30.06.2009 йилдаги 23-0805/2847-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 30.06.2009 йилдаги 23-0805/2847-сон
Кучга кириш санаси
30.06.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўрткўл банк коллежи хўжалик судига мурожаат қилиб, «Ислом ипаги» фирмаси ва АТ «Савдогарбанк» Тўрткўл филиалидан солидар тартибда 5,0 млн сўм асосий қарз, 3,2 млн сўм фоиз, 1640,0 минг сўм жарима, 948,0 минг сўм зарар, 107880 сўм давлат божи ва 7740 сўм почта харажатлари, жами — 10903620 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 19 майдаги суд ажрими билан АТ «Савдогарбанк» ишга жавобгар сифатида жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 11 июндаги ҳал қилув қарори билан «Ислом ипаги» фирмаси ва АТ «Савдогарбанк»дан солидар тартибда 5,0 млн сўм асосий қарз, 3,2 млн сўм фоиз, 107880 сўм давлат божи ва 7740 сўм почта харажатлари, жами — 8315620 сўм ундирилган. Қолган даъво талаблари рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди Раёсатининг 2009 йил 29 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарори билан АТ «Савдогарбанк»дан 5,0 млн. сўм асосий қарз, 3,2 млн. сўм фоиз, 107880 сўм давлат божи ва 7740 сўм почта харажатлари, жами — 8315620 сўм ундирилган. «Ислом ипаги» фирмасига қўйилган талаб бўйича иш юритиш тугатилган. Қолган даъво талаблари рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 28 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Тўрткўл банк коллежи ва «Ислом ипаги» фирмаси ўртасида 2004 йил 5 октябрда тузилган шартномага мувофиқ банк коллежи фирмага бир йил муддатга йиллик 24 фоиз устама ҳақ эвазига 5,0 млн сўм қарз ажратган. АТ «Савдогарбанк» Тўрткўл филиали санаси кўрсатилмаган кафиллик шартномасига асосан олинган қарз ва унинг фоизи ўз вақтида қайтарилишига кафиллик берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ислом ипаги» фирмаси томонидан қарз ва унинг фоизи ўз вақтида қайтарилмаган. Даъво судда қўзғатилган вақтда фирманинг банк коллежидан 5,0 млн сўм асосий қарзи, 3,2 млн сўм фоиздан қарзи мавжуд бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ислом ипаги» фирмаси 23-0406/62-сон иш бўйича 2005 йил 10 январдаги ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилиб, Тўрткўл туман ҳокимининг 2005 йил 31 январдаги 73/6-сон қарори асосида ягона давлат реестридан чиқарилган. Шу сабабли «Ислом ипаги» фирмасига қўйилган талаб бўйича Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 88-моддасининг 4-бандига асосан иш юритиш тўғри тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўрткўл банк коллежи, «Ислом ипаги» фирмаси ва АТ «Савдогарбанк» Тўрткўл филиали ўртасида тузилган кафиллик шартномасига асосан фирма қарз шартномасида белгиланган мажбуриятларни бажармаса, банк олинган қарз ва унинг фоизини банк коллежига қоплаш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 293-моддасига асосан қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, суд банкдан даъвогарга 5,0 млн сўм асосий қарз, 3,2 млн сўм фоиз ундириш ҳақида асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди 1640,0 минг сўм жарима, 948,0 минг сўм адвокат хизмати учун тўланган зарарни ундириш ҳақидаги даъво талабини тўғри рад этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 2.1.1-бандига кўра кафил қарз ва унинг фоизини қоплаш мажбуриятини олган, аммо қарздор томонидан мажбурият бажарилмаганлиги учун ҳисобланган жаримани тўлаш мажбуриятини олмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарар ундириш ҳақидаги талаб даъвогар томонидан исботланмаган. Ваҳоланки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради. Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 19-бандида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида билдирилган кафиллик шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганлиги учун ҳал қилув қарорини кассация инстанциясида бекор қилиш ҳақидаги важ билан келишиб бўлмайди. Чунки, 23-0905/2904(2)-сон иш бўйича кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори 2009 йил 12 майда, яъни иш биринчи инстанция судида кўриб чиқилганидан кейин қабул қилинган. Шу сабабли, ушбу ҳолат ҳал қилув қарорини кассация инстанцияси судида бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-0805/2847-сон