29.06.2015 йилдаги 10-1520/1292-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 29.06.2015 йилдаги 10-1520/1292-сон
Кучга кириш санаси
29.06.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Муборакнефтгаз» унитар шуъба корхонаси (кейинги матнларда — унитар шуъба корхонаси) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Mega Expert Group» масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги матнларда — МЧЖ) 10 000 000 сўм тўловни ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2015 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, МЧЖдан унитар шуъба корхонаси фойдасига 10 000 000 сўм тўлов ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2015 йил 2 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унитар шуъба корхонасининг кассация шикоятида, апелляция инстанцияси судининг даъвони рад этиш ҳақидаги хулосаси асослантирилмаганлиги, шартномани амалда бўлиб турганлиги билан мажбуриятни лозим даражада бажарилмаганлиги ўртасида сабабий боғланиш мавжуд эмаслиги баён қилиниб, апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов хайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, прокурорнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, унитар шуъба корхонаси (буюртмачи) ва МЧЖ (бажарувчи) ўртасида 2014 йил 8 апрелда 65/14-MEG – сонли консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳақида шартнома тузилган. Шартномага шартларига кўра, бажарувчи ўз зиммасига буюртмачининг буюртмасига мувофиқ консалтинг хизматлари кўрсатишни, буюртмачи эса кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унитар шуъба корхонаси 2014 йил 10 апрелда МЧЖга Ф09/жш-2091 сон билан қайд этилган буюртма бериб, унитар шуъба корхонасининг 2013 йил 28 октябрдаги ижара шартномаси бўйича ижара тўловини ички бозорда нархлар конъюнктурасига мувофиқлиги бўйича экспертиза ўтказиб хулоса тақдим этишни сўраган. Буюртма бўйича бажариладиган ишлар тарафлар ўртасида 24 000 000 сўмга келишилган ва унитар шуъба корхонаси томонидан МЧЖ ҳисоб рақамига 2014 йил 11 апрель ҳамда 22 апрелдаги тўлов топшириқномалари билан 10 000 000 сўм олдиндан тўлов амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ томонидан 2014 йил 12 апрелда эксперт хулосаси тақдим этилиб, ижара шартномаси ҳамда ижара шартномаси бўйича ижара тўлови ҳисоб-китоби норматив талабларга ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги ҳақида хулоса берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда — ФК) 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФК 244-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФК 324-моддасига асосан қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди, МЧЖ томонидан тақдим қилинган хулоса буюртмачининг буюртмасига мувофиқ эмаслигига ҳамда МЧЖ томонидан буюртма унинг предметига мувофиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслигига асосланиб, унитар шуъба корхонанинг олдиндан амалга оширилган тўловини ундириш ҳақида асосли хулосага келган. Чунки, МЧЖ томонидан буюртмага асосан тақдим этилган хулоса буюртма предметига мувофиқ бўлмаган. Бундай ҳолатда МЧЖнинг шартнома бўйича мажбурияти бажарилган деб бўлмайди ва унитар шуъба корхона МЧЖдан буюртма учун тўланган пул маблағини қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг ишларни бажариш муддатлари шартларига мувофиқ, бажарувчи буюртмачининг буюртмасини, унинг предметидан келиб чиқиб, 7 кундан 15 кунгача муддат давомида бажариши лозимлиги белгиланган ва шартнома шартларидан, шунингдек кўрсатилган хизматлардан буюртмачининг фойдаланиш моҳиятига кўра буюртмани кечиктириб бажаришга йўл қўйилиши мумкин бўлмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли судлов хайъати, апелляция инстанцияси судининг, шартноманинг амал қилиш муддати тугамаганлиги ҳамда ушбу муддат давомида бажарувчи мажбуриятини бажариши мумкинлиги ҳақидаги хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ эмас деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (кейинги матнларда ХПК) 188-моддасига мувофиқ, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 187-моддасининг 2, 6 бандларига кўра кассация инстанцияси биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва(ёки) апелляция инстанциясининг қарорини тўла ёки қисман бекор қилиш ҳамда янги қарор қабул қилишга, аввал қабул қилинган ҳал қилув қарорларидан ёки қарорлардан бирини кучда қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов хайъати қайд этилганлардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 95-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги № 180-сонли қарорининг 22 банди иккинчи қисмига мувофиқ, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилиши билан боғлиқ бўлган 30 000 сўм суд харажатини, даъвогарнинг кассация шикояти учун тўлаган 59 200 сўм давлат божи харажатини қоплаш жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, жавобгарнинг апелляция инстанцияси учун тўлаган 59 200 сўм давлат божи харажати унинг зиммасида қолдирилиши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 29 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-1520/1292-сон