17.08.2010 йилдаги 19-0902/17530-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 17.08.2010 йилдаги 19-0902/17530-сон
Кучга кириш санаси
17.08.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«DOʼSTLIK» кичик хусусий корхонаси Денов туман ҳокимлиги, «Лола» ва «Мустақиллик» фермер хўжаликларига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Денов туман ҳокимининг 2007 йил 16 ноябрдаги 1678-сон қарорини тўлиқ, 2008 йил 7 ноябрдаги 1956-сон қарорини қисман ҳақиқий эмас деб топишни, Денов туман ҳокимлигига «DOʼSTLIK» кичик хусусий корхонасига тегишли бўлган ерларни қайтариш ва тегишли тартибда расмийлаштириб бериш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 24 декабрдаги суд ажрими билан Денов туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ишга жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2010 йил 5 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 7 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2010 йил 14 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган. Шунингдек, хусусий ажримлар чиқарилиб, Сурхондарё вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ва Денов туман ҳокимлигига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Денов туман ҳокимининг 2007 йил 16 ноябрдаги 1678-сон қарори билан туман ҳокимлиги захирасидаги 198-контурдан 0,30 га ер майдони «Лола» фермер хўжалигига қўшиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг хулосасига асосан 11,16 га, шу жумладан низоли 0,30 га ер майдони туман ҳокимининг 2008 йил 7 ноябрдаги 1956-сон қарори билан «Мустақиллик» фермер хўжалигига қўшиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан норози бўлган «DOʼSTLIK» кичик хусусий корхонаси туман ҳокимининг 2007 йил 16 ноябрдаги 1678-сон қарорини тўлиқ, 2008 йил 7 ноябрдаги 1956-сон қарорини қисман ҳақиқий эмас деб топишни, Денов туман ҳокимлигига «DOʼSTLIK» кичик хусусий корхонасига тегишли бўлган 0,30 га ерни қайтариш ва тегишли тартибда расмийлаштириб бериш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвони рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 23-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ер участкаларини ажратиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Ушбу Кодекснинг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо даъвогар низоли ер майдони «DOʼSTLIK» кичик хусусий корхонасига тегишли бўлганлигини тасдиқловчи далилларни (туман ҳокимининг ер ажратиш ҳақидаги қарори, ер участкасининг давлат рўйхатига олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни) судга тақдим қилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 55-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, биринчи инстанция суди асосли равишда даъвони рад этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 17 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-0902/17530-сон