26.07.2010 йилдаги 22-0903/18834-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 26.07.2010 йилдаги 22-0903/18834-сон
Кучга кириш санаси
26.07.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, хўжалик суди иш юритишни тугатади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Бухоро вилоят бирлашмаси «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» унитар корхонаси манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Урганчнефтбаза» унитар корхонасидан 271627000 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2010 йил 28 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» унитар корхонаси фойдасига «Урганчнефтбаза» унитар корхонасидан 3228506 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 12 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди қарорининг давлат божи ундириш қисмини бекор қилиб, давлат божини «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» унитар корхонасидан ундириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, низо юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Бухоро вилоят бирлашмасининг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиб ҳамда низо юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилишига йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига кўра, истеъмолчи фойда чиқариб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда шахсий истеъмол ёки бошқа мақсадларда товар сотиб олувчи, иш, хизматга буюртма берувчи ёхуд шу ниятда бўлган фуқаро (жисмоний шахс)дир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари юридик шахсларнинг манфаатлари юзасидан хўжалик судига даъво аризаси бериш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳамда мазкур жамият берган даъво аризаси хўжалик судига тааллуқли эмаслигига баҳо бермаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг биринчи қисмига кўра, низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, хўжалик суди иш юритишни тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди ҳам даъво аризасини кўрмасдан қолдириб ва давлат божини Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Бухоро вилоят бирлашмасидан ундириб, нотўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, низо юзасидан иш юритишни тугатишни, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 26 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-0903/18834-сон