26.07.2010 йилдаги 14-10-04/328(11)-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 26.07.2010 йилдаги 14-10-04/328(11)-сон
Кучга кириш санаси
26.07.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар — Ўзбекистон — Германия «Савдогар» акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилоят филиали ишончнома асосида вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар — «Фридай-Бахт» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда қўшимча жавобгар — «2518-сонли автокорхона» ДУКдан 50000000 сўм кредит қарзи ва 246575 сўм фоизларини мулкий кафилга тегишли бўлган мол-мулк ҳисобидан ундириш ҳамда «Фридай-Бахт» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси билан тузилган 2008 йил 10 мартдаги кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини қисман ўзгартириш, ундирувни «2518-сонли автокорхона» ДУКнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги қисмини бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон — Германия «Савдогар» акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилоят филиали — «Банк» ва Каттақўрғон шаҳридаги «Фридай-Бахт» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси — «қарз олувчи» ўртасида 2008 йил 10 март куни 4-сонли кредит шартномаси имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу шартномага асосан Ўзбекистон — Германия «Савдогар» акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилоят филиали «Фридай-Бахт» хусусий ишлаб чиқариш корхонасига «Қишлоқ ва фермер хўжаликларига борона ишлаб чиқариш учун металл сотиб олиш» мақсадида йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 2 йил муддатга 50000000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу кредит маблағларининг келгусида қайтмаслик хавфини олдини олиш мақсадида 2008 йил 14 мартдаги гаров шартномасига асосан Каттақўрғон шаҳридаги «2518-сонли автокорхона»га тегишли бўлган КАМАЗ-5511 русумли, давлат рақами 14 AG 675 бўлган, КАМАЗ-5511 русумли, давлат рақами 14 AJ 930 ва КАМАЗ-5511 русумли, давлат рақами 14 АК 479 бўлган автомашиналар горовга қўйилган. Ушбу шартнома ҳозирги кунда қонуний кучда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит маблағларини қайтариш бўйича икки томонлама тузилган режага асосан «Фридай-Бахт» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси 2000000 сўмни 2009 йил 9 сентябрда, 8000000 сўмни 2009 йил 9 октябрда, 8000000 сўмни 2009 йил 9 ноябрда, 8000000 сўмни 2009 йил 9 декабрда, 8000000 сўмни 2010 йил 9 январда, 8000000 сўмни 2010 йил 9 февралда тўлаши керак бўлган, қолган 8000000 сўмни эса 2010 йил 9 мартда тўлаши лозим бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лекин, «Фридай-Бахт» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси банкнинг бир неча бор расмий равишда огоҳлантиришига қарамасдан ажратилган кредит суммасининг асосий қарзини умуман тўламаган. Натижада, «Фридай-Бахт» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси ўз зиммасига олган мажбуриятлари бўйича банк олдида 42000000 сўм миқдорида қарз бўлиб қолган. Бу билан жавобгар тузилган кредит шартномасининг 4.2.1-бандини қўпол равишда бузиб келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш кўрилаётган пайтдаги «Фридай-Бахт» хусусий ишлаб чиқариш корхонасининг банк олдида муддати ўтган асосий қарзи 50000000 сўмни ва фоизи 246575 сўмни — жами 50246575 сўмни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт. Ушбу Кодекснинг 735-моддасига асосан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кодекснинг 382-моддасига кўра, иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳолда Ўзбекистон — Германия «Савдогар» акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилоят филиалининг жавобгар — Каттақўрғон шаҳридаги «Фридай-Бахт» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда қўшимча жавобгар — Каттақўрғон шаҳридаги «2518-сонли автокорхона»дан жами 50246575 сўм кредит қарзи ва фоизларини ундириш ҳамда «Фридай-Бахт» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси билан тузилган 2008 йил 10 мартдаги кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 26 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-10-04/328(11)-сон