29.10.2008 йилдаги 10-0811/7917-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 29.10.2008 йилдаги 10-0811/7917-сон
Кучга кириш санаси
29.10.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, «Sanoatenergo» давлат унитар корхонасини банкрот деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2008 йил 7 июлдаги ажрими билан А. Холмуратов «Sanoatenergo» давлат унитар корхонасининг муваққат бошқарувчиси этиб тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарори билан «Sanoatenergo» давлат унитар корхонаси банкрот деб топилган, тугатишга доир иш юритиш очилган, тугатиш бошқарувчиси этиб А. Холмуратов тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 3 сентябрдаги қарори билан апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, аризани рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш, кассация протестида эса суд қарорини бекор қилиб, ишни апелляция инстанцияси судига янгидан кўриш учун юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят ва протест важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 156-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар хўжалик судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш (протести келтириш)га ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 51-моддасининг учинчи қисмига кўра, хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди қарорида «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 125-моддасининг учинчи қисмида хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилиши, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилиши, қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисига юклатилиши, шунингдек тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқариши қайд этилганлиги кўрсатилиб, «Sanoatenergo» давлат унитар корхонаси собиқ раҳбари В. Набижоновнинг апелляция шикояти беришга ваколати йўқлиги ҳақида нотўғри хулосага келинган. Апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилиб, хатоликка йўл қўйилган. Чунки, суднинг ҳал қилув қарори билан А. Холмуродовнинг «Sanoatenergo» давлат унитар корхонасини тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланганлиги қарздорни ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 142-сонли қарорининг 22-бандида Қонуннинг 50-моддасига кўра банкротлик тўғрисидаги иш бўйича хўжалик судининг қарорлари ва ажримлари дарҳол ижро этилиши, лекин бу ҳол суд ҳужжатлари қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киришини билдирмаслиги, уларнинг устидан ХПКда назарда тутилган тартибда шикоятлар берилиши (протестлар келтирилиши) мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун суд қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборилиши, апелляция шикояти мазкур инстанция судида Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси талаблари асосида мазмунан кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 29 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-0811/7917-сон