21.04.2009 йилдаги 18-0806/16362-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 21.04.2009 йилдаги 18-0806/16362-сон
Кучга кириш санаси
21.04.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари юридик шахсларга нисбатан жарима қўллаш ваколатига эга эмаслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Техник таъминлаш ва бутлаш» унитар шуъба корхонаси хўжалик судига мурожаат қилиб, Қарши шаҳар бандликка кўмаклашувчи марказининг 2008 йил 22 майдаги «Техник таъминлаш ва бутлаш» унитар шуъба корхонасига нисбатан 42195048 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақидаги 01-сон қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 20 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 18 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация протестида апелляция инстанцияси суди қарорини қисман бекор қилиб, иш юритишни тугатиш, кассация шикоятида эса апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати протест ва шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қарши шаҳар ҳокимининг 2007 йил 24 сентябрдаги «2008 йил учун ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида»ги 577/9-сон қарори билан «Техник таъминлаш ва бутлаш» унитар шуъба корхонаси томонидан ташкил этилиши лозим бўлган иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қарор ижросининг «Техник таъминлаш ва бутлаш» унитар шуъба корхонаси томонидан бажарилиши Қарши шаҳар бандликка кўмаклашувчи марказининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан 2008 йил 22 май куни ўрганилиб, корхона томонидан 2008 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун яратилиши лозим бўлган 7 та иш жойи яратилмаганлиги ва бу борада амалга оширилган ишлар ҳақида Қарши шаҳар бандликка кўмаклашувчи марказига ахборот тақдим этилмаганлиги ҳолатлари аниқланган ва шу ҳақда далолатнома тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши шаҳар бандликка кўмаклашувчи марказининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан 2008 йил 22 майда 01-сон қарор қабул қилиниб, «Техник таъминлаш ва бутлаш» унитар шуъба корхонасига нисбатан ҳар бир барпо этилмаган иш ўрни, жами 7 нафар ходимнинг ўртача бир йиллик иш ҳақи миқдорида 42195048 сўм жарима солинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айнан шу қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраб даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарори билан тасдиқлаган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 2-бандида ушбу Низом аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга жарима солиш тартибини белгилаши, 5-бандида эса аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда жарималар солиш ваколатига давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари эга эканлиги қайд этилган. Аммо, уларнинг юридик шахсларга нисбатан жарима қўллаш ваколатига эга эканлиги белгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Марказ томонидан қарорни қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 255-моддасига асосланилган бўлса-да, жарима юридик шахсга нисбатан қўлланилган. Ваҳоланки, ушбу Кодексда юридик шахсларнинг жавобгарлиги назарда тутилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 29 июлдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисида»ги низом III бўлимининг 6-бандида Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларнинг бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларга амалдаги қонунларда белгиланган миқдорда жарима солиш ҳуқуқига эга эканлиги баён этилган бўлиб, уларга юридик шахсга нисбатан жарима солиш ваколати белгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо апелляция инстанцияси суди қайд этилган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони асоссиз рад этган. Шу сабабли, судлов ҳайъати суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 21 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-0806/16362-сон