11.02.2009 йилдаги 11-0717/11722-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 11.02.2009 йилдаги 11-0717/11722-сон
Кучга кириш санаси
11.02.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар ўз талабларини асословчи далиллар келтира олмагани боис даъво рад этилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар — хусусий тадбиркор М. Агзамова хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар — «Алишер Навоий» ширкат хўжалигини тугатиш комиссиясидан 18579250 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини рад қилишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, хусусий тадбиркор М. Агзамова ҳамда «Алишер Навоий» ширкат хўжалиги ўртасида 2002 йил 1 январда 01-сонли, 2003 йил 1 январда 3-сонли, 2004 йил 14 январда 7-сонли, 2005 йил 10 январда 08-сонли ва 2006 йил 5 январда 01-сонли ширкат хўжалигига тегишли 0,44 га ер майдонидаги иссиқхонани ижарага бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартномага биноан хусусий тадбиркор ижарага берилган иссиқхонада ўз фаолиятини юритган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Алишер Навоий» ширкат хўжалигининг тугатилиши муносабати билан тугатиш комиссияси томонидан иссиқхона аукцион савдоси орқали 60115000 сўмга бошқа шахсларга сотилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий тадбиркор М. Агзамова судга даъво қўзғаб, ўзи томонидан ижарага олинган 0,44 га ер майдонидаги иссиқхонада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун қилган харажатларини — 18579250 сўмни ширкат хўжалиги тугатиш комиссиясидан ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 555-моддаси талабига кўра, ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни ўз маблағлари ҳисобидан ва ижарага берувчининг розилиги билан яхшилаган, бу яхшилашни мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлмаган тақдирда, ижарага олувчи шартнома бекор бўлганидан кейин, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бу яхшилашлар қийматини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддаси талабига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар ўз талаб ва эътирозларини асословчи ҳолатларни исботлаши лозим бўлса-да, даъвогар ўзига ижарага берилган иссиқхонани ўз маблағлари ҳисобидан ва ижарага берувчининг розилиги билан яхшилаганлигини, бу яхшилашни мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлмаган таъмирлаш ишларининг амалга оширилганлигини исботловчи далилларни судга тақдим эта олмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, даъвогар томонидан тақдим этилган бошқа далилларга ҳам суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилиб, улар даъвони қаноатлантириш учун асос бўла олмаслиги аниқланган ва даъвогарнинг даъвоси асосли равишда рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 1-бандида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар — пул маблағлари бўлмаганда, бу банк муассасаси томонидан тасдиқланган тақдирда, хўжалик судининг ажрими бўйича давлат божи тўловидан озод этилиши белгиланган. Ушбу Кодекс талаби фақат даъво аризаси билан судга мурожаат қилинганда суд томонидан қўлланилиб, ишни кўриш натижасига кўра давлат божи ундирилиши лозим бўлади. Шу сабабли, даъвогарнинг давлат божи нотўғри ундирилганлиги ҳақидаги важлари билан ҳам келишиб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга асосланиб, судлов ҳайъати низо юзасидан судлар томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган деб ҳисоблаб, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация тартибида кўриш билан боғлиқ почта харажатлари жавобгар томонидан тўланганлигини инобатга олишни, давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 11 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-0717/11722-сон