02.08.2010 йилдаги 18-01003/5599-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 02.08.2010 йилдаги 18-01003/5599-сон
Кучга кириш санаси
02.08.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўриш иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим билан якунланганда давлат божи қайтарилмайди, тўланмаган давлат божи эса даъвогардан ундирилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар — «LYUKS-LTD» хусусий фирмаси тугатиш бошқарувчиси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар — Қашқадарё вилоят ҳокимлиги «Инжиниринг компанияси»дан жами 271803939 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2010 йил 6 апрелдаги ажрими билан иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 26 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қашқадарё вилоят хўжалик судининг 2009 йил 4 августдаги 18-0903/11566-сонли ҳал қилув қарори билан «LYUKS-LTD» хусусий фирмаси банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб Т.Эшмуродов тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритиш жараёнида «LYUKS-LTD» хусусий фирмаси томонидан буюртмачи — вилоят «Инжиниринг компанияси» томонидан тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Касби туман 2-сонли Денов касб-ҳунар коллежида 1275921376 сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилганлиги, ушбу бажарилган ишлар учун жавобгар томонидан 1198116406 сўм тўлов амалга оширилганлиги, қолган 77804970 сўмлик бажарилган ишлар ҳақи ҳамда қурилиш материаллари бўйича 19008199 сўмлик фарқ мавжудлиги, Қарши шаҳар 1-сонли транспорт касб-ҳунар коллежида 803893205 сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилганлиги, ушбу бажарилган ишлар учун жавобгар томонидан 741676748 сўм тўлов амалга оширилганлиги, қолган 62216457 сўм бажарилган ишлар ҳақи ҳамда қурилиш материаллари ўртасида 112774395 сўм фарқ мавжудлиги аниқланган. Шунга кўра, тугатиш бошқарувчиси жавобгар — вилоят «Инжиниринг компанияси»дан бажарилган ишлар учун жами 271803939 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, мазкур низо бўйича Қашқадарё вилоят хўжалик судининг 2006 йил 17 мартдаги 18-0502/6597-сонли хўжалик иши бўйича ҳал қилув қарори мавжуд бўлиб, унда «LYUKS-LTD» хусусий фирмасининг даъвоси рад этилган. Ҳал қилув қарори кассация инстанцияси судининг 2007 йил 5 февралдаги 18-0502/6597-сонли қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг иккинчи қисмига кўра, хўжалик судининг илгари кўрган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар, худди шу шахслар иштирокчиси бўлган бошқа ишни суд кўраётганда янгидан исбот қилинмайди. Ушбу Кодекс 86-моддасининг 2-бандига кўра, умумий суд, хўжалик судининг айни бир шахслар ўртасидаги айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бўлса, иш бўйича иш юритиш тугатилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан низо бўйича иш юритиш тугатилиб, асосли хулосага келинган. Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ажрим ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, судлар томонидан давлат божи ундириш масаласи очиқ қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига кўра, суд бошқарувчиси олдиндан давлат божи тўламай туриб, даъво аризалари ва бошқа аризалар билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 180-сонли қарорининг 14-бандида ишни кўриш иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим билан якунланганда давлат божи қайтарилмаслиги, тўланмаган давлат божи эса даъвогардан ундирилиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 2718039 сўм давлат божи, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 1359019 сўм давлат божи ҳамда ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 1359019 сўм давлат божини даъвогардан ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 2 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-01003/5599-сон