotem» ОАЖнинг улуши 76210 АҚШ доллари — Қўшма корхона устав фондининг 30 фоизини ташкил этиши кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма корхона таъсисчиларининг 2004 йил 25 октябрдаги 10-сонли қарори билан корхона уставининг 1.3.2-бандига ўзгартириш киритилиб, унда «Тitan-MMK» МЧЖ «Mikotem» ОАЖнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланиши қайд этилган ва мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 12 ноябрда 1052-рақам билан рўйхатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланишича, Банк билан «Оybek-Marjona-Fayz» КТХИЧК ўртасида 2007 йил 3 декабрда тузилган 159-сонли кредит шартномасига асосан Банк томонидан «Оybek-Marjona-Fayz» КТХИЧКга 2 йиллик муддатда қайтариш шарти билан 300 000 000 сўм кредит ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида 2009 йил 15 ноябрда Банк, «Оybek-Marjona-Fayz» КТХИЧК ҳамда Қўшма корхона ўртасида тузилган кафиллик шартномасига кўра, Қўшма корхона (кафил) «Оybek-Marjona-Fayz» КТХИЧК томонидан кредитдан бўлган қарз ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда 300000000 сўмни Банкка тўлаш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 44-моддасининг тўртинчи қисмида жамиятда жамиятнинг кузатув кенгаши тузилган тақдирда, қиймати жамият мол-мулки қийматининг йигирма бешдан то эллик фоизгачасини ташкил этадиган мол-мулкни олиш, тасарруфдан чиқариш ёки жамият бевосита ёхуд билвосита тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш жамиятнинг уставига биноан жамият кузатув кенгашининг ваколатига киритилиши мумкинлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Қўшма корхона уставининг 22.2-бандига кўра, йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоли кафиллик шартномаси йирик битимлар турига киришига қарамасдан, Қўшма корхона раҳбари ўз ваколат доирасидан четга чиқиб, уни имзолаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномаси жамият таъсисчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир этганлиги сабабли, жамият иштирокчиси «Тitan-MMK» МЧЖ ушбу кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 126-моддасига асосан, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлса, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган асосларга кўра, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига асосан даъвони қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг кассация шикоятидаги биринчи инстанция суди томонидан ишга ойдинлик киритиш учун кафиллик шартномасини имзолаган Қўшма корхона раҳбари гувоҳ сифатида чақирилмаганлиги, кафилнинг мол-мулки қиймати 2009 йил 25 ноябрдан олдинги даврлардаги ҳисоботларда тўғри акс эттирилганлигига ишонч ҳосил қилиш учун кафил жойлашган жойдаги туман ДСИдан мутахассис жалб қилинмаганлиги, шунингдек «Тitan-MMK» МЧЖ раҳбари кафиллик шартномаси тузилган пайтда кафилнинг барча молиявий хўжалик фаолиятини назорат қилиб турганлиги сабабли, у кафиллик шартномаси тузилганлигидан хабардор бўлиши мумкинлиги ҳақида келтирган важлари асоссиздир. Чунки, Банк томонидан кафиллик шартномасини тузиш жараёнида кафил Қўшма корхона раҳбарининг кафиллик шартномасини имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиб олиши зарур эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Банк низоли шартнома қонун талаби асосида тузилганлигини исботлаб бермаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириб, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини Банк зиммасига қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 13 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-1014/17965-сон