02.06.2010 йилдаги 10-0902/14668-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 02.06.2010 йилдаги 10-0902/14668-сон
Кучга кириш санаси
02.06.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кассация инстанциясида кўрган хўжалик судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалари шу ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар — «GAUDI STROY» МЧЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2009 йил 29 августдаги 447-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2010 йил 13 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2010 йил 28 январдаги ажрими билан «Тўқимачимаш Коммуналчи» ва «Усмон Носир» хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2010 йил 26 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация протестида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш масаласи қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати протест важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра кассация протестини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2008 йил 14 апрелдаги 208-сонли қарори билан «GAUDI STROY» МЧЖга Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Муқимий 1-тор кўчаси ҳудудидан офис маркази қуриш учун 0,01 гектар ер майдони ижарага берилган. Мазкур қарорда ер майдони тегишли хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳудудидан қисман олиниши ҳисобига ажратилиши кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яккасарой туман прокуратурасининг 2009 йил 18 августдаги 10/15-09-сонли протестига асосан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2009 йил 29 августдаги 447-сонли қарори билан 2008 йил 14 апрелдаги 208-сонли қарор ўз кучини йўқотган деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GAUDI STROY» МЧЖ шаҳар ҳокимининг ушбу қароридан норози бўлиб, уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 138-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ишнинг хўжалик суди томонидан аниқланган ҳолатлари, хўжалик судининг бу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларига асос бўлган далиллар ва хўжалик суди у ёки бу далилларни рад қилишига ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қонун ҳужжатларини қўлламаслигига сабаб бўлган важ, шунингдек суд ҳал қилув қарорини қабул қилишда таянган қонун ҳужжатлари кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2009 йил 29 августдаги 447-сонли қарори билан Яккасарой туман прокуратурасининг протестига асосан шаҳар ҳокимининг 2008 йил 14 апрелдаги 208-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилган. Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан протестда қайд этилган «Тўқимачимаш Коммуналчи» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг қарори «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига зид равишда чиқарилганлиги ҳақидаги ҳолат текширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарга ер майдони ажратиш ва уни олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилишда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан қабул қилинадиган қарор қандай аҳамиятга эга эканлиги, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан қабул қилинадиган қарор даъвогарга ер ажратиш учун асос бўлиши мумкин ёки мумкин эмаслиги суд томонидан ўрганилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, даъвогарга айнан қайси хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳудудидан ер ажратилганлиги, ушбу ер майдони дастлаб хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига қандай асосларга кўра тегишли эканлиги ҳолатлари ҳам аниқлаштирилмаган. Иш ҳужжатларида ер майдони айнан кимга тегишли эканлигини тасдиқловчи кадастр ҳужжатлари мавжуд эмас. Кассация инстанцияси судининг ушбу кўрсатмаси бажарилиши юзасидан суд томонидан Тошкент шаҳар Ер ресурслари давлат кадастри бошқармасини ишга жалб қилиш масаласи ҳал этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорида офис қурилиши учун ажратилган ер майдони ёнида жойлашган Яккасарой тумани, Муқимий 1-тор кўчаси ҳудудидаги 25-сонли тўрт қаватли уйда яшовчиларнинг 50 фоизидан кўпроғи офис қурилишига рози эканликларини билдиришгани ҳақидаги рўйхат судга тақдим этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, ушбу рўйхат мазкур низони ҳал этишда қандай аҳамиятга эга эканлиги ҳал қилув қарорида асослантирилмаган ва ушбу рўйхатда у тузилган сана кўрсатилмаганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 190-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишни кассация инстанциясида кўрган хўжалик судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалари шу ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан кассация инстанцияси судининг кўрсатмалари бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи қисмига кўра, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай вазиятда судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўриб чиқишда биринчи инстанция суди ишдаги тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, Тошкент шаҳар Ер ресурслари давлат кадастри бошқармасини ишга жалб қилиш масаласини ҳал этиб, тарафларнинг важларига ҳуқуқий баҳо бериб, суд харажатларини ундириш масаласини ҳал этиб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 2 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-0902/14668-сон