01.02.2010 йилдаги 21-0904/5112-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 01.02.2010 йилдаги 21-0904/5112-сон
Кучга кириш санаси
01.02.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома суд томонидан фақат қонунда ва шартномада назарда тутилган ҳолларда ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси «Қизилқум Алмаз Гранд» МЧЖга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, тарафлар ўртасида 2008 йил 20 июнда тузилган 10/02-сонли шартномани бекор қилишни ҳамда жавобгардан 3083200 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2009 йил 14 августдаги ажрими билан Навоий шаҳар ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаблари рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабининг 2008 йил 20 июндаги 10/02-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қисми қаноатлантирилиб, даъвогардан 3083200 сўм жарима ундириш тўғрисидаги қисми рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 майдаги 209-сонли қарорига асосан, Навоий шаҳар Ломоносова кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган 5 қаватли турар жой биноси (объект) инвестиция мажбуриятлари эвазига нолли харид қийматида сотилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур объектнинг танлов савдоси 2008 йил 2 июнда ўтказилиб, савдо натижаси бўйича икки йил давомида объектга 620000000 сўм инвестиция киритиш таклифи билан «Қизилқум Алмаз Гранд» МЧЖ танлов ғолиби деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида ҳамда Навоий шаҳар ҳокимлиги иштирокида олди-сотди шартномаси тузилган. Шартнома 2008 йил 20 июнда 01/02-сон билан Давлат мулкини бошқариш Навоий вилоят ҳудудий бошқармасида рўйхатдан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 4-бандига асосан, харидор 620,0 миллион сўм инвестиция мажбуриятларини 2008 йил 1 июлдан 2010 йил 1 июлга қадар бажариши, қурилиш лойиҳасини шаҳар ҳокимлиги билан келишиб, фаолият турини сақлаган ҳолда турар жой сифатида қурилишини якунлаши, объект атрофини ободонлаштириши, 3 та бир хонали хонадонни ижтимоий ҳимоя мақсадида шаҳар ҳокимлиги балансига берилиши келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномага илова тариқасида харидорнинг инвестиция мажбуриятлари белгиланган. Унга кўра, жавобгар томонидан 2008 йил июль — сентябрь ойларида 14,0 млн сўмлик, октябрь — декабрь ойларида 30,0 млн сўмлик, 2009 йилнинг январь — март ойларида 60,0 млн сўмлик, апрель — июнь ойларида 100,0 млн сўмлик, даъво аризаси судга берилгунга қадар жами 204,0 млн сўмлик инвестиция киритилиши лозим бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 3 июль куни ишчи комиссияси томонидан инвестиция мажбуриятлари ўрганилганда, «Қизилқум Алмаз Гранд» МЧЖ томонидан объектга инвестиция киритилмаганлиги, қурилиш ишлари бошланмаганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.5-бандида харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганда, инвестиция киритиш жадвалидан ортда қолинганда шартнома бир томонлама бекор қилиниши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 382-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу кодекснинг учинчи бўлимига кўра, тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қизилқум Алмаз Гранд» МЧЖ томонидан объектга инвестиция мажбуриятлари жадвал бўйича киритилмаганлиги, қурилиш ишлари бошланмаганлиги шартномани жиддий равишда бузиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида қайд этилган ҳолатларга етарлича баҳо бермаган ва даъво талабининг тарафлар ўртасида 2008 йил 20 июнда тузилган 10/02-сонли шартномани бекор қилиш ҳақидаги қисмини рад этиш тўғрисида барвақт тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанция суди томонидан иш бўйича барча далиллар бевосита текширилиб, шартнома бўйича келишилган инвестиция киритиш жадвалидан ортда қолинганлиги, инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг бориши ҳақида ойлик ва чораклик ҳисоботларни тақдим этмаганлиги иш учун аҳамиятли ҳолатлар деб баҳоланиб, даъво талабининг шартномани бекор қилиш ҳақидаги қисмини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3 бандига кўра, тарафлар инвестор томонидан ҳеч қандай моддий ҳисса қўшилмаган тақдирда, унга нисбатан инвестиция мажбуриятлари қийматининг 15 фоизи миқдорида, лекин объектнинг баланс қийматидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима санкциялари қўлланилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, ишда мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар қурилиш ишларини амалга ошириш мақсадида муайян ҳаракатларни амалга оширган. Жумладан, лойиҳа ва бошқа қурилишга оид ҳужжатларни тайёрлаш борасидаги тузилган ҳужжатлар, шартномалар, улар бўйича юзага келган тўловлар, объектнинг пойдевор қисмини қазиб очиш, илмий синов хулосалар ва уларга оид тузилган ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг жавобгардан 3083200 сўм жарима ундириш тўғрисидаги қисмини қаноатлантиришни асосли равишда рад қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 1 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-0904/5112-сон